• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда онлайн обуна хизматлари бозори: таҳлил ва асосий тенденциялар

    Рақамли контент истеъмолининг ортиши глобал жараёнлардан бири. Ўзбекистон ҳам бундан мустасно эмас. Мусиқа, видео, электрон нашрлар ва бошқа контентларга обуна орқали фойдаланувчилар ўзларига мос бўлган хизматларни танлаш имкониятига эга бўлади. Бироқ амалда ҳар доим ҳам фойдаланувчилар сифатга тўлашни истамайди.  

    Дунё миқёсида айни хизматлар замонавий истеъмолчиларнинг кундалик ҳаётига сингиб кетган. Фильм ва сериалларни томоша қилиш учун Netflix ёки Кинопоиск, мусиқадан баҳраманд бўлиш учун Spotify ёки Apple Music каби платформаларга мурожаат қилинади. Ўзбекистонда ҳам бу хизматларга талаб ортиб бормоқда. Мақолада мамлакатимиздаги обуна хизматлари бозори, унинг асосий иштирокчилари ва истеъмолчилар учун мавжуд бўлган имкониятларни таҳлил қиламиз. 

    Ўзбекистонда обуна хизматлари бозори ҳали тўлиқ шаклланмаган бўлса-да, сўнгги йилларда сезиларли ўсиш кузатилмоқда. Бу жараён, аввало, интернетга кириш имкониятларининг кенгайиши ва аҳоли ўртасида рақамли контент истеъмолининг ошиши билан боғлиқ.

    Обуна хизматларини қуйидаги асосий тоифаларга бўлиш мумкин:
    Мусиқа хизматлари 

    Видео стриминг платформалари/онлайн кинотеатрлар

    Электрон ва аудио китоблар
    Кўнгилочар ва мултиобуна хизматлар

    Халқаро ва маҳаллий хизматларнинг барчаси ўзининг аудиториясига эга бўлиб, уларнинг ҳар бири ўзига хос афзаллик ва камчиликларга эга.

    Айтиш керак, халқаро платформаларнинг Ўзбекистондаги расмий қўллаб-қувватланиши билан боғлиқ муаммолар ҳали ҳам мавжуд. Мисол учун, Netflix ёки Spotify каби хизматлар Ўзбекистонда расмий лицензия билан фаолият юритмайди, аммо хорижий тўлов тизимлари орқали улардан фойдаланиш мумкин. 

    Ўзбекистон обуна бозорида бир вақтнинг ўзида халқаро ва маҳаллий хизматлар мавжуд. Уларнинг таклиф этаётган хизматларини таҳлил қилиб чиқамиз.

    Халқаро мусиқа ва онлайн кинотеатр платформалари 

    Netflix – Жаҳонда энг машҳур видео-платформалардан бири. Унинг асосий афзаллиги – юқори сифатли оригинал контент ва катта каталог. Бироқ, ўзбек тилидаги таржималар ва тўғридан-тўғри миллий тўлов тизимлари орқали тўлов имкониятининг йўқлиги уни кенг оммага етиб боришини секинлаштиради.

    YouTube  – Видео ва мусиқа тинглаш учун қулай хизмат. Рекламасиз томоша қилиш ва офлайн режимда фойдаланиш имкониятини тақдим этади. Ўзбекистонлик фойдаланувчилар учун ҳам қулай тўлов тизими мавжуд.

    Spotify – Мусиқа тинглаш бўйича етакчи платформа. Ҳозирча Ўзбекистон бозорига расмий равишда кирмаган, аммо халқаро тўлов карталари ёки альтернатив усуллар орқали фойдаланиш мумкин.

    Apple Music ва Google Play Music – Расмий қўллаб-қувватланади, лекин улардан фойдаланувчилар сони Spotify ёки YouTube билан солиштирганда камроқ.

    Маҳаллий ва минтақавий хизматлар: мусиқа, стриминг/кино, мултиобуналар

    MEGOGO – Видео контент хизматларида етакчилардан бири. Рус тилидаги кенг каталог, мослашган обуна режалар ва тўлов қулайлиги билан ажралиб туради.

    Yandex Plus – Ўзбекистонлик фойдаланувчилар орасида оммабоп бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади: Yandex Music – мусиқий каталог, шу жумладан маҳаллий ўзбек қўшиқлари, Кинопоиск – ўзбек ва хорижий тиллардаги маҳаллий ҳамда хорижий фильмлар, сериаллар, жаҳон премераларининг ўзбек тилидаги таржимаси билан ҳам. Yandex Books – маҳаллий, хорижий муаллифларнинг ўзбек ва чет тиллардаги электрон ҳамда аудио китоблар кутубхонаси. Yandex Gо хизматларида чегирмалар ва кешбек – такси ва етказиб бериш хизматларидан фойдаланганда.

    BeeTV - Beeline Ўзбекистон томонидан тақдим этиладиган рақамли телевидение хизмати. Фойдаланувчиларга жонли эфир, телеканаллар архиви ва турли фильмлар кутубхонасидан фойдаланиш имконини беради. Beeline абонентлари учун махсус имтиёзлар мавжуд.

    ITV -  Интернет орқали телевидение хизматини тақдим этувчи маҳаллий платформа. Фойдаланувчилар жонли эфирни томоша қилиш, фильмлар ва сериалларни кўриш имкониятига эга. ИПTV ва ОТТ технологияларидан фойдаланади.

