• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Исрол бункерга киритмагани учун бадавийлар ўзларига қўлбола бомбапаноҳ қурди (фото)

    Исроилда тахминан 300 мингга яқин бадавий яшайди. Бироқ яҳудий давлати ракета ҳужумлари пайтида уларнинг расмий бункерлардан фойдаланишига рухсат бермаган. Шу сабабли кўплаб бадавийлар ўзларини ва оилаларини ҳимоя қилиш мақсадида қўлбола бомбапаноҳ қуришга киришган. Бу ҳақда CNN хабар берди.

    Foto:
    Фото: Тупроққа кўмилган микроавтобус ойнасида қараб турган Аҳмад Абу Ғанима / CNN

    Шундай бомба паноҳлардан бирини Негев чўлида яшовчи Аҳмад Абу Ғанима ясаган. Ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантирувчи сигнал янграганида, унинг оиласи 3 метр чуқурликдаги ер остига — эски микроавтобус ичига кириб жон сақлайди. Бу микроавтобусни Абу Ғанима собиқ иш жойидан олиб, эҳтиёт қисмлари ечилгач, ҳовлисига кўмган ва уни қўлбола паноҳ жойга айлантирган.

    Исроил жанубидаги 35 та тан олинмаган қишлоқда тахминан 90 минг бадавий яшайди. Ҳатто ҳукумат томонидан “тан олинган” ҳудудларда ҳам бадавийлар учун бошпана деярли йўқ. Масалан, бадавийларнинг энг йирик шаҳри Раҳатда 79 минг аҳолига атиги 8 та жамоат бошпанаси бор. Таққослаш учун, яқин атрофдаги яҳудий шаҳри Офакимда 41 минг аҳоли учун 150 та бошпана мавжуд.

    Foto:
    Фото: Негев чўлидаги очиқ бетон бомба паноҳда ўтирган ака-сингил ракета сиреналарини танқид қилмоқда / CNN 

    Бадавийларнинг учдан икки қисми ҳеч қандай расмий паноҳга эга эмас. Июнь ойида Эрон билан юзага келган 12 кунлик уруш пайтида ракета таҳдиди кучайгани сабабли, кўплаб бадавий оилалар мавжуд материаллардан: пўлат контейнерлар, кўмилган юк машиналари ёки қурилиш чиқиндиларидан қўлбола бошпаналар ясаган.

    “Ракета учирилса, уни Ғазо, Эрон ёки Ямандан келаётганини кўриш мумкин”, — дейди 55 ёшли Амира Абу Кейдер, исломий суд тизими бўйича адвокат. У тартибсиз қурилган паст цемент уйлар жойлашган Ал-Зарнуг қишлоғида яшайди.

    Foto:
    Фото: Исроил жанубидаги дренаж қувурида жон сақлаётган бадавий чой тайёрламоқда / CNN
    Биз айбдор эмасмиз, лекин зарар кўраётган бизлармиз, дея таъкидлади у.

    Бадавийлар яшайдиган кўплаб қишлоқлар Исроил ҳукумати томонидан расман тан олинмаган. Улар электр, ичимлик суви, чиқиндиларни олиб чиқиш каби асосий инфратузилма хизматларидан маҳрум. Қурилишлар ноқонуний ҳисобланади ва уйларни тез-тез бузиш тўғрисида огоҳлантиришлар берилади.

    Расмий бошпана қурилиши учун муҳандислик стандартлари қатъий: девор қалинлиги, портлаш тўлқинига чидамли деразалар каби техник талаблар белгиланган. Бадавийлар эса ўз қўллари билан ясаётган паноҳ жойларнинг тўғридан-тўғри зарбадан ҳимоя қила олмаслигини яхши билади.

    Foto:
    Фото: Негев чўлидаги бадавий қулаган снаряднинг металл парчасини ушлаб турибди / AP Photo

    Шунга қарамай, кўпчилик ҳеч бўлмаганда нимадир қилаётганидан руҳий таскин олаётганини айтади. Аҳмад Абу Ғаниманинг сўзларига кўра, микроавтобус ичида сирена овози пасаяди, бу эса болаларига тинчлик бахш этади.

    Бизнинг бомба паноҳлар хавфсиз эмас. Болам қўрқиб, қўшниникига югуришни сўрайди. Улар эски юк тарози пластинасини бомба паноҳ томи сифатида ишлатган. У ердан нажот бўлишини билмасак ҳам, бошқа иложимиз йўқ. Фақат дуо қиляпмиз, дейди у.
    Foto:
    Фото:  Исроил жанубидаги Ал-Фураа қишлоғида яшовчи бадавийлар юк машинасидан ясалган бомба бошпанаси атрофида тўпланиб турибди / CNN

    Исроилдаги араблар мамлакатнинг 10 миллион аҳолиси орасида тахминан 20 фоизни ташкил қилади. Улар овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар ҳисобланади, бироқ кўпинча камситилишга дуч келади. Бадавийлар — Исроил фуқароси бўлса-да, араб озчилигининг энг ночор қатламига киради. Статистика маълумотларига кўра, уларнинг 70 фоиздан ортиғи қашшоқлик чегарасидан паст даражада яшайди.

    Foto:
    Фото: Негев чўлидаги 7 ёшлибадавий тупроққа кўмилган микроавтобусдан қарамоқда / CNN
    Foto:
    Фото: Исроил жанубидаги Ал-Фураа қишлоғида яшовчи бадавийлар юк машинасидан ясалган бомба паноҳда / CNN
    Бадавийлар — Араб ярим оролида қадимда яшаган кўчманчи қабилалар бўлиб, улар асосан чўл ҳудудларда ҳаёт кечирган. Ҳозирги кунда бадавийлар асосан Арабистон ярим ороли ва Шимолий Африка чўлларида яшайдиган кўчманчи ёки ярим кўчманчи араб қабилалари сифатида мавжуд бўлиб, уларнинг умумий сони 25 миллиондан ошади.

    7 август, 18:51   Изоҳ (0)   473
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ бир ой ичида Буюк Британияга камида 20 та ядро бомбаси жойлаштирган бўлиши мумкин - ICAN

    Дунё | 7 август, 21:55

    Microsoft Исроилга миллионлаб фаластинликларни кузатишда кўмаклашгани аниқланди 

    Дунё | 7 август, 21:45

    Қайси ҳудудда никоҳдан ажралишлар энг кўп кузатилаётгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 7 август, 21:35

    Францияда пичоқ билан қуролланган номаълум шахс мэрга ҳужум қилди

    Дунё | 7 август, 21:25

    Тошкентда кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин чиқди

    Ўзбекистон | 7 август, 21:15

    “Eterна” Ўзбекистонда: Кинопоиск қандай қилиб мамлакат манзараларини афсонавий шаҳар-давлатга айлантирди 

    Ўзбекистон | 7 август, 19:30

    Суперлига. “Нефтчи” Фарғона дербисида “Қўқон-1912”ни мағлуб этди

    Спорт | 7 август, 21:08

    АҚШда ўзини Худонинг элчиси деб таништирган фирибгарлар 91 ёшли эркакни 60 млн долларга чув туширди

    Дунё | 7 август, 20:49

    Покистонда полиция машинаси портлаши оқибатида 2 нафар ходим вафот этди 

    Дунё | 7 август, 20:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.