• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Дунё

    Афғонистондан олиб ўтилган авиатехникалар, ҳарбий ҳамкорлик ва эркин ОАВ: АҚШ элчиси Ўзбекистон сиёсатини қандай баҳолади?

    АҚШ элчиси Жонатан Хеник Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, сиёсий алоқалар ҳақида “Америка овози” мухбири Навбаҳор Имамовага берган интервьюсида маълум қилди.

    Фото: “Америка овози”

    Афғонистондан олиб ўтилган авиатехникалар Ўзбекистонда қолиши

    АҚШ дипломатидан 2021 йил афғон ҳарбийлари томонидан олиб ўтилган АҚШ авиатехникалари Ўзбекистонда қолиши ва бунга “Толибон” томонидан билдирилган эътирозлар борасида муносабат сўралди.

    “Бугунги кунда бу муаммо ҳал бўлганга ўхшайди. Бунга ишончингиз комилми? Ҳозирда самолётлар назорати бутунлай Ўзбекистон ҳукуматига тегишлими ёки ушбу муаммо ҳали ҳам мунозаралар майдонидами?”, деб сўради Имамова.
    “Бу мавзу ҳақида мулоқотни давом эттириш ўринсиз. Муаммо аллақачон ҳал қилинган деб ўйлайман. Дастур тафсилотларини ҳозирча муҳокама қилолмаймиз”, деди элчи.

    Жонатан Хеник “Толибон” томонидан билдирилган эътирозлар вазиятни қандай ўзгартириши борасида ҳеч нарса дея олмаслигини айтди.

    Ҳарбий ҳамкорлик

    АҚШ элчиси ҳозирда Ўзбекистон билан мудофаа ва ҳарбий хавфсизлик соҳасидаги алоқалар аъло даражада эканини айтди. У бунинг Афғонистон билан қай даражада боғлиқлигини қуйидагича баҳолади:

    “Шуни аниқ айтоламанки, бунинг Афғонистон томонидан потенциал терроризм таҳдидлари билан боғлиқлиги бор. Чегара хавфсизлиги биз учун муҳим. Аммо айни вақтда гиёҳванд моддалар, одам контрабандасига қарши биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз устида ҳам ишламоқдамиз. Демак, бу фақат Афғонистоннинг потенциал таҳдидларига қаратилган ҳамкорлик эмас. АҚШ ва Ўзбекистон сўнгги бир неча йил давомида мудофаа ва ҳарбий соҳада мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйди. Ушбу қўшма таҳдидларга қарши туриш қобилиятимизни ошириш учун тажриба алмашмоқдамиз”.

    Жонатан Хеник сўнгги бир неча йил давомида минтақа билан муносабатлар тор доирадан икки томонлама манфаат, Ўзбекистон ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш ҳамда умумий минтақавий манфаатлар асосида шаклланганини айтди. Шунингдек, улар қаторига C5 + 1, Транскаспий йўли ва шунга ўхшаш масалаларни ҳам киритди.

    Термиздаги халқаро савдо маркази

    Навбаҳор Имамова дипломатдан Термизда Афғонистон муваққат ҳукумати билан ҳамкорликда ишга тушган халқаро савдо маркази борасида фикрини сўради.

    “Қўшма Штатлар Афғонистонга энг кўп гуманитар ёрдам кўрсатувчи давлат эканини унутмаслик керак. Биласизми, бугунги кунга қадар биз улкан миқдорда инсонпарварлик ёрдамини кўрсатмоқдамиз. Чунки биз ҳам Ўзбекистон сингари, Афғонистондаги гуманитар инқирозлар ва беқарор вазиятнинг олдини олишдан манфаатдормиз.

    Шу билан бирга, минтақа давлатлари, жумладан, Ўзбекистон ва Афғонистон ҳукумати билан биргаликда ҳал қилиниши керак бўлган қонуний-иқтисодий муаммолар мавжуд. Айни пайтда Ўзбекистон билан Афғонистон борасида жуда кучли ҳамкорлик алоқаларига эгамиз. Ўзбекистон Халқаро Доҳа ҳамжамиятининг фаол иштирокчиси, шу сабабдан ҳар икки давлатнинг манфаатлари бир-бирига чамбарчас боғлиқ. Толибон АҚШ, халқаро ҳамжамият ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича мажбуриятларини яхши тушунади. Умид қиламанки, бу Доҳа жараёнини олдинга силжитишда ўз ҳиссасини қўшади”, деди у.

