• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Дунё Марказий Осиё

    АҚШ ва Ўзбекистон Марказий Осиё хавфсизлиги бўйича ҳамкорликни мустаҳкамламоқчи

    Дональд Трамп администрацияси Марказий Осиё билан алоқаларни йўлга қўя бошлагач, Ўзбекистон стратегик ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлигини билдирди. “Америка овози” икки томонлама алоқалардаги асосий масалалар ҳақида маълумот берди.

    Фото: Миссисипи Миллий гвардиясининг “Энг яхши жангчи” мусобақаси иштирокчилари орасида Ўзбекистондан ҳам бор / MSNG

    АҚШ 2021 йилда афғон ҳарбий учувчилари “Толибон”дан қочиб, Ўзбекистонга олиб ўтган еттита Black Hawk вертолётини қайтариб олди. Америка расмийларига кўра, ушбу трансфер ва сўнгги бир ой ичидаги бошқа икки томонлама алмашинувлар Тошкентни Вашингтоннинг Марказий Осиёдаги асосий ҳамкори эканини яна бир бор тасдиқлади. Бироқ таҳлилчилар ҳарбий муносабатларни асосан манфаатга асосланган ва геосиёсий мураккабликлар ҳамда минтақавий зиддиятлар таъсирида шаклланган, деб ҳисобламоқда.

    Дипломатлар ўртасидаги суҳбат

    АҚШ давлат котиби Марко Рубио 21 февраль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан телефон орқали мулоқотда АҚШнинг мамлакат мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини яна бир бор таъкидлади. Бу ҳақда Давлат департаменти матбуот котиби Темми Брюс маълум қилди.

    Улар қарийб 10 йил олдин АҚШ ва Марказий Осиёнинг бешта республикаси ўртасида бошланган C5+1 дипломатик платформаси орқали қўшма саъй-ҳаракатларни муҳокама қилди. Трамп маъмурияти ушбу платформадан “тинчроқ ва фаровонроқ Марказий Осиёни” қўллаб-қувватлаш учун фойдаланишга қизиқиш билдирмоқда.

    Саидов эса суҳбатни “самарали” деб таърифлади, унинг мақсади “яқин ҳамкорликни давом эттириш, ишбилармон доиралар ўртасида мустаҳкам кўприклар барпо этиш, ҳар икки йўналишда товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, Марказий Осиё ва ундан ташқарида фаровон тараққиётни таъминлаш” деб атади.

    Пентагон билан ҳамкорлик, Миссисипи билан алоқалар

    Элчи Фурқат Сиддиқов қўшма машғулотлар ва Пентагон ҳомийлигидаги касбий алмашинувларга асосланиб, Ўзбекистон ҳарбий кучлари “Миссисипи Миллий гвардияси билан елкама-елка турганини” таъкидлади.

    Биз минтақада АҚШнинг ишончли ҳамкоримиз, деди Сидиқов 31 январь куни элчихонадаги қабулда.

    У мудофаа соҳасидаги ислоҳотлар ва Ўзбекистон қуролли кучларининг жиҳозланишидаги такомиллашувларга эътибор қаратди. Тадбирда Миссисипи штати Миллий гвардияси генерал-адютанти генерал майор Бобби Гинн иштирок этди. У 2012 йилдан буён ҳамкорлик АҚШ ва Ўзбекистон ҳарбийлари ўртасида 170 дан ортиқ ўзаро алоқаларни амалга ошириб, табиий офатларга қарши курашиш ва ҳарбий тайёргарликни мустаҳкамлаганини айтди.

    Ўзбекистоннинг минтақавий барқарорликка содиқлиги ҳамда терроризмга қарши кураш ва чегара хавфсизлигига қўшган ҳиссаси унинг қуролли кучлари қудратини намойиш этади, деди Гинн.

    Қабулда иштирок этган Пентагоннинг Евросиё бўйича бош директори вазифасини бажарувчи Дэвис Флорик ҳам Тошкентга АҚШ самолётларини “сақлагани” ва Америка билан ўзаро манфаатли ечим йўлида астойдил ишлаётгани учун миннатдорлик билдирди. У еттита Black Hawk вертолётлари Афғонистондан келтирилган флот таркибига киришини тасдиқлади.

    Пентагоннинг яна бир юқори лавозимли амалдори, контр-адмирал Эрин Осборн ҳам шу йиғилишда сўзга чиқиб, Ўзбекистонни АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий кампаниясининг дастлабки йилларида ўз ҳаво ҳудуди ва авиабазасини тақдим этган “муҳим иттифоқчи” сифатида мақтади. Шунингдек, республика Пентагоннинг Шимолий тарқатиш тармоғи таркибида бўлиб, қўшни мамлакатда жанг олиб бораётган халқаро коалицияга ҳарбий бўлмаган юкларни етказиб берган.

