• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Мусиқа сабаб физикани ташлаган, “турк Оскари”ни қўлга киритган ва турмуши узоққа чўзилмаган: Наҳиде Бабашли ҳақида нималарни биламиз?

    Ёш бўлишига қарамай, кўпчиликнинг севимли ижрочисига айланиб улгурган ёш озарбайжонлик қўшиқчи Наҳиде Бабашли турк хонандаси Мурат Гогебаканнинг Ay yüzlüm (“Ой юзлим”) қўшиғини ажойиб тарзда ижро этиб, бир кунда ижтимоий тармоқлар юлдузига айланган эди.

    Фото: Instagram

    Бабашли YouTube’даги саҳифасига ўз ижроси билан видеороликни жойлаштириши биланоқ қисқа вақт ичида видеони деярли бир ярим миллион киши томоша қилган ва хонандани мақтовларга кўмиб ташлаган. Унинг ижроси турк ОАВ томонидан ҳам юқори баҳоланган.

    Фото Instagram

    Болалигидан қўшиқ айтадиган қизалоқ

    Наҳиде Бабашли 1996 йил 22 сентябрда Бокуда таваллуд топган. У олий маълумотини Боку давлат университетининг Физика факультетида олган. Ўша пайтда Наҳиде мусиқачи бўлишга қарор қилган. Университетда ўқиб юрган пайтида бир неча марта мусиқа ёзишга ҳаракат қилган, аммо муваффақиятга эриша олмаган. У ўзи ҳақида шундай дейди:

    Фото Instagram

    “Мен Боку давлат университетининг Физика факультетини битирганман. Мусиқа билан шуғулланаман, аммо профессионал тарзда эмас. Аммо келажакда уни ривожлантиришни истайман. Эсимни танигандан бери қўшиқ куйлайман, мусиқага қобилиятим бор. Гитара чаламан.

    Фото Instagram

    Биринчи курсда менга озар тили ўқитувчиси Анар муаллим овозим жуда чиройли эканини айтди. Кейин мени актёрлик клуби раҳбари Байрам муаллимнинг олдига олиб борди, бу қизнинг истеъдоди бор, уни саҳнага чиқар, ёрдам бер, деди. У мени хорга ёзди, аммо ёрдами бўлмади. Байрам муаллим мақом куйловчиларга кўпроқ аҳамият берарди. Мен эса мақом куйламасдим. Бир ойдан кейин хордан чиқдим. Энди умидим қолмаганди. Бор фикримни дарсларимга қаратаман деб қарор қилдим. У ҳам бўлмади. Мен ўзим истамаган ва қизиқмаган соҳа бўйича таҳсил олардим. Кейин Instagram саҳифасини очиб, у ерда қўшиқ куйлаб, жойлаштирдим. Аввалига юзимни кўрсатмасдим. Аммо бир муддатдан кейин юзим тушиб турган видеоларни суратга олишга, студияда қўшиқ ёзишга киришдим. Шу билан ҳаммаси бошланди”.



    Қизғин ижод

    Наҳиде Бабашли Поп йўналишида 9 та альбом чиқарган. Ижрочининг альбоми бутун дунёда қарийб 26 000 талаб сотилган. Унинг қўшиқлари мусиқа топ рейтингида 32 ҳафта давомида биринчиликдан тушмаган. Энг кўп машҳурликка олиб чиққан қўшиғи турк ижрочиси Мурат Гогебаканнинг Ay yüzlüm таронаси туфайли бир кун ичида ижтимоий тармоқларнинг юлдузига айланган эди.
    Ундан сўнг ҳам куйланган ҳар бир қўшиғи ҳит даражасига чиқишдан тинмасди. Унинг ижросидаги “Соз Вердим” (Сўз бердим), “Беним ҳикаем” (Менинг ҳикоям), “Анласана” (Мени тушун), “Севгилим, тут элимден”( Севгилим, қўлимдан тут) қўшиқлари шулар жумласидандир. У турли жанр ва тилларда куйлай олади, айниқса, хорижий композициялар унга жуда яқин.