    UzMovi - Ўзбек киносеварлари учун мўлжалланган маҳаллий стриминг платформаси. Сайтда ўзбек тилидаги фильмлар ва сериаллар катта каталог асосида тақдим этилган. Маҳаллий контент билан қизиқадиганлар учун қулай хизмат.

    Telecom TV - Telecom инновацион компанияси томонидан ишлаб чиқилган рақамли TV хизмати. Турли халқаро ва маҳаллий телеканалларни томоша қилиш, фильмлар ва сериаллардан баҳраманд бўлиш имконини беради. 

    Allplay - Кўп функцияли стриминг платформаси, унда жонли телеканаллар, фильмлар, сериаллар ва спорт трансляциялари мавжуд. Бир нечта қурилмада бир вақтда фойдаланиш имконини беради, бу эса оилавий томоша қилиш учун қулай. 

    ZO‘R TV, Sevimli TV, Milliy TV – Маҳаллий каналлар ҳам рақамли хизматларни кенгайтириш борасида иш олиб бормоқда. Ҳали обуна модели аниқ шаклланмаган бўлса-да, келажакда маҳаллий стриминг хизматлари пайдо бўлиши кутилмоқда.

    Ўзбекистонда обуна хизматлари бозори ҳали ривожланиш босқичида бўлса-да, халқаро платформаларга бўлган талаб юқори. 

    Бозорнинг ўсиши кўплаб омилларга боғлиқ: 

    Тўлов тизимларининг интеграцияси – халқаро хизматларнинг маҳаллий банк карталари орқали тўловни қабул қилиши;

    Ўзбек тилидаги контент – хизматларнинг Ўзбекистон аудиториясига мослашиши;

    Маҳаллий альтернативалар – ўзбекча стриминг платформаларининг яратилиши ва ривожланиши.

    Келажакда Ўзбекистонда маҳаллий стриминг хизматлари ва обуна асосида ишловчи янги платформалар пайдо бўлиши кутилмоқда. Ҳозирча эса халқаро ва МДҲ бозорига йўналтирилган хизматлар асосий ўрин эгаллаб турибди.

    Расмий обуна хизматларидан фойдаланиш қароқчи (пират) сайтлардан кўра анча қулай ва хавфсиз. Қуйида 5 та асосий сабабни кўриб чиқамиз:

    Юқори сифат ва рекламасиз контент

    Расмий обуна хизматлари фильмлар, сериаллар ва мусиқаларни юқори сифатда (ҲД, 4K) тақдим этади. Қароқчи сайтларда эса контент сифати паст, овоз ёки тасвирда муаммолар бўлиши мумкин. Бундан ташқари, кўпчилик бундай сайтларда жуда кўп безовта қилувчи рекламалар бўлади.

    Вируслар ва хакерлардан ҳимоя

    Обуна хизматлари хавфсиз бўлиб, уларнинг иловалари ва сайтлари расмий хавфсизлик протоколларига амал қилади.

    Қароқчи сайтларда эса зарарли вируслар, хакерлик ҳужумлари ва фирибгарлик (пҳишинг) хавфи бор. Кўпинча бундай сайтлардан фойдаланганда компьютер ёки телефон зарар кўради.

    Расмий таржималар ва субтитрлар

    Онлайн обуна хизматларида расмий ва сифатли субтитрлар, профессионал таржималар бўлади.

    Қароқчи сайтларда эса таржималар сифатсиз бўлиши, баъзан ҳатто нотўғри ёки тушунарсиз бўлиши мумкин.

    Ишончли ва қулай платформалар

    Netflix, Yandex Plus, Apple Music каби хизматлар махсус иловаларга эга бўлиб, телефон, телевизор ва компьютер орқали қулай ишлайди.

    Қароқчи сайтлар эса кўпинча мобил қурилмаларда яхши ишламайди ёки тез-тез ёпилиб қолади.

    Муаллифларни қўллаб-қувватлаш

    Расмий обуна орқали сиз кинорежиссёрлар, актёрлар, мусиқачилар ва ёзувчиларнинг меҳнатини қадрлайсиз, уларнинг янги асарлар яратишига ҳисса қўшасиз. Қароқчи сайтлардан фойдалансангиз, муаллифлар ўз ишининг ҳақини ололмайди ва бу келажакда сифатли контент ишлаб чиқаришга салбий таъсир кўрсатади.

    Обуна хизматлари юқори сифат, хавфсизлик, ишончлилик ва адолатли муҳитни таъминлайди. Шунинг учун, қароқчи сайтлардан кўра расмий хизматларга обуна бўлиш анча қулай ва фойдали.

    24 март, 18:00   Изоҳ (0)   2600
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғона вилоятида чиқинди тўплаш хизматлари учун янги тўлов тарифлари белгиланди 

    24 март, 17:45

    Маош 2,7 минг доллар: ўзбекистонлик ҳамширалар Қатарга ишга таклиф қилинмоқда 

    24 март, 17:25

    Тошкентда аёл бехосдан машиналарга қуйиладиган 2 литр “антифриз” суюқлигини ичиб юборди 

    24 март, 17:05

    Ўзбекистонда 25 март куни давлат ташкилотларида “свет” бир соатга ўчирилади

    24 март, 16:35

    Чаён заҳри: ўлим хавфими ёки шифо манбайи?

    24 март, 16:25

    Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди

    24 март, 16:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.