• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Дилдора Ниёзованинг Жиззахдаги концерти қолдирилди. Хонанда ташкилотчининг ваъда қилинган пулни бермаганини айтмоқда (видео)

    Ижтимоий тармоқларда хонанда Дилдора Ниёзованинг 2 февраль куни Жиззах шаҳрида ўтказилиши керак бўлган концерт дастури қолдирилгани, томошабинлар бир неча соат уни кутишгани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди. Бундан ташқари, тўйхонада уни Миллий гвардия ходимлари қўриқлаётгани билан боғлиқ видеолар ҳам кўплаб муҳокамаларга саабаб бўлди. “Дарё” мухбири хонанданинг продюсери ва турмуш ўртоғи Латиф Юсупов билан боғланди.

    Фото: “Дарё”

    — Бу концерт аслида 22 декабрда бўлиши керак эди. Бу ташкилотчилар билан 4-5 йилдан буён ишлаймиз. Ишончли одамлар деб билардик. Шунинг учун ҳам концертолди улардан “заклад” пулларини сўраганимиз йўқ. Хуллас, маъмурларимиз бир кун олдин ташкилотчилар билан боғланиб “Пул тайёрми? Муаммо бўлмайдими?” деб сўрашганида “Ҳаммаси тайёр, бемалол келаверинглар”, дейишган. Аввало, мухлислар учун борилади, тўғри, аммо сафарга жамоа учун оз-мунча маблағ сарфланмайди.

    Хуллас, тўйхонага етиб борганимизда ташкилотчилар узр сўраб, пул йўқлигини айтишди. Буни қандай тушуниш мумкин, деб бир оз жаҳлимиз чиқди. Бу ерда бошқа гап бор эди, кейин билсак, ташкилотчиларнинг шериги пулни олиб қочиб кетган экан. Дилдора “Майли, биринчи сеансни хайрия қилиб ўтказайлик, мухлислар ранжишмасин”, деди. Концертни ўтказганимиздан кейин, ташкилотчилар “17:00 даги концертни қолдирамиз, биз шу ерда туриб, келганларга чипта пулини тарқатамиз”, дейишди. У ерда ташкилотчилардан ташқари, тўйхона эгаси ва Миллий гвардия ходимлари ҳам бор эди. Кечки сеансдаги концертнинг асосий чипталарини қайсидир ташкилот сотиб олган экан. Раҳбари билан гаплашиб, вазиятни тушунтирдик. “Шундай бўлишини билгандик”, дейишди.

    “Айрим мухлислар 7-8 соат кутдик”, деб ёзишаётган экан. Аммо у ерда шунча вақт кутиладиган вазият бўлгани йўқ. Томошабинларнинг рақами бўлганида қўнғироқ қилиб чиқардик. Одамлар тўғри тушунишсин, бизни ҳам алдашди. Аввалига ҳисобга умуман пул тушмаган, дейишди. Ундан кейин пулни олиб қочиб кетган, дейишди. Чипта пуллари еб юборилган, деган вариант ҳам бор, дейди Дилдора Ниёзованинг турмуш ўртоғи Латиф Юсупов.

    Латиф Юсупов Дилдора Ниёзованинг ресторанда Миллий гвардия ходимлари ҳамроҳлигида ҳаракатланаётгани акс этган видеога ҳам ўз муносабатини билдирди.

    — Ходимларни биз ёллаганимиз йўқ. Оммавий тадбирларни ўтказаётганда тартибни сақлаш учун қўриқчилар ёлланиши шарт этиб белгиланган. Уларни ташкилотчилар ёллашган. Аммо концерт нол даражада ташкиллаштирилган. Одам жуда ҳам кўп эди, тартибга умуман эътибор беришгани йўқ. Концерт тўйхонада ўтгани учун кўпчилик видеони нотўғри тушунаётган экан. Яна бир жиҳат, ташкилотчилар “пул тушмади”, дейишди. Аммо катта тўйхонада бирорта бўш ўриндиқ кўрганимиз йўқ. Одамлар ҳам чиптани нақд пулга сотиб олишганини айтишмоқда, дейди хонанданинг турмуш ўртоғи.

    Дилдора Ниёзова ҳам Instagramъдаги саҳифаси орқали алоқага чиқиб, мухлисларининг саволларига жавоб берди.



    — Ҳаётда баъзан инсонни ўйлантириб қўядиган вазиятлар бўлар экан. Бундан нолиш ҳам нотўғри аслида. Бошга тушганни кўз кўради. Инсон яхши бир ният қилади, аммо сиз ўйламаган нарсалар бўлади баъзан. Ҳозир Жиззахдан келиб, интернетга кирсам мен ҳақимда ҳар хил гап-сўзлар бўлаётган экан. Илтимос, мени қарғаманг, билиб-билмай, масаланинг тагига етмай, мени қарғаманг. Менга бировнинг ортиқча пули, ҳаққи керак эмас. Яратганнинг бергани менга етади. Қанча бўлса ҳам, бу мен учун хайрли. Ҳалолидан берсин, харомидан Худо сақласин.

