• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12768.26
    • RUB162.63
    • EUR14400.04
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Ҳофиз оиласида туғилган, рақс билан профессионал шуғулланган, созандага турмушга чиққан Гулсанам Мамазоитова 43 ёшда

    Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова 22 март санасида 43 ёшни қарши олди. Ушбу сана муносабати билан қуйида хонанданинг болалиги, санъатга кириб келиши ҳамда оиласи ҳақидаги қизиқарли маълумотлар келтирилади.

    Фото: Instagram / @g.м.оффиcиал

    Гулсанам Мамазоитованинг санъаткор бўлишига ҳеч ким шубҳа қилмасди. Чунки у фарғоналик ҳофиз Мамадали Мамазоитов хонадонида дунёга келган. У оиланинг кенжа фарзанди бўлиб, Отабек исмли акаси ва Гўзалхон исмли опаси бор. Гулсанам отаси ҳақида интервьюларида деярли гапирмайди. Бунинг боиси, унинг болалик йиллари ота меҳридан айро ўтганлигида бўлса керак. Гулсанам Мамазоитованинг онаси ўз даврининг энг талабчан раҳбарларидан бири бўлган. Хонанда санъатга қизиқишига айнан онасининг раҳбар бўлгани ҳам сабаб бўлгани ҳақида  сўзлаб берган:

    Фото: Instagram / @g.м.оффиcиал

    — Раҳбар инсоннинг иши кўп бўлади. Шунинг учун сингилларга қараш вазифаси акамга юклатилганди. У пайтларда акам мусиқа мактабига ҳам қатнарди. Кўпинча, мени ўзи билан мактабга олиб кетарди. У ердаги муҳит менга ҳам таъсир этиб, санъатга меҳрим янада ортган. Илк устозим акам бўлган. У овозимдаги ўзига хосликни аниқлаб, қўшиқ айтишга меҳр уйғотган.

    Бизни онамизнинг ёлғиз ўзи ўстириб, катта қилган. Ота меҳрини деярли кўрмаганмиз. Лекин, шундай бўлса ҳам онам бизни кам қилмаган. Қўлдан келганча тарбия қилиб, ўқитиб, керак бўлса, кўчада эркак, уйда аёл бўлиб ўстирган. Шу нарсанинг таъсири бор. Онамнинг лафзи кучли, “Болам бир нарсани кучинг етса,  қиламан дегин. Кучинг етмаган нарсага ваъда берма!” деб, ҳалигача ўргатади. Тарбиямда шу нарса бор! Мен йиллар ўтиб шаклланмаганман, бу нарса қон-қонимга сингиб кетган!, дейди хонанда Гулсанам Мамазоитова.

    Фото: Instagram / @g.м.оффиcиал

    Гулсанам Мамазоитова бир муддат профессионал рақс билан ҳам шуғулланган. У Ўзбекистон халқ артисти Маъмура Эргашева ва Суғдиёна Исроиловага шогирдликка тушиб, кейинчалик ўз ансамблини ҳам ташкил этган.

    — Қўшиқ куйлашни эрта бошлаганим учун ўсмирликка ўтиш вақтида овоз ўзгариш — мутация вақти бўлган. Бу даврда вақтинча қўшиқ куйламаслик керак. “Бўш қолмасин”, деган мақсадда онам мени рақс тўгарагига берганлар. Уч-тўрт йил рақс билан шуғулландим, устоз кўрдим. Рақс билан профессионал шуғулланиш истаги бўлмаган, бўш вақтни тўлдириш учун хизмат қилган, холос, дейди хонанда.

    Гулсанам Мамазоитованинг санъаткор бўлишига ота-онаси қарши бўлмаган. Аммо акаси Отабек Муҳаммадзоҳид унга бир нечта жиддий чекловларни қўйгани кўпчиликка сир эмас. Хусусан, Отабек Муҳаммадзоҳиднинг ўзи интервьюсида чекловлар ҳақида қуйидагиларни маълум қилган.