    Фото: Instagram

    Ижодий ютуқлар

    2021 йил Наҳиде учун омадли келди, у Туркиянинг нуфузли “Олтин капалак” (Altın Kelebek) мукофотининг соҳиби бўлди. “Олтин капалак” Туркияда телевидение ва мусиқа санъати соҳасидаги энг муҳим мукофотлардан бири ҳисобланади, уни “турк Оскари” деб аташади.

    Фото Instagram

    Ҳар йили бу мукофот Туркия ва Озарбайжондан келган энг муваффақиятли ижрочилар, актёрлар ва моделларга берилади. Ғолиблар томошабинлар  ва Туркиянинг машҳур шахсларидан иборат ҳакамлар ҳайъати овозлари асосида аниқланади. Ўшанда кўпчилик овозлар Озарбайжондан бўлган ёш хонанда Наҳиде Бабашлига берилди.

    Хонанда мусиқа соҳасида илк қадамларини босаётган бўлса-да, унинг ижросидаги қўшиқлар Туркияда, айниқса, машҳур. Бабашли уни қўллаб-қувватлаган барча мухлисларга миннатдорчилик билдириб шундай деганди: “Жудаям асабийлашгандим. Ўз исмим айтилганда кўзёшларимни тўхтатиб қололмадим. Қўшиқ куйлашга киришганимда бу мукофотни олиш менинг орзум эди ва ҳозир у амалга ошди. Бунинг учун оилам ва мухлисларимга раҳмат”, деди Бабашли.

    Фото: Instagram

    “Олтин капалак”ни 2017 йилда Озарбайжондан биринчи марта халқ артисти Роя Айхан қўлга киритган, иккинчи марта эса 2018 йилда Озарбайжон халқ артисти Айгун Казимовага берилган. Бабашли бу мукофотни олган учинчи озарбайжонлик хонанда бўлди.

    Итини машина уриб юборганда Озарбайжондан кўчиб кетмоқчи бўлган

    Наҳиде 2022 йилда севимли уй ҳайвони — итини йўқотди, бу унга жуда ёмон таъсир қилди. Бу ҳақда у ўз Instagram саҳифасида ёзиб қолдирган. “Йўл-транспорт ҳодисасида мен севимли Köpük лақабли итимни йўқотдим. Нима ёзсам ҳам, нима десам ҳам мен жуда ғамгинман. У мен учун ҳамма нарса эди”, деб ёзганди у ўз постида. Бабашли бу воқеадан кейин ватанини бир умрга тарк этишни режалаштирганини айтди.

    Фото Instagram

    “Ҳодиса Бокуда юз берди — итимни машина уриб, қочиб қолди. Мен ҳали ҳам шокдаман. Чипталар сотиб олдим ва бир неча соатдан кейин мамлакатни тарк этаман. Мен қайтмайман. Маданиятингиз, менталитетингиз, муҳаббатингиз ҳаммаси йўқ бўлсин”, деб ёзганди хонанда.

    Фото Instagram

    Шуниндек, уй ҳайвонларига меҳрибон Наҳиде 2023 йилда Туркияда юз берган ҳалокатдан кейин қутқарувчилар томонидан қутқарилган уй ҳайвонларини бошпанага олишга тайёрлигини ҳам билдириб шундай деган: “Ҳар куни жабрланганларга ёрдам йиғишда иштирок этяпмиз. Бу даҳшатли фожиа менга жуда катта таъсир қилди. Мен бола асраб олишни жуда хоҳлардим, лекин ҳозирча ўзимни бу қадамга тайёр ҳис қилмаяпман, шунинг учун бир нечта ҳайвонни бошпанага олишга тайёрман ва бу борада тегишли ташкилотларга мурожаат қилдим”, деганди Бабашли.

