Шавкат Мирзиёев 25 март куни Наманган вилоятига ташриф буюргани ва у ерда ўтказилган ифторликда иштирок этгани тўғрисида хабар берилганди. “Наманган24” каналининг ёзишича, ифторликда иштирок этган 108 ёшли отахонга давлат раҳбари номидан автомобиль совға қилинган.

Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи чоғида Наманган туманидаги Муллакудинг қишлоғида истиқомат қилувчи 108 ёшли Иброҳимжон ота Хўжаев давлат раҳбари ҳақига дуода бўлганди.

Рамазон ойи ва яқинлашиб келаётган Ҳайит байрами муносабати билан президент нуроний Иброҳимжон ҳожи ота Хўжаевга Traverse автомашинасини туҳфа қилди.

Изоҳ (0)