Сардоба туманидаги 1-сонли мактабда аёл дарс вақтида синфга бостириб кириб, ўқитувчини урганди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқитувчига қўл кўтарган аёл руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилганини маълум қилди.

Аёлнинг ўқитувчини ҳақорат қилиб, юзига қарата ургани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, жамоатчилик ўртасида кескин муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Ўқитувчини урган ўқувчининг онаси узр сўраб чиққанди. “Жаҳлим чиққанда билмай қолдим. Барчадан узр сўрайман”, деган эди у.
Ҳолат бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли бандларига кўра маъмурий иш қўзғатилиб, Жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судида кўриб чиқилди.
Судга вилоят руҳий касалликлар шифохонаси томонидан берилган писихиатрик экспертиза хулосаси тақдим этилган. Ушбу экспертиза хулосасида қайд этилишича, фуқаро Г.Х. ақлий заифлик енгил даражаси билан хасталанган ҳамда ҳуқуқбузарликни содир этган вақтда ўз ҳаракатларига жавоб бера олмаган.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, суд фуқаро Г.Х.нинг умумий тартибли руҳий касалликлар шифохонасида мажбурий даволаниши юзасидан ҳукм чиқарган. Фуқаро Г.Х. айни вақтда руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилган.
Мактабда ўқитувчиларнинг калтакланиши
2024 йилнинг октябрида Сирдарё туманидаги 2-мактабда икки ўқувчи қиз ўқитувчини урганди. Ўша йилнинг апрелида Фарғонада мактаб ўқитувчиси ўқувчининг қариндошлари томонидан калтакланганди. 2023 йилнинг майида Фарғона вилояти Тошлоқ туманидаги мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси ўқувчисининг онаси томонидан калтакланганди.
Изоҳ (1)
Qaranga shuncha yildan beri bilinmaganu kimnidir kimi bolib bir pasta ruhiy hastaga aylanibdi. Biz juda tez rivojlanyabmiz ajabmas yaqin yillarda quyoshga quyosh panel ornatib quyoshdan tekin energiya resurs sifatida foydalansak