    Элчи афғон халқига ёрдам берадиган ва чегара барқарорлигини таъминлай оладиган ҳар қандай ташаббусни қўллаб-қувватлашини айтди:

    “Албатта, Ўзбекистонда ҳал қилиниши керак бўлган бошқа қонуний-иқтисодий муаммолар мавжуд. Менимча, аввало “Толибон” масаласи, жумладан, халқаро эътирофга интилишлар, маблағларни блоклаш каби фикрларни бартараф этишимиз керак. Буларнинг барчаси Доҳа халқаро ҳамжамияти томонидан ҳал қилинади”.

    АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида ҳамкорликнинг устувор йўналишлари

    “Сўнгги икки йил ичида муносабатларимиз иқтисодий ва тижорий жиҳатдан ҳам ривожланишни бошланди. Ҳозирда Ўзбекистонга АҚШ компаниялари томонидан қизиқиш ортиб бораётганига ва бунинг натижасида яратилаётган савдо-сотиқ алоқалари, янги имкониятлар, сармояларга гувоҳ бўлмоқдамиз.

    Иқтисодий нуқтаи назардан, дарҳақиқат, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш учун зарур бўлган ислоҳотлари, ташкилотга аъзо бўлиш бўйича олиб борилган музокаралардаги ютуқлари катта олқишга лойиқ.

    Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлишига умидвормиз. Маълумки, АҚШ савдо вакили Кетрин Тай бир неча ой олдин Ўзбекистонга ташриф буюрди. Биласизми, у ҳар қандай давлатга ташриф буюравермайди ва менимча, бу ташриф Ўзбекистон иқтисодиётининг истиқболи юксаклигидан далолат беради”, деди Жонатан Хеник.

    У сўнгги бир-икки йил ичида Ўзбекистонда иқтисодий, сиёсий алоқалар бўйича муҳим ислоҳотлар олиб борилаётганини қайд этди:

    “Гендер зўравонликка қарши қонун, менимча, бутун минтақа учун улкан муваффақият. Ҳали қилиниши керак бўлган жуда кўп ишлар бор. Гендер тенглигини таъминлаш ва аёлларни уйдаги зўравонликлардан ҳимоя қилиш муҳим вазифа. Биз бу борада ҳукумат, шунингдек, фуқаролар ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилишдан мамнунмиз.

    Меҳнат ҳуқуқлари бўйича ҳам тараққиёт давом этмоқда. Ҳукумат ёрдами билан пахта теримида болалар меҳнатига барҳам бериш, иш берувчи ва ходимлар ўртасидаги муносабатларни яхшилаш борасида ўз ҳиссамизни қўшишга тайёрмиз. Бунда ишчилар ўзларининг ҳақ-ҳуқуқларини билиши ва қулай иш шароитлари таъминлаш учун керакли битимларни тузиш қобилиятига эга бўлиши муҳим”, деди у.

    Навбаҳор Имамова ЖСТга аъзо бўлиш бўйича саъй-ҳаракатлари ва АҚШ кўрсатаётган ёрдам узоқ муддатлидек туюлса ҳам президент администрациясининг АҚШ билан кўпгина ишлари қисқа муддатли кўринаётганини айтди.

    “Шу билан бирга, улар энди сармоя хоҳлашларини эшитмоқдамиз”, дейди журналист

    Жонатан Хеник эрта қайғуриш нормал ҳолат эканини айтиб, бунга қуйидагича изоҳ берди:

    “Ўйлайманки, шунинг учун ҳам президент Мирзиёев ва унинг администрацияси иқтисодий ўсиш, иш ўринлари яратиш ва қашшоқликни қисқартириш масалаларига катта эътибор қаратган. Биз бу масалаларда улар билан ҳамкорлик қилишдан ва узоқ муддатли иш ўринлари яратадиган инвестицияларни жалб қилишга ҳаракат қилишдан жуда мамнунмиз. Лекин бу муносабатларимиз фақат прагматик ёки қисқа муддатли эканини англатмайди. Айтганингиздек, ЖСТга аъзолик, Транскаспий йўли, ҳаттоки президентнинг таълимга алоҳида эътибор қаратаётгани ва таълим бўйича ана шу улкан мақсадларни амалга оширишга ёрдам берадиган ҳамкорлик дастурларимиз — буларнинг барчаси жуда узоқ муддатли сармоядир.

