Ўзбекистонда қурғоқчилик авж олгани инсонлар ҳаёти ва қатор соҳалар ривожига жиддий хавф солмоқда. Бу ҳақда Туркманистонда бўлиб ўтган БМТ анжуманида Экология вазири Азиз Абдуҳакимов маълум қилган.

Экология вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Азиз Абдуҳакимов ўз нутқида сўнгги 50 йилда Ўзбекистонда ўртача йиллик ҳарорат 1,2 даражага ошганини айтган. Мазкур даврда қурғоқчил кунлар сони 20 фоизга кўпайганини таъкидлаган.
“2023 йилда мамлакат ҳудудининг деярли 40 фоизи кучли қурғоқчиликка дучор бўлиб, бу ҳолат ялпи ички маҳсулот таркибида 17 фоиз улушга эга бўлган қишлоқ хўжалиги соҳасига жиддий салбий таъсир кўрсатган. Яққол экологик инқироз намунаси сифатида Орол денгизининг қисқариши тахминан бир миллион кишининг саломатлигига хавф солмоқда ва уларнинг ҳаёт манбалари йўқолишига олиб келмоқда”, дея таъкидлаган вазир.
Қайд этишича, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси асосида мамлакатда иқлим ўзгаришига мослашиш, табиий офатларни олдиндан аниқлаш ва экотизимларни тиклаш чоралари кўрилмоқда.
-Tngrncx2.avif)
“Иқтисодиётнинг асосий тармоқлари учун мослашув режалари ишлаб чиқилган, иссиқхона газлари ташланмаларини чеклаш тўғрисида қонун қабул қилинган, углерод чиқиндиларини тартибга солиш механизмлари жорий этилмоқда ҳамда Миллий иқлим ўзгариши стратегияси тасдиқланган”, дейилади манбада.
Хабарга кўра, вазирнинг чиқиши халқаро ҳамкорлар томонидан қизиқиш ва қўллаб-қувватлаш билан кутиб олинган. Кучайиб бораётган иқлим муаммолари шароитида барқарорлик масалалари бўйича умумий муҳокамаларга катта ҳисса қўшган.
Маълумот учун, Орол катта қисми Ўзбекистон ҳудудидаги улкан кўл эди. 1960 йилларда сувдан нотўғри фойдаланиш авж олгани сабаб бугун унинг 90 фоизи қуриб битган. Мутахассислар Оролни аввалги ҳолига қайтариш имкон эканини айтиб келади. Айтишларича, Амударё Оролга 20 йил тўлиқлигича қурилса ҳам кўл олдинги ҳолига қайтмайди.
Изоҳ (0)