Россиянинг Эрмитаж музейида ташриф буюрувчиларнинг нотўғри хатти-ҳаракатлари туфайли расмга тушиш тақиқланиши мумкин. Бу ҳақда музейнинг расмий Telegram каналида маълумот берилди.

Фотосессиялар музейга даромад олиш имконини берувчи хизматлардан бири бўлиб, имтиёзлар тизими ва чипта нархлари даражасини сақлаб қолади.
Эрмитаж ўз меҳмонларига унутилмас таассуротларни мамнуният билан тақдим этади, аммо бу имкониятдан тижорий мақсадларида фойдаланилаётганини қабул қилишга тайёр эмас. Агар хизматни суиистеъмол қилишни хоҳловчилар сони кўпайса, биз уни бекор қилишга мажбур бўламиз, дейилади хабарда.
Тегишли баёнот эълон қилинишидан олдин Эрмитажга ташриф буюрган икки аёл уларни ҳашаматли кийимда музейга киритишмаганидан шикоят қилган. Қизлар кассир билан суҳбатни видеога олган. Ташриф буюрувчилар музейда профессионал суратга тушишни хоҳлаган. Тегишли хизмат эса 10 минг рублга (119 доллардан ортиқ) баҳоланган.
Қизлар эса одатдагидек кийинганликлари, ёнларида профессионал техника ва кийим алмаштириш учун буюмлар йўқлигини таъкидлаган. Музейда ҳаваскор фото ва видео суратга олишга рухсат берилган, фақат баъзи жойларда бу тақиқланган.
Изоҳ (0)