    2 йиллик сирли никоҳ

    Санъаткор 2021 йилда Туркия фуқароси Серкан Кучукжейлан билан турмуш қурган. Никоҳ пандемия даврига тўғри келган ва улар яширин ҳолда турмуш қуриб, тўй қилмасдан, фақат никоҳни расмийлаштирган эдилар. Санъаткор турмушини яшириб юрган эди. Ҳатто турмуш ўртоғи Наҳиде билан фотосуратларини тарқатган бўлса-да, қўшиқчи ҳеч қандай маълумот бермаган эди. Суратларда ёшлар жуда бахтли кўринишарди аммо никоҳ орадан 2 йил ўтиб бекор қилинди.

    Фото Instagram

    Наҳиде ва Серкан 2023 йилда 2 йил давом этган никоҳни 10 дақиқа давом этган судда бекор қилишган, Наҳиде Кучукжейландан ҳеч қандай товон пули талаб қилмаган.

    Наҳиде Ўзбекистонга, байрам дастурларига ва концертларга тез-тез таклиф этилади. Жумладан, 2020 йилда Зоҳиршоҳ Жўраевнинг концертига ташриф буюриб, у билан бирга “Лейли де ёр” таронасини ижро этган. Зоҳиршоҳ Жўраев Наҳиде билан бир неча йиллик дўст эканлигини интервьюларида айтиб ўтган.



    Мухлислар ушбу дуэтни жуда илиқ кутиб олишган. Шунингдек, Наҳиденинг ижтимоий тармоқлардаги суратларида уни Самарқандга ҳам бориб туришини кўриш мумкин.

    24 март, 11:53   Изоҳ (0)   47952
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Шоу-бизнес#Наҳиде#Қўшиқ#Тарона#Оскар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туғилган кунини Туркияда нишонлаган Раъно Шодиева, Зоҳиршоҳ ва Наҳиде Бабашлидан янгилик. Instagram’дан дараклар

    12.08.2020, 22:34

    «Хиноли қор» сериали суратга олинган қишлоққа борган Наргиза Салмонова, Луиза Расулова «хейтер»ларига юзланди. Instagram’дан дараклар

    14.08.2020, 22:57

    Оғир ётган яқин инсони учун дуо сўраган Муқаддас, «ўзбекча ажрашаётган» Рихситилла Абдуллаев ва Дилноза Кубаева. Instagram янгиликлари

    15.08.2020, 22:41

    Instagram: Муниса — маданият ва санъат фидокори, Ҳосила Раҳимовани кўргани келган минглаб одамлар, Канизанинг «сирли» ошиғи

    27.12.2020, 22:38

    Instagram: Тошкентни «портлатган» Бурак Ўзчивитнинг рақиблари, Лола қалбининг уйи, Кўндир Жароқийдан янги фикрлар

    28.02.2021, 22:36

    Instagram: Алишер Усмоновнинг жияни хонадонидаги байрам, Ситора Фармонова касалхонага тушди, турмушга чиқишдан умидини узган актриса

    31.05.2021, 22:34

    Instagram: Арсен Шахунц куйлаётган ўзбек тўйида чироқ ўчиб қолди, қизининг танқидчиларини койиган Бобур Йўлдошев, Муниса Ризаевага бир кунда нечта совчи келади?

    03.06.2021, 22:22

    Instagram: Туркияга қиз узатган Ҳосила Раҳимова, ноқулай вазиятга тушган Шаҳло, Имрондан янги қўшиқ

    22.07.2021, 22:37

    Instagram: Турмуш ўртоғи билан ажрашган Рухшона, Луиза ва Каниза ўртасидаги жанжал, Озодбек Назарбековнинг қора танли мухлиси

    14.10.2021, 22:28

    Instagram: «Уммон» хонандаси Зоҳид Рисқиев рафиқаси билан ажрашди, таниқли актёр отасини йўқотди, Канизанинг Луизага пўписаси

    17.10.2021, 22:19

    Instagram: Учинчи марта она бўладиган Севара Солиева, Юлдуз Ражабованинг ҳамкасбларига мурожаати, ички ишлар ходимларига мусиқий совға

    25.10.2021, 22:44

    Instagram: Муниса Ризаева алдов қурбони бўлди, Ситора Алимжонова ўғлининг туғилган кунини Дубайда нишонлади, Нилуфар Усмонова неча марта турмушга чиққан?

