• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт Футбол

    АПЛ клублари ёзги трансфер ойнаси вақтида рекорд даражадаги сумма сарфлади

    Англия Премьер Лигасида ёзги трансфер ойнаси якунланишига бир ҳафтадан ортиқ вақт қолган бўлса-да, харажатлар бўйича рекорд янгиланди. Яқинда “Лидс Юнайтед” Италиянинг “Милан” клубидан ҳужумчи Нуҳ Окафорни 18 миллион фунт эвазига харид қилди. Шунингдек, “Борнмут”нинг “Байер”дан Амин Адлини қўлга киритиши ортидан АПЛнинг умумий трансфер харажатлари 2023 йилнинг ёзида қайд этилган рекорд — 2,36 миллиард фунт стерлингдан (3,7 миллиард АҚШ доллари) ошиб кетган.

    Foto: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Трансфер ойнаси якунига қадар яна бир нечта йирик шартномалар имзоланиши кутилмоқда. Агар “Арсенал” “Кристал Пэлас” етакчиси Эберечи Эзени сотиб оладиган бўлса, умумий сарф-харажатлар 3 миллиард фунтга (4,03 миллиард доллар) етиши мумкин.

    Ушбу харажатлар ичида энг катта маблағни “Ливерпуль”, “Челси”, “Манчестер Юнайтед” ва “Арсенал” амалга оширган бўлса-да, ўртамиёна жамоалар ҳам ўз шахсий рекордларини янгилаб олди.

    Мисол учун, “Ливерпуль” “Байер” ярим ҳимоячиси Флориан Вирц учун 116 миллион фунт (156 миллион доллар) тўлаб, клуб тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширди. “Бёрнли” эса “Челси” ярим ҳимоячиси Лесли Угочуквуни 25 миллион фунт (33,5 миллион доллар) эвазига харид қилиб, шахсий рекордини янгилади.

    АПЛга қайтган яна бир клуб — “Сандерленд” “Страсбург”дан Ҳабиб Диаррани 26 миллион фунт (34,9 миллион доллар) эвазига сотиб олди. Клуб умумий ҳисобда 142 миллион фунтлик (190,5 миллион доллар) трансферларни амалга оширди. “Сандерленд” саккиз йиллик танаффусдан сўнг АПЛга қайтди ва Европадаги қолган барча лигалари клублари орасида энг кўп харажат қилган жамоага айланди (“Реал” ҳамда “Атлетико” бундан мустасно).

    “Ноттингем Форест” эса ёзда икки марта шахсий рекордини янгилаб, умумий ҳисобда 150 миллион фунт (201,3 миллион доллар) сарфлади. Клуб “Болонья”дан Дан Ндои ҳамда “Ипсвич Таун”дан Омари Ҳатчинсонни ўз сафига қўшиб олди.

    Шу тариқа, АПЛ клубларининг жорий ёзги трансферлардаги умумий харажатлари Италия А серияси, Германия Бундеслигаси, Франция Лига 1 ва Испания Ла Лигасининг жами трансфер харажатларидан ҳам юқори бўлди.

    Маълумот учун, иккинчи ўринда Италия А Серияси бормоқда. Мамлакат клублари бу ёзда 783 миллион фунтлик (1,05 миллиард доллар) трансфер амалга оширган. Бироқ улар ўз харажатларини сотувдан тушган даромад эвазига деярли қоплаб олишга муваффақ бўлган.

    22 август, 18:10   Изоҳ (0)   652
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #АПЛ#Ливерпуль#Челси#Манчестер Сити#Манчестер Юнайтед#Трансфер

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Самарқандда тез ёрдамга йўл бермаган Spark ҳайдовчиси жавобгарликка тортилди

    Ўзбекистон | 22 август, 21:00

    Тахтда олиб юрилган мурда: “Муҳташам юз йил”да султон Сулаймоннинг ўлими ҳақидаги даҳшатли ҳақиқат тушириб қолдирилган 

    Кино | 22 август, 20:49

    АҚШ разведкасида Россия бўйича ишловчи 36 нафар ходим махфий маълумотларга кириш ҳуқуқидан маҳрум қилинди

    Дунё | 22 август, 20:40

    “Боққа тушган ўғрини қоровул ушлаб олиб қулоғидан тортади-ю, худди шундай қочган-да” — Улуғбек Қосимов Денов ҳокими ўринбосари ҳақида

    Ўзбекистон | 22 август, 20:30

    Ҳакерлар Эроннинг ўнлаб нефть танкерлари тизимларини ишдан чиқарди

    Дунё | 22 август, 20:20

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    Дунё | 22 август, 20:08

    Турк сериалларида ёшидаги катта фарққа қарамай томошабинлар меҳрини қозонган 7 жуфтлик

    Кино | 22 август, 19:55

    Мирзиёев, Бердимуҳамедов ва Алиев учрашуви: транспорт, энергетика ва савдо соҳасида келишувга эришилди

    Ўзбекистон | 22 август, 19:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.