• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12935.27
    • RUB160.47
    • EUR14367.2
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё Марказий Осиё

    АҚШнинг Марказий Осиёдаги сиёсати: мақсад ва ёндашувлар

    Буюк державалар қарама-қаршилиги даврида Ғарб давлатлари Марказий Осиёга асосан ўзларининг тизимли рақобатчилари — Россия ва Хитой учун потенциал муаммолар манбаи сифатида қарамоқда. Россия Украинага ҳужум бошлаган 2022 йил февралидан сўнг Ғарб, биринчи навбатда, Америка сиёсатининг бу хусусияти ўзини янада яққол намоён қила бошлади. АҚШнинг Марказий Осиёдаги сиёсати борасида Томск давлат университетининг жаҳон сиёсати кафедраси профессори Евгений Троицкий ўзининг ҳисоботини тақдим этди.

    Фото: Federal Flags

    АҚШнинг Марказий Осиёдаги сиёсатининг асосий мақсадлари

    Байден администрацияси ҳокимиятга келганидан бери АҚШнинг минтақа мамлакатларига нисбатан сиёсатида кескин ўзгаришлар кузатилмади. Хусусан, Американинг Марказий Осиёдаги сиёсати бўйича дастурий ҳужжати янгиланмаган. 

    Минтақа АҚШ Миллий хавфсизлик стратегиясининг сўнгги нашрида тилга олинган бўлиб, унда демократик йўналишни сақлаб қолиш, минтақавий интеграция ва минтақа давлатларининг энергия хавфсизлигини таъминлаш зарурлиги ҳақида сўз боради.

    “Байден даврида минтақадаги сиёсатнинг Россияга қарши йўналиши янада аниқроқ белгиланди. Трамп даврида эса АҚШнинг асосий мақсади Хитой эди”.

    Масалан, АҚШ давлат котиби Помпеонинг 2020 йил Қозоғистон ва Ўзбекистонга ташрифи чоғида асосан Хитойга қарши риторика янграган бўлса, амалдаги давлат котиби Блинкеннинг 2023 йилги ташрифи чоғида Россияга қарши баёнотлар кўпроқ бўлди.

    Американинг Марказий Осиёдаги сиёсати одатда иккита асосий мақсадга эришишга қаратилган, деб ёзмоқда Троицкий.

    1. Минтақадаги мамлакатларни Россия ва Хитой иштирокисиз интеграцияга жалб қилиш ва бу орқали асосий рақобатчилари мавқейини заифлаштириш.
    2. Америкапараст кучларнинг сиёсий муҳитда, шунингдек, маданий-маърифий соҳаларда мавқейини мустаҳкамлаш.

    Кўп томонлама ёндашув

    АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий кўп томонлама формати C5+1 бўлиб қолмоқда. Ушбу формат 2015 йилдан бери амалда бўлиб, 2022 йилда ўтказилган форум доирасида учта ишчи гуруҳи: иқтисодиёт, энергетика ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, шунингдек, хавфсизликни мувофиқлаштирувчи котибият тузилди.

    Фото: Foreign Policy

    Байден администрацияси минтақавий ташаббусларни ҳам фаол илгари сурмоқда. Марказий Осиё учун “Иқтисодий барқарорлик ташаббуси”нинг асосий мақсадларидан бири Россияни четлаб ўтувчи савдо йўлларини кенгайтириш эди.

    2023 йилдаги C5+1 вазирлар йиғилишидан сўнг йўлга қўйилган минтақавий хавфсизлик ташаббуси Марказий Осиё мамлакатлари учун санкцияларнинг кутилмаган оқибатларини юмшатишга қаратилган.

    Бошқа кўп томонлама ташаббуслар қаторига Савдо ва инвестициялар бўйича асосли келишув (2004 йилдан бери мавжуд), ҳар йили ўтказиладиган “Минтақавий ҳамкорлик” қўшма ҳарбий машқлари ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) индивидуал ташаббуслари киради. 

    Хусусан, USAID минтақада ягона электр энергияси бозорини яратиш ташаббусини илгари сурмоқда.

    АҚШнинг Қозоғистонга нисбатан сиёсати

    АҚШ кўп томонлама ташаббусларга қарамай, минтақада кўпроқ икки томонлама ёндашувни қўллайди. Қозоғистон ўзининг географик хусусиятларига кўра (у Россия ва Хитой билан чегарадош, шунингдек, ресурсларга бой) АҚШ сиёсатининг минтақадаги энг устувор йўналиши бўлиб қолмоқда.

