• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Энди тадбиркорлар камида беш йил ижарада фойдаланган давлат мулкини тўғридан-тўғри ўзи сотиб олиши мумкин бўлади

    Президент Шавкат Мирзиёев 27 март куни давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича жорий йилги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан кенгайтирилган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Тадбиркорликни ривожлантириш, ер ва иншоотлардан самарали фойдаланиш мақсадида хусусийлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар қилинмоқда. 2021-2024 йилларда 47 триллион сўмлик давлат активлари сотилган. Бу – олдинги ўн йилликдаги кўрсаткичдан 30 карра кўп.

    Булар ҳисобига давлат иштирокидаги корхоналар сони 2 карра қисқарди, иқтисодиётда давлат улуши 13 фоизга камайди. Хусусийлашган мулк самарадорлиги ҳам бир неча баробар ошди.

    Олдинлари, асосан, кичик корхона ва объектлар сотилган бўлса, эндиликда йирик давлат активлари ҳам сотувга чиқарилмоқда. Жумладан, Қўнғирот сода заводи, Foton, “Темирйўлконтейнер” каби йирик корхоналар, International ва Lotte меҳмонхоналари хусусийлаштирилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўтган йили ноябрда илк бор “халқ IPO”си бўйича Товар-хом ашё биржасининг 3 миллиондан ортиқ акцияси аҳолига сотилди, 11 минг одам акциядорга айланди.

    Лекин ҳали тизимда камчиликлар, ҳудудлар ва тармоқларда фойдаланилмаётган имкониятлар кўп. Бўш турган жойларни иқтисодий активга айлантириш, аукционга қўйилган тайёр биноларни сотишда сусткашликлар бор.

    Масалан, ҳудуднинг ихтисослашуви, коммуникация ўтказиш имконияти ўрганилмасдан аукционга чиқарилган 1,5 минг гектар ер 1 йилдан ортиқ сотилмаган. 4 мингта ер участкасини аукционга чиқаришда келишиш жараёнлари кечиккан. Вазирлар ва ҳокимлар ўтган йили сотилиши керак бўлган 243 та мулкни Давлат активлари агентлигига ўтказиб бермаган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Йирик давлат корхоналарида ҳам ишлар жадал эмас. “Автосаноат”, “Кимёсаноат”, “Металлургия комбинати”, “Ўзбекнефтгаз” каби 22 та корхона ҳалигача халқаро молиявий ҳисобот юритишга ўтмаган. “Ўзбекистон почтаси”, Uzbekistan Airports, “Ўзбекистон темир йўллари” ҳалигача кредит рейтинги олмаган.

    Танқидий руҳда ўтган йиғилишда бу каби масалаларни ҳал этиб, ишларни жадаллаштириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Хусусийлаштириш соҳасидаги 2025 йилги мақсадлар белгилаб олинди. Жумладан:

    • 30 триллион сўмлик давлат мулкини сотиб, бюджетга камида 10 триллион сўм тушумни таъминлаш;
    • 116 та корхонадаги давлат улушини ва 581 та кўчмас мулк объектини сотувга чиқариш;
    • 6,1 минг гектар ерни аукционга қўйиб, сотиш ҳажмини 6 триллион сўмга етказиш;
    • камида 300 та кон ва майдонни ташаббускорларга таклиф этиб, 500 миллиард сўм тушум тушириш.
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Буларнинг натижасида иқтисодиётга қўшимча инвестициялар кириб келиб, тадбиркорликка имконият кенгаяди, минглаб иш ўринлари пайдо бўлади. 

    Йиғилишда бу мақсадларга эришиш учун бир қатор енгилликлар берилиши эълон қилинди.

    Энди тадбиркорлар камида беш йил ижарада фойдаланган давлат мулкини тўғридан-тўғри ўзи сотиб олиши мумкин бўлади. Бугунги кунда 632 та шундай объект бор. Ушбу мулкларни ижарачиларнинг ўзига сотиш орқали камида 2 триллион сўм тушум қилиш мумкин.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Пахтасаноатнинг сотилмай қолган 131 та активларини бошланғич баҳоси 50 фоизгача пасайтирилиб, аукционга чиқарилади. Бунда тадбиркорларга тўловларни уч йилгача бўлиб тўлаш имконияти берилади.

    Ҳозирда республикадаги 537 та бозор ва савдо мажмуаларининг камида 51 фоиз улуши маҳаллий ҳокимликларга тегишли. Энди бу тартиб ҳам ўзгаради. Бозорларда маҳаллий ҳокимликнинг мажбурий иштирок этиши тўғрисидаги талаб бекор қилинади. Бу ҳам тадбиркорлар учун қўшимча имконият бўлади.

    Ер майдонларини сотиш бўйича ҳам имкониятлар кенгайтирилади. Масалан, аукционда узоқ вақтдан буён сотилмай турган, майдони кичик бўлган ёнма-ён жойлашган ер участкалари бирлаштирилиб, қайта аукционга чиқарилади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Давлат активларидан самарали фойдаланиб, маҳаллий бюджетга тушумни кўпайтириш бўйича яхши тажрибалар ҳам бор. Мисол учун, Тошкент шаҳрида муниципал тоифадаги жойлар хатлов қилиниб, электрон базаси яратилди. 102 та самарасиз бино ҳамда 97 гектар бўш ер аниқланиб, аукционга чиқариш бошланди. Ўтган йили бино-иншоотлар остидаги 118 гектар ер участкаларини хусусийлаштиришдан 60 миллиард сўм тушум бўлди. Бу – 2022 йилга нисбатан 5 карра кўп дегани.

