• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Урушни шу ҳафта тугатиб бўлмайди”: Зеленский тинчлик шартлари, Трамп билан муносабатлар ва Украинада сайловлар ўтказиш ҳақида гапирди

    Украина президенти Владимир Зеленский Россиянинг кенг кўламли босқини бошланганига уч йил тўлиши арафасида ўтказилган матбуот анжуманида урушни тугатиш ва Россия билан сулҳ тузиш истиқболлари, АҚШ билан музокаралар, Трамп билан муносабатлар ҳамда Украинадаги сайловлар масаласи ҳақида гапирди.

    Фото: Reuters

    Журналистлар билан суҳбатда Зеленский Украинада тинчлик ўрнатиш учун зарур бўлса, президентлик лавозимини тарк этишга тайёрлигини айтди.

    Агар Украинага тинчлик учун керак бўлса, агар сизга жуда муҳим бўлса, лавозимимни тарк этишимга тайёрман. Агар шундай шарт дарҳол қўйилса, мен буни НАТО аъзолигига алмаштира оламан, дея у журналистнинг саволига жавоб берди.

    “Украиналикларнинг 10 авлоди тўлайдиган ҳужжатни имзоламайман”

    Сиёсатчи АҚШ билан Украина минерал ресурслари бўйича битим тўғрисида ҳам гапирди. Зеленский бу ҳозирда муҳокама босқичида экани, аллақачон Киевни қониқтирмаган бир нечта вариант кўриб чиқилганини таъкидлади.

    Мен украиналикларнинг 10 авлоди тўлайдиган ҳужжатни имзоламайман, дея сиёсатчи мазкур келишувга изоҳ берди.

    У Трамп айтган Украинанинг АҚШга 500 миллиард долларлик қарзини тан олмаслигини билдирди. Зеленскийга кўра, Украина урушга 120 миллиард доллар сарфлаган, АҚШ 100 миллиард, Европа ва бошқа ҳамкорлар эса яна 100 миллиард берган. У АҚШнинг ёрдамини қарз сифатида тан олишга тайёр эмаслигини таъкидлади. Чунки АҚШнинг аввалги маъмурияти билан айнан грантлар бўйича келишган.

    Биз грантларни қарз сифатида тан олмаслигимиз керак. Масала рақамда эмас, балки биз буни қарз деб тан олмаслигимизда, деди у.

    Зеленский агар Трампнинг маъмурияти талаб қилса, АҚШ билан янги шартлар бўйича келишишга тайёрлигини билдирди.

    Агар АҚШ, бизнинг стратегик ҳамкорларимиз: ъБиз сизга ёрдам берамиз, лекин сиз уни АҚШга фойда келтирган ҳолда қайтаришингиз керакъ дейишса, бу шартнома бўлади. Грант эмас, деди у.

    Урушни шу ҳафта тугатиб бўлмайди

    Rescue hopes fade after Russian attack on Dnipro | Reuters

    Зеленский АҚШнинг урушни тўхтатиш бўйича келишувларга шу ҳафтадаёқ эришиш мумкинлиги ҳақидаги сўнгги баёнотларига изоҳ берди.

    Украина учун кафолатлар билан бу ҳафтада урушни тугатиш имконсиз. Учрашувларсиз буни қандай амалга ошириш мумкинлигини билмайман, деди у.

    Сиёсатчи АҚШ ўт очишни тўхтатишни исташи ва бу улар учун урушни тўхтатишни англатиши, бироқ Украина учун етарли эмаслиги ва кафолатлар кераклигини таъкидлади.

    Ишончим комилки, улар буни ҳақиқатан ҳам катта муваффақият, Путин яна ҳужумга журъат этмайди, деб ҳисоблайди.  Бизда хавфсизлик кафолатлари бўлиши керак, деб ҳисоблаймиз, деди у.

    Зеленскийнинг сўзларига кўра, хавфсизлик кафолатисиз ноаниқлик ҳукм суради ва ҳар доим Россиянинг такрорий ҳужуми хавфи бўлади.

    Ноаниқлик бутун дунё учун ёмон. Бундан ҳамма ютқазади. Биз ютқазяпмиз, америкаликлар ютқазяпти, чунки сен ўт очишни тўхтатган бўлсанг ва бир йилдан кейин уруш бошланса, ғолиб бўлиб кўриниш мумкинми? Россияликлар эса тайёргарлик кўради ва кейин яна ҳужум бошланади, дея тушунтирди президент.

