Фарғона вилояти Риштон туманида Қўриқлаш бўлими ходими чўкаётган қизнинг ҳаётини сақлаб қолди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 6 август куни соат 13:00 ларда, Қўриқлаш бўлими ходими, кичик сержант Шерзод Одилов Риштон тумани Зодиён қишлоғидан оқиб ўтувчи Катта Фарғона каналида чўкаётган аёлни кўриб қолган ҳамда уни зудлик билан сувдан олиб чиқиб, биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатган.

2004 йилда туғилган Р.А. (аёл) эҳтиётсизлик оқибатида сувга тушиб кетган. Туман тиббиёт бўлими уни тиббий кўрикдан ўтказиб, соғлиғи яхши ҳолатда эканини маълум қилди.
Аввалроқ ҳам Қашқадарё вилояти Қарши туманида Йўл патрул хизмати ходими сувда чўкаётган фуқарони қутқариб қолгани тўғрисида хабар қилинганди.
Изоҳ (0)