    Энди ушбу тажриба барча вилоят марказларида, кейинги йил туманларда жорий қилинади.

    Соҳадаги яна бир муҳим масала – давлат иштирокидаги корхоналарни халқаро бозорга олиб чиқиш. Бугунгача ушбу тизим ўзини оқлаган ва самарасини берган. Халқаро ташкилотлар ҳам буни эътироф этяпти.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Мутасаддиларга экспертларни жалб қилган ҳолда бу жараёнларни давом эттириш вазифаси қўйилди. Бу йил халқаро бозорларда яна 28 та, кейинги йил 10 та йирик корхона акциялари оммавий савдога чиқарилиши белгиланди.

    Бош вазирга бу бўйича “йўл харитаси”ни тасдиқлаб, ижросини ҳар ойда муҳокама қилиб бориш топширилди.

    Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан вазирлар, тармоқ раҳбарлари ва ҳокимлар ахборот берди.

    27 март, 16:26   Изоҳ (0)   3248
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Президент#Шавкат Мирзиёев

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    22 март, 14:30

    Шавкат Мирзиёев TSC HK Investment таъсисчиси Тиан Шучунни “Дўстлик” ордени билан мукофотлади 

    22 март, 13:11

    Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди (фото)

    22 март, 16:20

    Шавкат Мирзиёев “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказидаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди 

    22 март, 16:56

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди

    22 март, 17:08

    Ўзбекистонда қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқарилади

    25 март, 15:50

    Шавкат Мирзиёев ифторлик тадбирида иштирок этади 

    25 март, 17:50

    Шавкат Мирзиёев “Кўксарой”да ўтказилган ифторлик маросимида нутқ сўзлади

    25 март, 18:56

    Ўзбекистонда айрим турдаги тадбиркорларга гаровсиз кредитлар берилади

    25 март, 21:25

    Шавкат Мирзиёев кенг жамоатчилик билан биргаликда ифторлик маросимида иштирок этди (фото)

    25 март, 21:34

    Президент иштирок этган ифторлик маросими, Андижондаги зилзила, демонтаж қилинадиган банкоматлар: 25 мартнинг энг муҳим хабарлари

    25 март, 23:00

    Ўзбекистондаги чиқинди полигонлари ҳудудида экосаноат зоналари ташкил этилади

    26 март, 11:05

    АҚШ, Россия ва Украина Ар-Риёддаги музокараларда нималарга келишиб олди?

    26 март, 14:28

    Голливуд актёри Жуд Лоу “Кремль сеҳргари” фильмида Россия президенти Владимир Путин ролини ижро этмоқда

    27 март, 10:29

    Қозоғистонда криптобанк очиш таклиф қилинди 

    26 март, 15:10

    Судан ҳарбийлари пойтахт аэропортини ўз назоратига қайтарди 

    26 март, 18:10

    Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 30 март куни нишонланади

    26 март, 17:11

    Ўзбекистонда айрим талабаларга кейинги ўқув йили учун фоизсиз таълим кредити ажратилади 

    26 март, 17:46

    Сурхондарёда ноқонуний равишда қум-шағал олиб кетаётган шахслар жаримага тортилди

    26 март, 20:20

    Президент йирик саноат корхоналарида замонавий тежамкор ускуналар ўрнатиш зарурлигини айтди

    26 март, 19:53

    Тошкент—Андижон ҳамда Тошкент—Самарқанд йўлларида ҳайдовчи ва йўловчилар учун турли пулли хизматлар йўлга қўйилади

    26 март, 21:51

    Тошкентда 7 апрелдан 16 майгача ичимлик суви режали ўчирилади (рўйхат)

    26 март, 23:45

    Қамоққа олинган пойтахт ФВБ бошлиғи ўринбосари, фаолиятини тиклаган Шаҳрисабз аэропорти, қамоқхонада қийноққа солинган маҳкум: 26 мартнинг энг муҳим хабарлари

    26 март, 23:35

    Сурия собиқ бош муфтийси аэропортда қўлга олинди

    27 март, 09:25

    Евроиттифоқ дипломатияси раҳбари Кая Каллас Ўзбекистонга келади

    27 март, 09:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди

    Реклама | 5 июн, 12:00

    Виктория Бекҳэм Netflix учун ҳужжатли сериал тайёрламоқда

    Лайфстайл | 5 июн, 11:59

    Японияда денгиз сувида эрийдиган пластик яратилди (видео)

    Дунё | 5 июн, 11:50

    Қурбон ҳайити куни айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин  

    Ўзбекистон | 5 июн, 11:36

    Болгария еврони миллий валюта сифатида қабул қилмоқчи

    Дунё | 5 июн, 11:20

    ЖЧ—2026. Ўзбекистон мундиал масаласини ҳал қилишга яқин турибди (превю)

    Спорт | 5 июн, 11:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.