    Шу сабабли у урушнинг қайноқ босқичи тугаши ҳақида гап кетса, бу қандай тугаши, ҳамкорлар қандай хавфсизлик кафолатларини бериши зарурлигини таъкидлади.

    Бизга Россиянинг хавфсизлиги кафолатлари керак эмас, биз уларга ишонмаймиз. Шериклар ишонишсин, бу уларнинг иши. Аммо биз хавфсизлик кафолатлари моделини қабул қилишда Россиянинг сўзига ишонмаслигимиз керак. Агар ҳамма урушнинг қайноқ босқичи тугашини истаса, биз украиналиклар учун хавфсизлик кафолатларини истаймиз, дея хулоса қилди Зеленский.

    АҚШ ва Трамп билан муносабатлар ҳақида

    As Trumpъs attacks on Zelensky turn personal, thereъs only one winner:  Russia | CNN

    Зеленский, шунингдек, Трампнинг унга нисбатан сўнгги баёнотларига, хусусан, уни “сайловсиз диктатор” деб атаганига ҳам муносабат билдирди.

    “Бу ерда ҳис-туйғуларга ўрин йўқ, шунинг учун бугунги маъмурият билан муносабатларимизга прагматик ёндашувни қўллайман ва шундай давом эттирамиз. Шубҳасиз, президент Трампнинг менга нисбатан айтган бу сўзларини, юмшоқ қилиб айтганда, мақтов деб бўлмайди. Буни тушунаман, албатта. Лекин хафа бўлишнинг нима кераги бор? ъДиктаторъ сўзидан диктатор бўлган одамгина хафа бўларди”, деди у.

    Сиёсатчи қонуний равишда сайланган президент эканини, бироқ ҳокимиятга ёпишиб олиш нияти йўқлигини таъкидлади.

    Ҳарбий ҳолат тугаши билан сайловлар ўтказилади ва халқ ўз танловини қилади. Ўн йил ҳокимиятда қолиш ниятим йўқ. Аммо Путиннинг Украина ҳудудлари устидан ҳукмронлик қилишига ҳам йўл қўймаймиз, деди Зеленский.

    Унинг сўзларига кўра, унинг қўллаб-қувватлаш рейтинги 4 фоиз экани ҳақидаги дезинформацияни россияликлар тарқатган, унинг ҳақиқий рейтинги эса 65 фоиз. У бундай ёлғон ахборот хавфли экани сабабли муносабат билдираётганини таъкидлади.

    Шунингдек, Зеленский яна бир бор Украинасиз Украина ҳақида келишиб бўлмаслигини таъкидлади.

    Вақти-соати келганда биз президент Трамп билан учрашамиз. Бусиз урушни тугатиб бўлмайди. Бир томонсиз, Украинасиз, қурбонсиз — бу имконсиз. Агар Америка - мен бунга унчалик ишонмасам-да, лекин ҳар нарса бўлиши мумкин - бизсиз руслар билан биз ҳақимизда келишиб олса, кейинчалик бу келишув шартларини тасдиқламасак, бу келишувда муваффақият бўлмайди, деди у.

    Зеленский, шунингдек, Трампнинг Путин билан учрашувидан олдин у билан учрашишига умид қилишини айтди.

    Украинада сайлов ўтказиш тўғрисида

    FPъs Guide to the Ukrainian Election – Foreign Policy

    Зеленскийнинг сўзларига кўра, илгари бу масалани Россия кўтарган, энди эса худди шундай таъналар АҚШдан ҳам янграй бошлади. Сиёсатчи бу Украинага босим экани ва сайловларни ўтказиш ҳозирча имконсизлигини яна қайд этди.

    Урушда одамлар қандай овоз беришади? Фронтдагилар уйига қайтолмаса, қандай овоз беради? Бу қандай бўлишини тушунмаяпман, деди президент.

    У ҳарбийларнинг овоз беришини, фронт чизиғида, шунингдек, чет элда овоз беришни таъминлашнинг иложи бўлмаслигини айтди. Бундан ташқари, жанговар зоналардан ташқари ҳудудларда ҳам вазият хавфли эканини айтди.

