Наманган вилояти Давлатобод туманида ижарада яшаган уйини қиморхонага айлантирган фуқаро қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.
Билдирилишича, 1987 йилда Наманган шаҳрида туғилган фуқаро Давлатобод туманидаги вақтинча ижарада яшаган уйини қонунчиликка зид равишда қиморхонага айлантирган. У 2024 йил 5 июль куни 5 нафар танишини уйга таклиф қилган.

Ушбу шахс “ташкилотчилиги” эвазига ҳар бир одамдан 10 минг сўмдан пул ундирган. Тезкор тадбир давомида умумий 2 миллион сўм, 100 АҚШ доллари ва ўйин карталари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчиларга нисбатан қамоққа олиш тартибида эҳтиёт чораси қўлланилди.
Маълумот учун, Жиноят кодексининг ушбу моддасига асосан айбланган шахслар 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Изоҳ (0)