    Мана ҳозир йўлдан келиб, жойимда тинчгина ухлолмадим. Менга нимага керак, халқнинг пулини емаганман-ку, деб ёцам ҳам бўларди, лекин мен ижодкор бўлганим учун ҳамма гап менга келиб тақалади. Мен концертни ўтказиб келдим. Шунча халқ йиғилганини кўриб, тўғриси, йиғлаб юбордим. Шунчалик халққа севимли санъаткор эканлигимдан хурсандман. Концертларимнинг ташкилий масалалари билан турмуш ўртоғим шуғулланадилар. Улар гаплашганимизда ҳаммаси яхши дедилар. Бу вазиятда айбдор санъаткор бўлиб туюлади, лекин санъаткорнинг ортида нечта одам туради? Ташкилотчиларга, бундай ишларни ўйлаб қилинглар, бировнинг ҳаққи тешиб чиқади, деган бўлардим.

    Концертнинг биринчи сеансига борганимдаёқ ҳафсалам пир бўлди, чунки турмуш ўртоғим келиб пул муаммо бўлаётганини айтдилар. Шу ўринда айтиб кетай, мен умуман концерт қўйгим келмайди. Санъатда 20 йилдан бери бўлсам, шунча пайт ичида концертлардан чарчаганман. Мен қўрқиб қўшиқ айтаман. Сабаби қилаётган ишим тўғримикан, нотўғримикан, деган ўй мени қийнайди.  

    Халқнинг йиғилганини кўриб, пулни олмаган бўлсам ҳам, кириб қўшиб куйладим. Менга ташкилотчи пулингизни бир ҳафтада қилиб берамиз, деди. Мен эса “Менга пулингиз керак эмас, ҳозир борича биринчи сеанс учун пулни оламан, лекин иккинчи сеанснинг пулини одамларга қайтариб беринг”, дедим. Биринчи сеанс учун ҳам келишилган пулнинг ярмининг ярмини ҳам беришмади. Ўша пулни олиб, созандаларимга бердим. Чунки улар оила боқувчиси, дейди хонанда.

    3 феврал, 16:46   Изоҳ (0)   77249
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Дилдора Ниёзова#концерт

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Операцияни бошдан кечирган Раъно Шодиева, Имрондан хафа бўлган Дурдона Қурбонова, Дилдора Ниёзова хонадонида тўй, хайрия билан шуғулланаётган Марям Тилл...

    08.09.2022, 22:20

    Instagram: Mitti вайнерга Malibu совға қилишди, Дурдона Қурбонова «Браво» кулги жамоаси аъзосига айланди, барчани электромобилларга ўтишга чорлаган Жаҳонгир Отажон...

    10.09.2022, 22:51

    Instagram: Аҳад Қаюм «Браво»дан пул талаб қилмоқда, Ҳулкар Абдуллаеванинг болаликдаги орзуси ушалди, Дурдона Қурбонова машинасини сотмоқда

    13.09.2022, 22:32

    Instagram: Умра сафарига кетган Севинч, фарзанд кутаётган Маржона Мирзаалиева, кузатувчиларини йиғлатган Феруза Норматова

    18.09.2022, 22:14

    Instagram: Маржона Мирзаалиевадан gender party, 5 миллионлик довонни забт этган Шаҳзода Муҳаммедова, мухлисасининг 16 йиллик орзусини ушалтирган Юлдуз

    07.10.2022, 22:52

    Instagram: Дилсўз билан ажрашган Фаррух Раимов, Озода Нурсаидовага аталган сюрприз, Дилдора Ниёзова хонадонидаги шодиёна

    10.10.2022, 22:34

    Instagram: Қизини турмушга узатган Тоҳир Содиқов, Умра сафаридан қайтган Севинч, «Қалпоқ»даги Фармоннинг қўли синди

    11.10.2022, 22:37

    Instagram: Истанбулда паспортини йўқотган Райҳон Уласенова, Асал Шодиева Бокуда, Умра сафаридаги машҳурлар

    08.11.2022, 22:52

    Instagram: Умрадан қайтган санъаткорлар, Юлдуз Усмоновадан янги қўшиқ, Паризодадан рақс дарси

    23.11.2022, 22:41

    Instagram: Ойхон Ифорзода ҳаётидаги қувончли кун, кўпкарида қатнашган Ҳосила Раҳимова, орзуси ушалган Лола