    Хавфсизлик бўйича ҳамкорлигимиз чегара хавфсизлиги салоҳиятини ошириш, ҳарбийларнинг машғулотлар ўтказиш услубини ўзгартириш ва ҳарбийлар ўртасида нодавлат нотижорат ташкилоти корпусини яратишга қаратилган. Буларнинг барчаси узоқ муддатли мақсадлар бўлиб, келажакдаги ҳарбий характер ва имкониятларни янги чўққиларга олиб чиқади. Қилаётган ишларимизнинг аксарияти узоқ муддатли мустаҳкам муносабатлар учун пойдевордир”.

    Фото: ВОА

    Ўзбекистон сиёсатига баҳо

    “Мен реал вақт режимида бўлиб ўтаётган ўзгаришларни баҳолай оладиган чуқур тажрибага эга эмасман. Айтмоқчиманки, президентнинг стратегик амбициялари ва ислоҳотлар дастурига қойил қоламан. Фақатгина баъзида бу ҳукуматнинг ушбу кун тартибини амалга ошириш қобилиятидан хавотирдаман, холос.

    Қўшма Штатларнинг кучли томонларидан бири шундаки, бизда кўпинча “демократия лабораторияси” деб аталадиган 50 та турли штат мавжуд бўлиб, улар баъзи ҳолларда Вашингтон томонидан молиялаштириладиган бир хил дастурларни амалга оширадилар, аммо уларни жойларда ўзлари хоҳлаганча амалга оширишлари мумкин. Масалан, бизнинг таълим тизимимиз 50 дан ортиқ турли хил вариантларга эга, чунки ҳар бир давлат ўз ўқув дастурини белгилайди ва таълимни қандай молиялаштиришини белгилайди. Бунинг афзаллиги шундаки, аксар муниципалитетлар ёки штатлар муваффақият қозонади, бошқалари эса муваффақиятсизликка учрайди ва биз улардан сабоқ оламиз. Ўйлайманки, биз бу турдаги тажрибаларни Ўзбекистонда ҳам қўллашимиз керак”, дейди дипломат.


    АҚШ элчиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлар сайловига ҳам муносабат билдирди. У элчи сифатида ҳеч бир сиёсий партияни қўллаб-қувватлай олмаслигини айтди.

    “Лекин биз Ўзбекистонда мухолифат партияларининг рўйхатга олинишини қўллаб-қувватлаймиз. Менимча, ўзбек халқи, сайловчилар имкон қадар кўпроқ танловга лойиқ. Бу Ўзбекистонда демократик тизимни мустаҳкамлайди”, деди у.

    Дипломат, шунингдек, ўзбек жамияти дунёнинг қолган қисми учун очиқ эканини алоҳида таъкидлаган. Хусусан, ёшларнинг хорижда таълим олиш ёки чет элда ишлаш истагини ижобий баҳолаган.

    Хеник Ўзбекистонда медиа муҳитини янада кучайтириш кераклигини қўшимча қилган. У одамлар ўз фикрларини билдириш ва фикр алмашинишда ўзларини қулай ҳис қилишлари муҳим эканини айтган.

    Коррупция муаммоси

    АҚШ дипломати суҳбат чоғида коррупция мавзусига тўхталар экан, у ҳамма жойда мавжуд муаммо эканини маълум қилган. Унга кўра, Қўшма Штатларда ҳам ушбу муаммо илдиз отган.

    “Коррупция мамлакатдаги ҳар бир киши учун маккор солиқдир. Кўпгина дастурларимиз бу ерда қонун устуворлигини мустаҳкамлашга, Коррупцияга қарши кураш агентлиги билан ҳамкорлик қилишга ва ҳукумат амалдорлари учун манфаатлар тўқнашуви ва молиявий маълумотларни ошкор қилиш тўғрисидаги қонунларни ишлаб чиқишга ёрдам беришга қаратилган”.

    Хеник коррупция ҳеч қачон бутунлай йўқолмаслиги, лекин унинг жамиятга, ҳукумат фаолиятига ва аҳолининг ҳукуматга бўлган ишончини йўқотишига салбий таъсирини минималлаштириш кераклигини қайд этган.

