Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 29 март куни амалий ташриф билан Олмаота шаҳрига жўнаб кетди.

Икки мамлакат етакчиларининг норасмий учрашувида Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари, шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари кўриб чиқилади.
Савдо, саноат кооперацияси, транспорт ва логистика, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда фаол ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш эътибор марказида бўлади.
2024 йилнинг апрель ойи бошида Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчиларининг шундай икки томонлама учрашуви Хива шаҳрида бўлиб ўтган эди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев Урганч халқаро аэропортида миллий қўшиқ ва рақслар билан тантанали кутиб олинганди. Ташриф давомида икки давлат етакчилари музокаралар ўтказиб, қадимги Хива шаҳрининг тарихий обидаларини зиёрат қилганди.
Изоҳ (0)