    Фото: Instagram / @g.м.оффиcиал

    — Аввало, синглимнинг миллий қўшиқлар ижро этишини сўраганман. Чунки ўша пайтда санъатда ҳар томонга йўрғалаш, “оҳанги тушса қўшиқ бўладида”, қабилида иш қилиш урфга айланганди. Кейин либосларига эътиборли бўлишини таъйинлаганман. Бу менинг ҳам акалик, ҳам устозлик талабим эди, дейди хонанда Отабек Муҳаммадзоҳид.

    Гулсанам Мамазоитова 2000 йили Ўзбекистон давлат консерваториясининг “Шарқ мусиқаси” факультетига ўқишга киради. 2006 йили эса магистрлик даражасини ёқлаб, шундан кейин бор эътиборини ижодга қаратади.

    Фото: Instagram / @g.м.оффиcиал

    Гулсанам Мамазоитова деганда кўз олдимизда давлат тадбирларида фаол иштирок этадиган ва турли кўрик танловларда иштирок этадиган хонанда келади. Ҳақиқатан ҳам унинг биографиясини танловларсиз тасаввур этиш қийин. У илк ғалабасини коллежда ўқиб юрган кезлари қўлга киритган. Яъни 1999 йил ўтказилган Юнус Ражабий номидаги кўрик танловда иштирок этиб, иккинчи ўринни қўлга киритган. Ниҳол мукофотини эса Ўзбекистон давлат консерваториясининг 4-босқичида ўқиётганида олган.

    Гулсанам Мамазоитова созанда Санжар Аҳмедов билан оила қурган. Санжар Аҳмедов Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов билан тўй-хизматлари ва концертларида қатнашарди. У тўйда Гулсанам билан танишгач, бир олийгоҳда ўқишларини билишган.

    Санжар Аҳмедов Ўзбекистон давлат консерваториясининг “Зарбли чолғулар” факультетида таҳсил олган. У бир муддат ижод билан шуғулланган, хонанда билан оила қургач, бор эътиборини унинг ижодига қаратган. У айни кунда турмуш ўртоғининг иш бошқарувчиси ҳисобланади.

    Фото: Instagram / @g.м.оффиcиал

    Бир қарашда Гулсанам Мамазоитова ҳаммасига осонлик билан эришгандек туюлади. Аммо у ҳам кўплаб қийинчиликларни бошидан ўтказган. Жумладан, икки ёш оила қургач, моддий жиҳатдан қийналишган. Чунки ўша вақтда иккиси ҳам талаба эди.

    — Ҳаммада ҳам бундай қийинчиликлар бўлади. Балки ҳаёт шуниси билан ҳам қизиқдир. Муҳими, кўнгил хотиржам бўлса бўлди. Бирор ишни бошлаётган инсон моддий эҳтиёжини бирламчи деб ҳисобламаслиги керак. Агар шундай деб билса, у мақсадидан чалғийди, дейди хонанда.

    Фото: Instagram / @g.м.оффиcиал

    Хонанданинг Моҳижаҳонбегим ва Абдуғаффор исмли фарзандлари бор. Аммо унинг илк ҳомиласи нобуд бўлган ва бундан руҳий тушкунликка тушган. Гулсанам Мамазоитова икки фарзандини дунёга келтиргандан кейин ҳам тезда саҳнага қайтишга мажбур бўлган. Хусусан, ўғли Абдуғаффор билан чиллалик давридан бошлаб гастрол сафарларига борганини кулиб эслайди.

    — Ўғлим 20 кунлик чақалоқлик пайтида “Универсияда” спорт мусобақалари ўтказиладиган бўлди. Ташкилотчилар болам кичиклигини инобатга олиб шифокор, ҳамшира ва ҳайдовчиларни тайёрлаб қўйишган. Хуллас, болаларим жуда кичиклигидан бошлаб менга ҳамроҳ бўлишган, дейди хонанда интервьюларининг бирида.

    Гулсанам Мамазоитовага омад олиб келган қўшиқлар кўп. Аммо унинг руҳий тушкунликка туширганлари ҳам йўқ эмас. Хонанда бу борада қуйидагиларни маълум қилган.