    Осборннинг таъкидлашича, ўзаро ишонч ва англашув “салоҳиятни ошириш ташаббуслари ҳамда умумий таҳдидларга қарши курашиш учун разведка маълумотларини алмашишда” ўз аксини топган.

    У АҚШ Ўзбекистон билан “унинг барқарорлиги ва суверенитетини, шунингдек, бутун Марказий Осиё минтақасининг барқарорлиги ва суверенитетини таъминлаш мақсадида” ҳамкорлик қилишга содиқлигини айтди.

    “Толибон” ва Афғонистон омили

    Элчихона тадбирида вертолётларнинг АҚШга қайтарилгани маълум қилинган бўлса-да, “Толибон” буни қоралаган ва АҚШдан уларни қайтаришни талаб қилган.

    ♦ 2021 йилда ҳам АҚШнинг 18 та самолёти Тожикистонга олиб ўтилганди, бироқ Вашингтон ва Душанбе ҳалигача бу масалани ҳал қилгани йўқ.

    ♦ 2022 йил июнь ойида минтақага ташрифи чоғида АҚШ Марказий қўмондонлиги қўмондони генерал Майкл Курилла самолётлар Афғонистонга қайтарилмаслигини айтди. Чунки улар “Толибон”га тегишли эмас. Авиатехникалар АҚШ ҳукумати пулига сотиб олиниб, Афғонистон собиқ ҳукуматига вақтинчалик фойдаланишга топширилганди.

    Вашингтон таҳлилчилари Ўзбекистонни АҚШнинг минтақадаги энг фаол ҳарбий ҳамкори деб баҳоламоқда. Улар буни Қозоғистоннинг Аризона билан, Тожикистоннинг Виржиния билан, Қирғизистон ва Туркманистоннинг Монтана билан ҳамкорлигига қиёсламоқда.

    Шунга қарамай, улар Тошкент-Вашингтон хавфсизлик муносабатларини стратегик эмас, балки кўпроқ манфаатга асосланган деб таърифламоқда.

    “Ўзбеклар тренировка ва қурол-аслаҳа хоҳлайди. Биз улардан нимани истаймиз? Минтақада ишончли ҳамкорни”, деди Марказий Осиёда катта тажрибага эга бўлган АҚШнинг собиқ амалдори. У касбий фаолияти сабабли исми очиқланишини хоҳламаган.

    АҚШ ўзбек учувчиларига топширилган самолётларни бошқариш ва уларга техник хизмат кўрсатишни ўргатган, аммо давомли ҳамкорлик учун Конгресс томонидан бир неча миллион долларлик молиялаштиришни давом эттириш жуда муҳим ҳисобланади.

    Албатта, Конгрессдан саволлар туғилади. Ҳозиргача келтирилган асосий далил шуки, бу маблағлар Афғонистондан келадиган экстремистларга қарши курашишда ёрдам беради, деди собиқ амалдор.

    Тошкентдаги экспертлар Ўзбекистоннинг “Толибон”га нисбатан эҳтиёткорона ёндашувини қўллаб-қувватламоқда. Расмийлар Ўзбекистон Афғонистонни ким бошқарса, ўша билан муносабат ўрнатишини таъкидлади.

    Гарчи “Толибон” расман тан олинмаса-да, Кобул билан барқарор дипломатик алоқалар йўлга қўйилган, мамлакат билан муҳим инвестиция ва бизнес келишувлар мавжуд, афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатилмоқда.

    Ўзбекистон 2024 йил ёзда Афғонистон чегарасидаги Термиз шаҳрида эркин иқтисодий зона очиб, қўшни давлатларни тадбиркорлик ҳамкорлигини ривожлантиришга таклиф этди.

    АҚШ манфаатлари ва Марказий Осиё хавфсизлиги

    АҚШ Марказий Осиёнинг ҳар бир республикаси билан ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги шартномаларни сақлаб қолади, режалар ҳар йили кўриб чиқилади ва молиялаштириш тасдиқланади.

    Разведка маълумотларини алмашиш бўйича саъй-ҳаракатларга қарамай, АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида парвозлар бўйича келишув мавжуд эмас. Тошкент ўз ҳудудидан қўшни тупроққа, ҳатто террорчилик нишонларига зарба бериш учун фойдаланишга йўл қўймайди.

    Трамп маъмурияти бунга шубҳа билан қараши мумкин. Бу Ўзбекистон билан ҳамкорлик масаласини мураккаблаштиради, чунки улар марказда жойлашган, аммо биз уларни айланиб ўтишимиз керак. Эвазига нима олаётганимизни оқлаш қийин, деди АҚШнинг собиқ амалдори. 

    Йиллар давомида АҚШ минтақавий чегара хавфсизлиги ташаббусларини ҳам қўллаб-қувватлаб келмоқда.

