АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Дональд Лу бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди. 7 ноябрь куни у ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов билан учрашди.
“Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мезбонлик қилаётган Ўзбекистон ва АҚШ Стратегик шериклик мулоқотининг учинчи йиғилиши давомида ҳамкорлигимизнинг кенг кун тартибини муҳокама қилдик ва устувор соҳалар, айниқса, минтақавий иқтисодий фаровонликни таъминлашга қаратилган йўналишларни белгилаб олдик”, — деб ёзди у ўз саҳифасида.
Аввалроқ АҚШ Давлат департаменти Дональд Лу бошчилигидаги делегация Қозоғистон, Ўзбекистон ва Ҳиндистонда бўлишини маълум қилганди.
Делегация сентябрда БМТ Бош ассамблеяси доирасида бўлиб ўтган C5+1 президентлик саммити ва октябрда бўлиб ўтган минтақавий алоқалар бўйича C5+1 вазирлар йиғилишида эришилган келишувларни мустаҳкамлаш мақсадида. Ҳиндистонга эса АҚШ—Ҳиндистон 2+2 вазирлар мулоқотини тайёрлаш ва қўллаб-қувватлаш учун бориши билдирилганди.
Изоҳ (0)