    Фото: Akorda

    Айнан шу давлатда Америка бизнеси минтақадаги бошқа мамлакатларга нисбатан энг кучли мавқега эга ва Қозоғистондаги ислоҳотлар жараёни ташқи таъсир имкониятларини кенгайтирмоқда.

    “Американинг Қозоғистонга нисбатан дипломатияси қамчи (салбий) ва пряник (ижобий) усулига ўхшайди”, — дейди Троицкий.

    Бир томондан, АҚШ Россия компанияларининг республикадаги хусусийлаштириш жараёнларида иштирок этишига йўл қўймаслик учун Қозоғистонга “қаттиқ босим” ўтказмоқда. Бошқа томондан, АҚШ ҳозирги ислоҳотлар курсини очиқ қўллаб-қувватлайди, мунтазам равишда Қозоғистон товарларининг (шу жумладан, саноат маҳсулотлари) ўз бозорига киришини кенгайтириш ниятини билдиради.

    Мамлакатлар ўртасидаги таълим соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда. 2022 йилда минтақа учун мисли кўрилмаган воқеа юз берди — Шимолий Қозоғистон университети Аризона университетига ишончли бошқарувга берилди. Ушбу университетдаги фаолият Америка стандартлари асосида олиб борилади.

    Шу билан бирга, Вашингтон Қозоғистон яқинроқ муносабатларга эга бўлган Россия ва Хитой каби йирик қўшнилар манфаатларини ҳисобга олишга мажбур. Бу омил АҚШни чеклайди ва эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишга мажбур қилади.

    АҚШнинг Ўзбекистонга нисбатан сиёсати

    Қўшма Штатларнинг минтақадаги бирдек муҳим ҳамкори Ўзбекистондир. Ўзбекистон минтақада энг кўп аҳолига эга. Қозоғистондан фарқли ўлароқ, мамлакат КХШТ ёки ЕОИИ аъзоси ҳисобланмайди, Хитой ва Россия билан чегарадош эмас.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Муносабатларнинг мураккаб тарихига қарамай, 2001–2005 йилларда АҚШ ва Ўзбекистон яқин ҳамкорлик даврига эга эди.

    Америка таҳлил марказлари кўпинча Ўзбекистонни минтақада келажакдаги коалициянинг ўзаги сифатида кўради, гўёки Россияни тийиб туриши лозим. Мисол учун, худди шундай сценарий Heritage материалида кўриб чиқилган.

    АҚШ Ўзбекистонда инвестицион фаоллигини босқичма-босқич ошириб бормоқда; ҳамкорлик асосан энергия ресурслари (газ, уран ва нефть), фармацевтика каби соҳаларда ривожланмоқда. Томонлар ҳарбий-техник соҳада, шунингдек, ҳарбий таълим соҳасида ҳам алоқаларни кенгайтирмоқда.

    Мамлакатлар ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорлик ҳам фаол ривожланмоқда. Томонлар мутахассисларни тайёрлаш бўйича, жумладан, журналистика ва давлат бошқаруви каби соҳаларда қўшма ўқув дастурларини ишлаб чиқмоқда.

    АҚШнинг Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистонга нисбатан сиёсати

    Қирғизистонда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти бўйича анъанавий тарзда анча либерал режим мавжуд, бу республикани Қўшма Штатлар учун ҳам, хусусан Америка гуманитар ташкилотлари учун ҳам жозибадор қилади. Вашингтон ва юқоридаги ташкилотлар республикадаги таълим жараёни ва гуманитар фаолиятда фаол иштирок этмоқда. Икки томонлама муносабатларнинг асосий муаммоси — ҳамкорлик тўғрисидаги битимни янгилаш муаммоси бўлиб қолмоқда.

    Фото: Depositphotos

    Американинг Тожикистонга нисбатан сиёсати 2021 йилда қўшинлари Афғонистондан олиб чиқилиши билан кескин кучайди. Тожикистон “Толибон” ҳокимиятга келиши масаласида қўшниларига нисбатан бутунлай бошқача позицияни эгаллади. 

    Таъкидланишича, Тожикистон дастлаб Афғонистон миллий қаршилик фронтига ёрдам кўрсатган, шундан сўнг томонлар ҳарбий ҳамкорликни сезиларли даражада оширган. Бироқ мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни яқин деб бўлмайди.

