Самарқанд вилоятида бир гуруҳ йигитлар кўчада дуч келган фуқароларни уриб, безориликлар қилаётгани акс этган видеолар тарқалганди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда жамиятда юриш-туриш қоидаларни қасддан менсимасдан, ахлоққа зид қилмишлар содир этган бир гуруҳ шахсларнинг видеолари кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган.
Суриштирувлар натижасида уларнинг шахсига аниқлик киритилиб, ҳолат 2025 йил 22 март куни тунги соат 01:00 атрофида содир бўлган. Ўзларига олдиндан нотаниш бўлган шахслар билан тортишиб, турли ахлоққа зид ҳаракатлар содир этган ўн фуқаронинг 7 нафари вояга етмаган шахслар экани аниқланди.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, ҳужжатлар суд органларига юборилди. Судда уларнинг ҳаракатларига қонуний баҳо берилди.
Уч киши 15 сутка маъмурий қамоқ жазосини олди, 7 нафар боланинг ота-оналарига эса маъмурий баённома расмийлаштирилиб, улар жаримага тортилди.
2024 йилнинг июнь ойида 21 ёшли қиз вилоятликларни тилга олиб бўлмас сўзлар билан ҳақорат қилиб, шу қилмиши учун 15 суткага қамалганди. Ўша йилнинг июль ойи ўртасида Instagramъдаги жонли эфирда “қишлоқилар одаммас” дея ҳақоратлаган қиз жаримага тортилган эди. Instagramъда салбий фикр билдирган кузатувчиларга жавоб тариқасида беҳаё сўзлар билан вилоятликларни ҳақорат қилган қиз 10 суткага қамалганди.
Шунингдек, Тошкент аҳолисини ҳақорат қилган қиз 10 суткага қамалган эди.
Изоҳ (0)