    15.11.2021, 22:27

    Instagram: Одил Аҳмедовнинг уйқусини бузган Юлдуз Усмонова, уйқусизликдан қийналаётган Муниса Ризаева, Марям Тиллаеванинг Москва ҳақидаги таассуротлари

    25.11.2021, 22:24

    Instagram: Ўз тўйида қўшиқ куйлаган актёр, электромобиль сотиб олган Ҳалима Ибрагимова, Малика Равшановага аталган сюрприз

    06.12.2021, 22:29

    Instagram: Тошкентдаги уйига «печка» қурдирган Хосият Ҳусанова, касал бўлиб қолган Юлдуз Турдиева, имижини ўзгартирган Жаҳонгир Отажонов

    19.01.2023, 22:38

    Instagram: Нью-Йорк “ҳокими”дан мақтов эшитган Муниса Ризаева, ҳижобга кирган актрисалар, инглиз тилини “ёрворадиган” Муҳаммадисо Абдулхаиров

    26.02.2023, 22:44

    Instagram: Жаҳонгир Позилжоновнинг уйини яна сув босди, “Осмондаги болалар”нинг трейлери эълон қилинди, Озода ва Ҳамдам Собировдан янги клип 

    02.04.2023, 22:43

    Фақат Беллуччи эмас: гўзаллиги билан бутун дунёни лол қолдираётган италиялик актрисалар

    19 март, 09:22

    Образидан чиқиб кета олмаган ва тақдир синовларини мардонавор енгган Эсмералда — мексикалик актриса Летисия Калдерон ҳақида (фото)

    18 март, 12:57

    Уч фарзандни асраб олган, Ван Дамм эътиборига тушган “Истедим” хит қўшиғи ижрочиси Роза Заргарли ҳақида нималарни биламиз? 

    19 март, 12:14

    Мукофотлар бўйича рекорд ўрнатган, Болливуднинг энг бой актрисаларидан бири ва Раж Капурнинг невара келини Алия Бҳатт 32 ёшда

    18 март, 14:40

    “Қўрғон сирлари”нинг финал санаси кўчирилди, Мурат Йилдирим психолигик триллерда ўйнади, Ҳанде Эрчелнинг тўйи нега кечикмоқда? Турк киноси янгиликлари

    18 март, 15:30

    Instagram: Бошқа уйланмайдиган Жаҳонгир Отажонов, операция қилинган Шаҳзода Муҳаммедова, Истанбулда кўрикдан ўтаётган Сабрина Жабборова 

    18 март, 11:25

    Маколей Калкиннинг рафиқаси актёрга кир ювишни ва автомобиль ҳайдашни ўргатишига тўғри келгани ҳақида сўзлаб берди

    18 март, 20:50

    Жанубий кореялик актёр Ким Су Хён актриса Ким Се Рон билан боғлиқ можаро туфайли бир нечта брендлар билан ҳамкорликни йўқотди 

    18 март, 18:50

    “Илтимос, мени ўлдирманг”. Сериалдаги образи ўлдирилганидан хафа бўлган актёрлар

    19 март, 18:30

    Жаҳон киноси юлдузи Энтони Ҳопкинснинг “Биз буни уддаладик, болакай” номли мемуар асари нашр этилди

    19 март, 11:25

    “17 йил мактабда ишладим” — собиқ ўқитувчи, деҳқон ва фермер Умид Умаров нега санъатни танлади?

    19 март, 14:37

    Кинолокациялар: корейс сериаллари тез-тез суратга олинадиган машҳур жойлар

    20 март, 09:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.