    Сиёсатчи, шунингдек, аксар ННТлар Ўзбекистонда рўйхатдан ўтишда қийинчиликларга дуч келаётганини маълум қилган. Бироқ у бюрократияни ҳал этилиши керак бўлган энг катта муаммо деб қайд этган.

    “Бир неча йил олдин USAID ўз миссиясини кенгайтирди. Ишлар қандай кетмоқда? Дастурлар кенгайяптими? У ерда бирон бир муаммога дуч келяпсизми?”, деб сўради Имамова.

    “Сиёсий масалаларга келсак, дастурларимизни қабул қилишда жиддий муаммолар бўлмади. Биз муваффақиятларга эришдик. Биз ҳукумат билан устувор йўналишларни аниқлаш ва соҳага оид ёрдам шартномаларини музокаралар олиб бориш устида ишлаяпмиз.

    Иқтисодий дастурларимизни ва, эҳтимол, соғлиқни сақлаш дастурларимизни қамраб олиш учун шунга ўхшаш келишувлар бўйича музокаралар олиб боришга ҳаракат қилмоқдамиз. Ҳар қандай қийинчиликларга қарамай, USAID’нинг Ўзбекистондаги миссияси ҳукумат томонидан мамнуният билан кутиб олинди ва дастурларимиз жуда яхши амалга оширилмоқда”, деб жавоб берди элчи.

    Фото: ВОА

    Журналист дипломатга Ўзбекистонда қисқа муддатда уни хавотирга солаётган ҳамда ўзгартиришни хоҳлайдиган масалалар ҳақида савол берди.

    “Менда алоҳида хавотирлар мавжуд эмас. Икки томонлама муносабатларимиз ривожланиб бораётганидан жуда мамнунман. Умид қиламанки, муносабатларимизни мустаҳкамлашда давом этишимиз учун имкониятлар мавжуд”, дейди Хеник.

    АҚШ элчиси муҳокама марказидаги нарсаларга, хусусан, фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилаётганини қайд этган:

    “Мен бу ерда мустақил ОАВнинг ривожланиши учун соғлом муҳит бўлишини истардим. Булар якунда президентнинг ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлайди. Лекин, биласизми, бюрократиянинг қисқариши аниқ. Биз кўпроқ ваколатларни қуйи даражаларга бериш кераклиги ҳақида гаплашдик. Айтмоқчиманки, биз кўплаб асосий масалаларни ёритиб олдик, деб ўйлайман. Менимча, бу келажакда муаммога айланиши мумкин”.
    17.10.2024, 09:30   Изоҳ (0)   10015
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #АҚШ#Ўзбекистон#элчи

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Саида Мирзиёева Американинг Ўзбекистондаги элчиси билан АҚШга бўлажак ташриф масалаларини муҳокама қилди

    31.08.2023, 22:48

    Вашингтон мэри 1 сентябрни АҚШ пойтахтида Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги куни деб эълон қилди

    02.09.2023, 15:25

    “Бугунги геосиёсий вазиятда битта давлатга таяниб бўлмайди” — бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев

    26.09.2023, 15:31

    Афғонистондан Ўзбекистонга 2021 йилда ўтган ҳарбий авиатехника бўйича музокаралар давом этмоқда — АҚШ элчиси

    19.10.2023, 12:10

    “Қароқчи барон”: Гулнора Каримованинг 840 млн долларлик бойлиги кимга қайтарилади? 

    28.10.2023, 18:21

    “Боғлар, худди демократия каби, ривожлантирилиши ва ҳимоя қилиниши керак” — АҚШ элчиси

    04.05.2024, 08:50

    АҚШ савдо вакили Кетрин Тай 11 июнь куни Ўзбекистонга келади

    10.06.2024, 11:20

    Ипак йўлининг қайта тикланиши: имкониятлар коридорини шакллантириш

    20.06.2024, 20:30

    “Ўзбекистон ҳукумати тўғри йўлдан кетмоқда” — АҚШ Савдо вакиллиги расмийси Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши борасида

    09.07.2024, 14:15

    Россияга айиқларни кўриш учун келган, аммо уруш сабаб кета олмаган. Ўзбек боксига пойдевор қўйган америкалик Сидней Жексон ҳақида

    13.08.2024, 15:44

    “АҚШ афғон халқининг мулкини мусодара қилишга ҳаққи йўқ” — “Толибон”

    27.08.2024, 15:44

    Украина элчиси Ўзбекистон билан ҳамкорликдаги энг қийин муаммони айтди

    12.09.2024, 13:18

    Ўзбекистон тижорат банкларида доллар сотув курси 12 855 сўмгача кўтарилди

    07.10.2024, 14:25

    Исроил—Эрон уруши Марказий Осиёга қандай таъсир қилади?