    09.12.2022, 22:45

    Instagram: Ортиқ Султонов ўғлини уйлантирди, Интизор Тожибоева турмушга чиқди, Юлдуз Усмонова Умра сафаридан қайтди

    18.12.2022, 22:42

    Instagram: Наргиза Абдуллаева янги уйга кўчди, Нилуфар Усмонова Истанбулда, Имрон Нью-Йоркда концерт берди

    19.12.2022, 22:24

    Instagram: Янги машинали бўлган Шаҳло Зоирова, Саида Раметова хонадонида катта шодиёна, ажрашганига ишора қилган Жаҳонгир Отажонов

    20.12.2022, 22:38

    Instagram: Қизини узатаётган Фарҳод Саидов, Дилноза Кубаевадан «калтак еган» Али Отажонов, Нилуфар Усмонова Италияга, Liil Xurramov АҚШга кетди

    21.12.2022, 22:45

    “Яратганим, ўзингга шукр”. Нурзиданинг отаси ўзи, оиласи ва дунёга танилаётган қизининг келажаги ҳақида (видео)

    20.08.2023, 21:45

    Instagram: Янги уйидаги ҳашаматли гардеробини кўрсатган Муниса Ризаева, янги машинали бўлган Дурдона Қурбонова, Дилдора Ниёзовага аталган сюрприз 

    15.09.2023, 22:10

    Instagram: Туғилган кунини Истанбулда нишонлаган Зиёда, янги машинали бўлган Дилдора Ниёзова, Севинч турмушга чиқдими?

    08.01.2024, 22:15

    Аёллар жамоасидан иборат тадбирларда навбатчи санъаткорларнинг хизмат ҳақи қанча?

    01.03.2024, 16:50

    Instagram: Дубайдан уй харид қилган Ботир Қодиров, онасини туғилган куни билан табриклаган Даврон Кабулов, Марьям Тиллаеванинг 480 млн сўмлик образи

    23.05.2024, 10:50

    Instagram: Сабина Мустаева турмушга чиқди, Марям Тиллаева Россия сериалида бош ролни ўйнайди, Тошкентдаги тўйда Авраам Руссо қўшиқ куйлади

    12.07.2024, 10:50

    Instagram: Оилавий муаммолардан қочиб Туркияга кетган Дилдора Ниёзова, тўйда устидан пул сочилган Наргиза Азимова, актрисага ҳамкасблари уй совға қилди 

    29.07.2024, 22:55

    Instagram: Юлдуз Усмонованинг “бирров” хизмати нархи қанча? Шаҳзода Муҳаммедова ЙТҲга учради, Хонзода Дўстова фарзанд кутмоқда 

    31.07.2024, 21:48

    Instagram: Тошкентда ўтган “Йил тўйи”да машҳурлар жам бўлди, Диёрбек Бекжонов отасига автомобиль совға қилди, Дилдора Ниёзова ажрашишини маълум қилди 

    02.08.2024, 21:53

    Instagram: Умида Мирҳамидова ўғлини уйлантирди, Муниса Ризаеванинг сёмкада тоби қочди, Дилдора Ниёзова кечирим сўради 

    08.08.2024, 10:55

    Instagram: Уилл Смит билан учрашган Марям Тиллаева, отасига автомобиль совға қилган Феруза Юсупова, Шоҳруххоннинг яна бир қиёфадоши топилди

    16.09.2024, 09:50

    Instagram: Озода Нурсаидовага уюштирилган сюрприз, Дилдора Ниёзова хонадонида хурсандчилик, Эрали Бойқобиловга квартира совға қилишди 

    09.10.2024, 11:26

    Instagram: Шаҳло Зоированинг ретро услубидаги туғилган куни, Фарангиз Холиқова турмушга чиқяпти, Муниса Ризаеванинг энг катта орзуси ушалди 

    21.10.2024, 22:22

    Instagram: таътилдаги машҳурлар, Йигитали Мамажоновнинг Муқаддас Саъдуллаевага қимматбаҳо совғаси, Феруза Норматова қандай йигитга турмушга чиқади? 

    26.10.2024, 23:21

    Ёрқинхўжа Умаров жамоасидан ҳайдалган, ҳит қўшиқни арзимас пулга сотган ва отасининг Россияда ишлаган пулига институтда ўқиган Миржалол Неъматов ҳақида (фото, виде...

    13.11.2024, 13:52

    Судлашув, ажрим ва хиёнат. 2024 йилда ўзбек шоу-бизнесида энг кўп муҳокамага сабаб бўлган вазиятлар (фото, видео)

    1 январ, 09:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Tesla компанияси автопилот тизими билан боғлиқ ўлим бўйича судланади

    Дунё | 15 июл, 03:39

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.