    Бугун 267 та дрон учиб келди... Америкалик ҳамкорлар айтганидек: биз руслар урушнинг тугашини хоҳлаётганини кўряпмиз. Уруш тугашини истаган одам 267 та дрон учиряптими? деб сўради Зеленский.

    У сайловдаги кузатувчилар масаласини ҳам кўтарди.

    Кузатувчилар фронтга келишадими? Уларнинг сони қанча бўлади? Тўғри Сумига, Харьков вилоятига, Краматорскка. Покровскка кузатувчилар келмоқчими? риторик тарзда сўради президент.

    Унинг сўзларига кўра, бундай масалалар жуда кўп ва улар орасида босиб олинган ҳудудларда овоз бериш ҳам бор. Айнан шунинг учун ҳарбий ҳолат даврида овоз бериш мумкин эмас. 

    Агар биз ҳарбий ҳолатни бекор қилсак - келинг, тўғрисини айтайлик, кўп одамлар уйга қайтади. Агар армия тўлиқ ёки кўпчилик бўлиб орқага қайтса, улар қайси давлатда, қайси байроқ билан овоз беришади? дея саволга якун ясади Зеленский.
    24 феврал, 10:19   Изоҳ (0)   10092
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Украинадаги уруш#Зеленский

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Европа Украина армиясисиз Россияга дош беролмайди” — Зеленский 

    16 январ, 17:24

    “Нефть нархи пасайганида, Россия ва Украина уруши дарҳол тугарди” — Трамп

    24 январ, 10:38

    Шимолий Корея уруш учун Россияга янги турдаги қурол юборди (видео)

    24 январ, 12:59

    Шимолий Корея Россияга қўшимча ҳарбий юбормоқчи — Reuters

    24 январ, 14:45

    Трамп Украина шартлари асосида урушни баҳоргача тугатмоқчи — The Independent 

    27 январ, 12:48

    “Путин АҚШ билан катта келишув истамоқда” — боши берк кўчага кириб қолган Украинадаги уруш (таҳлил)

    27 январ, 20:05

    Reuters: Путин ва Трамп ўртасидаги эҳтимолий учрашув жойи сифатида Саудия Арабистони ҳамда БАА кўриб чиқилмоқда 

    3 феврал, 17:40

    Украинадаги уруш якуни яқинми?

    4 феврал, 14:15

    Россия армияси фронтда эшаклардан фойдалана бошлади (видео)

    6 феврал, 10:41

    “КХДР Украинадаги уруш туфайли ракеталарини такомиллаштирди” — манба 

    6 феврал, 21:56

    Саудия Арабистони Трампнинг илтимосига қарамай нефть нархини кескин оширди 

    7 феврал, 08:42

    Трамп Зеленский билан эҳтимолий учрашув вақтини айтди 

    8 феврал, 19:24

    Трамп Путин билан Украинадаги урушни муҳокама қилди 

    9 феврал, 16:57

    Россия бешинчи авлод Су-57 кўринмас қирувчи самолётини Ҳиндистонда ишлаб чиқаришни таклиф этди 

    11 феврал, 23:30

    Россия 5 йил ичида Европада катта уруш бошлаши мумкин — Дания разведкаси

    12 феврал, 10:16

    Трамп Россиянинг Украинага ҳужум қилиши сабабини айтди 

    14 феврал, 09:04

    FТ: Путин ва Трамп Пасха байрами ёки 9 майгача Украина бўйича келишувга эришиши мумкин

    14 феврал, 12:25

    Трампнинг махсус вакили урушни 180 кунда тугатиш ҳақида гапирди

    16 феврал, 18:10

    Трамп Россияни НАТО ва Европа учун таҳдид деб ҳисоблашдан бош тортди 

    17 феврал, 23:20

    “Европа ва Украина омборларида қурол захиралари қолмади” — Rheinmetall раҳбари

    18 феврал, 15:40

    Зеленский АҚШнинг 500 миллиард долларлик ёрдами ҳақидаги даъволарни рад этди 

    19 феврал, 18:28

    Дарз кетган Ғарб коллективи. Трамп дунёни қандай ўзгартирмоқчи?

    19 феврал, 19:20

    “Россия Украина бўйича музокаралар столига қайтишга тайёр” — Путин 

    19 феврал, 21:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.