    Фото: Instagram / @g.м.оффиcиал

    — “Алла” қўшиғимнинг ёзилиш жараёни жуда оғир кечган. Чунки, бу қўшиқда фарзандини якка ўзи ўстирган ёлғиз аёл дардини куйлаш керак бўлган! Чунки, бу дард ўз ҳаётимга бегона эмасди. Ўша дардни кўнглимдан ўтказиб куйлаганман. Ҳолатимни кўриб, овоз операторимиз ҳам йиғлаб юборган. Йиғласангиз овозингиз ўзингизга буйсунмайди, ҳаттоки гапира олмай қоласиз. Қийинчилик билан яратилган қўшиқ кўпчиликка маъқул келган, дейди хонанда.

    Кўпчилик бу хонандани фақатгина давлат тадбирлари учун ижод қиладиган хонанда дея танқид қилишади. Бундай танқидларга хонанда ўз муносабатини билдирди.

    Фото: Instagram / @g.м.оффиcиал

    — Танқид ўринли бўлса, эътибор бераман. Давлат тадбирларида иштирок этиш бахт. Тўй хизматларига ҳам бораман. Аммо ижодимнинг асосини концертлар ташкил этади. Бу бахт ҳамма хонандага ҳам насиб этмайди. Демак, мен омадлиман, дейди хонанда.

    Гулсанам унвон олиш борасида ҳамкасбларидан анча ўзиб кетган. У 2006 йили Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, 2013 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвонларини қўлга киритган.

    22 март, 08:00   Изоҳ (0)   50247
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Гулсанам Мамазоитова#Муниса Ризаева#Ситора Фармонова#Рухшона#Юлдуз Усмонова

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Неварали бўлган Мавлуда Асалхўжаева, кислород аппарати излаётган Муниса, Туркияни ларзага солган қотиллик

    21.07.2020, 22:34

    Instagram: Ҳарбий кийимдаги санъаткорлар, Иззат Ибрагимов бобо бўлди, Аҳад Қаюмга «тош отилди»

    14.01.2021, 22:58

    Instagram: Бўлғуси рафиқаси билан кўриниш берган Азиз Раметов, туғуруқхонадан чиққан Асал Шодиева, коронавирусга чалинган Лола

    14.01.2022, 22:57

    Instagram: Паризодага аталган романтик сюрприз, янги машинали бўлган Азамат Аҳроров, iPhone 14 харид қилган машҳурлар

    19.09.2022, 22:52

    Instagram: Наргиза Абдуллаева янги уйга кўчди, Нилуфар Усмонова Истанбулда, Имрон Нью-Йоркда концерт берди

    19.12.2022, 22:24

    Instagram: Саратонга чалинган аёлларга мотивация бераётган Раъно Шодиева, янги машинали бўлган Каниза, Шаҳзода — Дубайда

    04.01.2023, 22:51

    Instagram: Уэнздей рақсини ижро этган машҳурлар, туғилган кунида қимматбаҳо автомобиль олган Ҳамдам Собиров, Умра сафаридаги Дилсўз

    06.01.2023, 22:13

    Instagram: Операциядан сўнг алоқага чиққан Паризода, санъатни ташлаш ҳақида ўйлаётган Муниса Ризаева, туғилган кунини нишонлаётган Зиёда

    07.01.2023, 22:44

    Instagram: Шам нурида исинаётган Юлдуз Усмонова, рақсга туша олмаётган Паризода, Шаҳзода Муҳаммедованинг онасига аталган ёқимли сюрприз

    22.01.2023, 22:05

    Instagram: Имижини ўзгартирган Юлдуз Усмонова, Феруза Норматова ҳаётидаги қувончли кун, Муниса Ризаеванинг янги бизнеслари

    07.03.2023, 22:24

    Instagram: Метрода қўшиқ куйлаган Муниса Ризаева, цивилизация ортидан қувмасликка чорлаган Юлдуз Усмонова, “Ҳоким бува”га айланган Шукрулло Исроилов

    31.03.2023, 22:42

    Instagram: Феруза Норматова Умрага кетди, Муборак Абдуллаева Истанбулда операция қилинди, Муниса Ризаева турмуш қурмагани ва фарзандсизлиги ҳақидаги саволга жавоб

    12.05.2023, 09:20

    Жалолиддин Аҳмадалиевдан Насиба Абдуллаевагача: Ўзбек шоу-бизнесида тўйлардаги “бирров” нархи энг қиммат хонанда ким? 