    07.10.2024, 17:31

    Асила Мирзаёрова: “Ташкилотчилар биттагина уриниш берди. Унда сакрай олмай, югуриб ўтиб кетдим”

    08.10.2024, 11:02

    Ўзбекистон ҳарбийлари халқаро “Кембрия патрули” танловида 2-ўринни олди

    08.10.2024, 15:03

    Ўзбекистонда ўтган етти йилда электромобиллар импорти 10 бараварга ошди

    09.10.2024, 18:38

    Нью Йорк мэрининг “иши”га ўзбекистонлик тадбиркор ҳам алоқадорми? АҚШдаги катта можаро тафсилотлари

    09.10.2024, 21:25

    АҚШдаги ўзбекистонликлар “Милтон” тўфони сабаб эҳтиёт чораларини кўришга чақирилди

    10.10.2024, 11:38

    Қуёш ва шамолдан олинадиган электр энергияси нархи ГЭСга нисбатан арзонлашмоқда

    10.10.2024, 13:25

    Ўзбекистонда 2023 йилда 100 тонна олтин қазиб олинди

    10.10.2024, 15:36

    Ўзбекистон Афғонистонда газ қазиб олиш учун 1 млрд доллар сармоя киритади. Мақсад “Толибон”ни тинчлантиришми ёки ...

    10.10.2024, 21:05

    Ўзбекистонга йил давомида қанча автомобиль импорт қилингани маълум қилинди

    14.10.2024, 10:25

    ОАВ: Исроил Эрондан эҳтимолий ҳужумга жавобан GPS сигналларини ўчирмоқда

    15.10.2024, 17:47

    Мадуро Маскни Венесуэлада давлат тўнтаришига уринишда айблади

    15.10.2024, 18:16

    Дунё давлатларининг жами қарзи 2024 йилда 100 трлн доллардан ошиши кутилмоқда

    15.10.2024, 21:25

    Исроил расмийлари Эронга ҳужум қилиш усули ва вақтини келишиб олди

    15.10.2024, 22:00

    НАТО бош котиби: “Альянснинг янги қўмондонлиги Украинадаги можаронинг боришига таъсир ўтказа олади” 

    16.10.2024, 00:15

    АҚШ Исроилга қурол юборишни қисқартириш билан таҳдид қилди 

    16.10.2024, 16:05

    АҚШ ва Мексика чегарасида юздан ортиқ мигрант жазирама сабаб вафот этди

    16.10.2024, 15:21

    Зеленский Украина Олий Радасида “ғалаба режаси”ни тақдим қилди

    16.10.2024, 17:10

    Боррел: “Европа иттифоқи Украинага ҳарбий юк етказиб беришга 42 млрд евро сарфлади” 

    16.10.2024, 18:30

    АҚШ Исроил Эронга жавоб зарбасини 5 ноябргача йўллаши мумкинлигини маълум қилди

    16.10.2024, 19:15

    Маск Трамп кампаниясига қанча хайрия қилгани маълум бўлди

    16.10.2024, 19:45

    АҚШ Украина учун навбатдаги ёрдам пакетини 17 октябрь куни эълон қилади

    16.10.2024, 23:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда янги автомобиллар учун божхона тўловларини ҳисоблаш тартиби ўзгартирилди

    Ўзбекистон | 25 май, 09:09

    Гарначо ўз хизматларини “Реал”га таклиф қилди

    Спорт | 25 май, 08:12

    Тошкентда дарахт босиб қолган фуқаро вафот этди

    Ўзбекистон | 24 май, 23:21

    Суперлига. “Бухоро” меҳмонда “Сўғдиёна” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 24 май, 23:08

    Тошкент ва Андижондаги ошхона ҳамда хонадонда ёнғин содир бўлди (видео)

    Ўзбекистон | 24 май, 22:40

    Наманган ҳокими 100 йиллиги нишонланаётган мактабдаги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этди

    Ўзбекистон | 24 май, 22:00

    Қуёшдан ҳимояловчи кремлардан фойдаланишда тез-тез учрайдиган хатолик аниқланди

    Лайфстайл | 24 май, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.