    Бу катта дастур. Қанча террорчини тўхтатдик? Уларнинг қанчаси фаолияти тўхтатилди, ўлдирилди ёки қўлга олинди? Бу аниқ рақамлар бизда борми? Биз ҳали дастурни йўлга қўйишнинг дастлабки босқичларидамиз, деди собиқ АҚШ расмийси.
    24 феврал, 16:29   Изоҳ (0)   6159
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #АҚШ#C5+1#Марказий Осиё

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Дональд Лу Ўзбекистонга келади

    05.11.2023, 11:55

    АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Ўзбекистон ТИВ раҳбари билан учрашди

    07.11.2023, 14:08

    USAID Марказий Осиёнинг минтақавий энергетика секторини мустаҳкамлаш учун 1,4 млн долларлик асбоб-ускуна топширди 

    10.01.2024, 16:29

    Шавкат Мирзиёев АҚШ парламенти делегацияларини қабул қилди

    27.03.2024, 19:15

    АҚШнинг Марказий Осиёдаги сиёсати: мақсад ва ёндашувлар

    23.05.2024, 18:10

    Шавкат Мирзиёев АҚШ савдо вакили билан Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш масаласини муҳокама қилди

    11.06.2024, 17:55

    Домино эффекти: 2024 йилги АҚШ сайловлари Марказий Осиё билан муносабатларга қандай таъсир қилади?

    29.07.2024, 17:06

    Марказий Осиё: таназзулга юз тутаётган Россия учун сўнгги таянчми?  

    22.08.2024, 20:43

    АҚШ Тожикистоннинг Транскаспий йўналишидаги иштирокини ёқлади

    06.09.2024, 21:20

    Марказий Осиё давлатлари ТИВ раҳбарлари ва АҚШ давлат котиби учрашди

    29.09.2024, 09:05

    Афғонистондан олиб ўтилган авиатехникалар, ҳарбий ҳамкорлик ва эркин ОАВ: АҚШ элчиси Ўзбекистон сиёсатини қандай баҳолади?

    17.10.2024, 09:30

    АҚШ таҳлилчилари Трампдан Марказий Осиёга эътибор қаратишни сўради

    13.12.2024, 10:25

    Ўзбекистон АҚШнинг янги маъмурияти билан яқин ҳамкорлик ўрнатмоқчи

    9 январ, 14:32

    Дарз кетган Ғарб коллективи. Трамп дунёни қандай ўзгартирмоқчи?

    19 феврал, 19:20

    АҚШ коинотнинг қандай пайдо бўлганини ўрганиш учун телескопни ишга туширади

    22 феврал, 16:30

    Тошкент вилоятида 15 дан ортиқ жиноят содир этган шахсга суд ҳукми ўқилди

    22 феврал, 17:35

    XXI аср фашизми: Трамп ва ултра ўнг гуруҳлар ўртасидаги сирли ҳамкорлик

    23 феврал, 08:00

    Зеленский Украина ерости бойликларидан фойдаланишни АҚШга топширмоқчи эмас — Sky News

    22 феврал, 20:06

    Медведев Украина олдида иккита чиқиш йўли борлигини айтди

    22 феврал, 20:30

    АҚШдан депортация қилинган марказий осиёликлар Коста Рикага келди (фото)

    22 феврал, 21:44

    Францияда жазоирлик мигрант ўткинчиларни пичоқлади (видео)

    23 феврал, 02:34

    “АҚШ Украинага ёрдам учун ажратилган маблағларни қайтармоқчи” — Трамп 

    23 феврал, 10:00

    АҚШ Украинанинг БМТдаги Россияни қораловчи резолюциясини блокламоқчи 

    23 феврал, 15:10

    Украина АҚШга 500 млрд доллар товон тўлашдан бош тортди 

    23 феврал, 15:40

    УЕФА раҳбари Украинадаги можаро сабаб Россия ва АҚШ музокаралар ўтказаётгани ҳақида фикр билдирди

    24 феврал, 10:10

    “Урушни шу ҳафта тугатиб бўлмайди”: Зеленский тинчлик шартлари, Трамп билан муносабатлар ва Украинада сайловлар ўтказиш ҳақида гапирди

    24 феврал, 10:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда машина капотини тирик балиқлар билан безатган фуқаро жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 14 июл, 13:36

    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

    Реклама | 14 июл, 13:32

    Украинадаги урушда Россия тарафда жанг қилган 66 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган — BBC

    Дунё | 14 июл, 13:19

    “Россия Суперкубоги баҳси менинг ‘ЦСКА’даги сўнгги ўйиним бўлиши мумкинми, билмайман” — Аббосбек Файзуллаев

    Спорт | 14 июл, 13:15

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    Аёллар саҳифаси | 14 июл, 13:07

    “Яқин келажакда туғилиш кескин камаяди, аммо бу ёмон тенденция эмас” — экспертлар

    Дунё | 14 июл, 12:50

    Тошкент вилоятида Labo’га сув тўлдириб, чўмилганларга чора кўрилди (видео)

    Ўзбекистон | 14 июл, 12:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.