    23.01.2024, 14:20

    Instagram: Жасур Умиров хонадонида ўғил тўй, Baby Mohi янги машинали бўлди, Алишер Узоқов “Жаноб ҳеч ким”даги укасини топди

    20.04.2024, 22:10

    Instagram: Раққоса Паризода оғир жудоликка учради, Севинч Мўминова 42 ёшни қарши олди, Шоҳруххон ўғлини тўйга олиб чиқмоқда

    01.07.2024, 11:07

    Instagram: Дилшода Рустамжонова она бўлди, қимматбаҳо автомобиль харид қилган машҳурлар, Наргиза Салмонова фарзандини кўрсатди 

    19.08.2024, 10:16

    Instagram: Абдулла Қурбонов оиласида тўй, Зоҳид Рисқиев қизини туғуруқхонадан олиб чиқди, Саида Саидбекова операцияни бошдан кечирди 

    22.08.2024, 10:45

    Instagram: Тўйда юзига пул отилган Севинч Мўминова, косметологик муолажа оқибатида операция қилинган Феруза Норматова, фарзандига сура ўқиб берадиган Муниса Ризаев...

    10.09.2024, 10:45

    Instagram: Феруза Каримова Шерзод Эргашевни плагиатда айблади, Мавлуда Асалхўжаева туғилган кунини нишонлади, Шоҳруххон қиёфадоши билан учрашди 

    16.10.2024, 11:51

    Instagram: Тўйи Балида бўладиган Дилноза Ҳабибуллаева, ўғлини уйлантирган Соҳиб Ҳасанов, энг катта орзуси ушалган Улуғбек Шодибеков

    23.11.2024, 21:12

    Instagram: Тўйда йиқилган Севинч Исмоилова, ўғлига атаб қўшиқ куйлаган Муниса Ризаева, битта қўшиғи ортидан 4 та уй олган Сардор Мамадалиев

    17.12.2024, 11:50

    McDonald’s’да идиш ювган актёр, Россияда уй қурган хонанда: Мусофирликни бошдан кечирган ўзбек шоу-бизнес вакиллари (фото)

    2 январ, 14:35

    Instagram: Кумушга айланган Муқаддас Саъдуллаева, “Телба”нинг давоми ишланишини хоҳлайдиган Улуғбек Қодиров, Ҳалима Ибрагимовага аталган қўшиқ

    11 феврал, 10:33

    Instagram: Эгизак неварали бўладиган Валижон Шамшиев, янги автомобиль харид қилган Феруза Норматова, имиджини ўзгартирган Алфия кампир

    6 март, 09:46

    Ўзбекистонлик машҳурлар 8 мартни қандай нишонлайди? (видео)

    8 март, 17:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    “Akkermann цемент” халқаро форуми: қурилиш материаллари соҳасидаги муаммолар кенг таҳлил қилинди


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    InfinBANK Visa Direct орқали халқаро пул ўтказмаларига қўйилган лимитларни оширди 


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    Систит — бу уят эмас!

     

    Тавсия этамиз

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Инзаги ва Энрике финал олдидан нималар деди?

    Спорт | 31 май, 18:59

    Очиқ фазодаги илк меҳмонхона 2027 йилда фойдаланишга топширилади

    Технологиялар | 31 май, 18:55

    Ўзбекистонда YouTube монетизацияси ёқилиши ЯИМни кўпайтириши мумкин — таҳлил

    Ўзбекистон | 31 май, 18:31

    Генетик модификациялаган ўргимчаклар қимматбаҳо ипак толаси ишлаб чиқара бошлади

    Технологиялар | 31 май, 17:55

    “Лойиҳа ортида АҚШ, нишонда эса Хитой” — катта геосиёсий ўйиндаги янги иқтисодий коридор

    Дунё | 31 май, 17:25

    Xiaomi ўта юпқа ва магнит билан ёпишадиган янги повербанк тақдим этди

    Гаджетлар | 31 май, 16:55

    Муроджон Аҳмадалиев мексикалик, Бектемир Мелиқўзиев эса америкалик боксчини мағлубиятга учратди

    Спорт | 31 май, 16:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.