    Туркманистон аста-секин Американинг минтақадаги сиёсатида чеккада қолишни тўхтатмоқда. 2022 йилдан бери ўзаро алоқалар тез ўсди. АҚШ Туркманистонни табиий ресурслар экспортини ошириш орқали Россияга қарши санкциялардан фойда кўришига ишонтирмоқчи.

    Туркманистон яқинлашувга рози бўлиб, трансафғон газ қувури учун Осиё тараққиёт банки (АҚШ ОТБнинг асосий акциядорларидан бири) томонидан молиялаштириладиган маблағ берилишига умид қилмоқда. Республика, шунингдек, Америка таълим дастурлари ва айрим нотижорат ташкилотларнинг (асосан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича) фаолиятига рухсат берди.

    Фото: АҚШ давлат департаменти

    АҚШ Марказий Осиёга биринчи навбатда Россия ва Хитойни тийиб туриш воситаси сифатида қарашда давом этмоқда. 2022 йилдан кейин минтақада Америка сиёсатининг фаоллиги ошди. Кўп томонлама ташаббусларни илгари суриш бўйича саъй-ҳаракатларга қарамай, Қўшма Штатлар минтақа давлатлари билан муносабатларда биринчи навбатда икки томонлама ёндашувга таянади.

    Шу билан бирга, Вашингтоннинг минтақа давлатлари билан иқтисодий алоқалари нисбатан заифлигича қолмоқда. АҚШ учун яна бир муаммо Афғонистондан қўшинларни олиб чиқиб кетиш бўлди, бу Вашингтонни ишончли ҳамкор сифатида қабул қилишга имкон бермайди.

    “Қўшма Штатлар ўз таъсирини кескин қадамларсиз, ўрта муддатли истиқболга қаратиб, аста-секин ошириш бўйича ҳозирги йўналишини сақлаб қолади”, — дейди Троицкий.

    Иккиламчи санкциялар таҳдидлари, катта эҳтимол билан, реал эмас, шу билан бирга, АҚШ алоҳида рамзий чекловчи чораларни кўриши мумкинлигини инкор этиб бўлмайди.

    Вашингтоннинг элитанинг янги вакилларини тарбиялаш учун таълим жараёнига таъсир ўтказишга уринишлари, шунингдек, америкаликларнинг мавжуд элита билан ишлаши, айниқса, диққатга сазовордир, — дея хулоса қилди профессор.
    23.05.2024, 18:10   Изоҳ (0)   9166
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди

    26.04.2024, 10:10

    АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича стратегияси нимадан иборат? 

    30.04.2024, 17:40

    “Қўшни давлатлар билан интеграция учун Россия таъсиридан қутулиш керак” – эксперт билан суҳбат

    30.04.2024, 20:15

    Туркия полицияси Интерпол томонидан халқаро қидирувга берилган икки нафар хорижликни ҳибсга олди

    23.05.2024, 17:30

    Польша Украинага учирилган Россия ракеталарини уриб туширмоқчи

    23.05.2024, 17:05

    Туркия аэропортида йўловчиларни текшириш кучайтирилади

    23.05.2024, 15:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Mobiuz "МаззаФест"да янги "Мазза" ва "Мазза 2.0" тариф режаларини тақдим этади


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германияда ўзини қирол деб эълон қилган шахс қамоққа олинди

    Дунё | 13 май, 23:40

    “Путин музокараларга келса, Трамп ҳам Истанбулга боради” — АҚШ махсус вакили

    Дунё | 13 май, 23:25

    “Дарё” дайжести: 13 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 13 май, 23:10

    Фаластиннинг нормал ҳаётга қайтиши учун 15 йил кераклиги маълум қилинди

    Дунё | 13 май, 22:55

    Маъмурий судлар томонидан уч ойда ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ қанча иш кўрилгани очиқланди

    Ўзбекистон | 13 май, 22:45

    Машҳурлик рецепти: қўшиқлари эмас, балки рекламалар орқали танилган хонандалар

    Мусиқа | 13 май, 22:35

    Ўзбекистон Кубоги. “ОКМК” 12 та гол урди, “Сурхон” Биринчи лига клубига мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди

    Спорт | 13 май, 22:23

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    Ўзбекистон | 13 май, 22:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.