• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино

    Кинотерапия: тушкун кайфиятни бартараф этадиган фильм ва сериаллар

    Ҳаётдаги айрим вазиятларда инсон ўзини ёлғиз ҳис этади. Турмушдаги қандайдир муаммолар, мавсумий тушкун кайфият ёки яқин инсонлар билан келишмовчиликлар бунга сабаб бўлиши мумкин. Мана шундай дақиқаларда ички энергиянгизни қайта тўлдиришга қодир бўлган илҳомбахш фильм ва сериаллар сизга ёрдамга келади.

    Фото: Marie Claire

    “Унинг уч қизи” (2023)

    Фото: Marie Claire

    Сюжет марказида Кети, Рейчел ва Кристина исмли опа-сингиллар туради, улар саратон касаллигидан вафот этаётган отасини қўллаб-қувватлаш учун ота уйларига қайтишга мажбур бўлади. Алоҳида ўтказган узоқ йиллар давомида қизлар бир-бирлари билан алоқани узган бўлади. Уй-жой ва мерос масаласи кўтарилганда оиладаги вазият янада оғирлашади.

    Ушбу оилавий драмада ўз вақтида айтилмаган сўзлар, ечилмай қолган муаммолар энг яқин инсонларингизни йўқотишингизга сабаб бўлиши мумкинлиги кўрсатади.

    “Ҳаётда яшамоқ” (2023-2024)

    Фото: Marie Claire

    Маркетолог Анна Богинскаянинг турмуш ўртоғи автоҳалокатда вафот этгач, тушкунликка тушади. Маълум вақтдан сўнг жарроҳ Матвей билан учрашув унга янги севгига умид бахш этади, лекин тез орада у йигитнинг хатти-ҳаракатларида номақбулликларни сеза бошлайди. Анна йигитни текширгач, маълум даражада мазҳабни эслатувчи пикапер йигитлар клубининг қурбони бўлганини билиб қолади.

    Сериал бош қаҳрамони каби ҳаёт ўз йўлини йўқотиб қўйганлар учун мос келади. Иккинчи фаслда Анна бутунлай янги қиёфадаги аёлга — ўз ҳуқуқларини ҳимоя қила оладиган ва озор берувчи гапларга қатъий жавоб қайтаришга қодир инсонга айланади.

    “Менинг пингвин дўстим” (2024)

    Фото: Marie Claire

     Фильмдаги асосий қаҳрамон ҳаётида катта фожиани бошдан кечираётган пайтда тасодифан адашиб қолган пингвинни топиб олади. Балиқчи янги дўстни парвариш қилиш вақтида унга боғланиб қолади. Жажжи пингвин ундаги бир вақтлар унутилган туйғуларни қайта уйғотади ва қаҳрамон ҳаётнинг қувончларини қайта кашф қила бошлайди.

    “Аманда” (2022)

    Фото: Marie Claire

    24 ёшли Аманда қандай қилиб дўст тутинишни билмагани учун кунларини ёлғизликда ўтказади. Ҳар шанба куни у уйи яқинидаги кафега — дискотекага боради, лекин ҳеч ким билан гаплашишга журъат этмайди. Унинг онаси Амандани қўшни қиз Ребекка билан дўстлашишга ундайди, натижада Аманда оз бўлса-да ижтимоийлашишга ҳаракат қилади. Мазкур италян драмаси қарама-қаршиликларнинг бир-бирини доим ўзига тортиши ҳақидаги эски мавзуни кўтаради. Катталар дунёсида ўзини топа олмаган икки қиз ўртасидаги мулоқот уларга инсонлардан узоқда бўлиш одатидан қутулишга ёрдам беради.

    “Яшаш учун 257 сабаб” (2020)

    Фото: Marie Claire

    Женя Короткова ҳаётидаги энг катта ғалабани қўлга киритади — у саратон касаллигини енгади. Аммо уч йиллик курашиш давомида Женя кўп нарсаларни йўқотади: эндиликда соғайган қиз ҳеч кимда ҳамдардлик уйғотмайди, унинг қаллиғи раҳми келгани учунгина Женяни ташлаб кетмаган бўлади, синглиси эса даволаниш учун йиғилган пулни ўзлаштириб олади. Ҳатто унинг дугоналари ҳам аввал касал бўлган қиздан жиркана бошлайди. Шундай кунларнинг бирида Женя ўзининг эски кундалигини топиб олади, унда яшаш учун 256 та сабаб рўйхати тузилган бўлади. Қаҳрамон унга 257-рақамли сабабни — “ҳақиқий севгини топиш”ни қўшади ва ҳаётини қайтадан қуради.

    “Субстанция” (2024)

    Фото: Marie Claire

    Деми Мур ижросидаги Элизабет Спаркл аэробика машғулотлари ҳақидаги телекўрсатув олиб борувчиси бўлади. У 50 ёшга тўлганда, продюсер унинг ўрнига қандайдир ёш юлдузни кўришни истаб, Элизабетни ишдан бўшатади. Айнан шу пайтда Элизабетнинг қўлига “Субстанция” номли препарат тушиб қолади. Бу дори унинг ёшроқ, гўзалроқ ва мукаммалроқ янги версиясини яратишни ваъда қилади. Аммо ҳафтадан бир марта у ўз ҳолатига — қари аёл танасига қайтиши керак бўлади. Аммо келиб чиқиши номаълум бўлган воситани истеъмол қилиш турли кўнгилсиз воқеаларга сабаб бўлади.

    “Идеал кунлар” (2023)

    Фото: Marie Claire

    Мазкур Япония драмаси 2023 йилда йилнинг энг яхши хорижий фильм учун “Оскар” номинациясини олган. Унда фаррош бўлиб ишлайдиган Хирояма исмли ўрта ёшли эркак ҳақида ҳикоя қилинади. Унинг кундалик ҳаёти “Суғур куни”га ўхшайди — мунтазам равишда такрорланади.

    Унинг боғдорчилик, аудиокассета тинглаш ва китоб ўқиш каби севимли машғулотлари бор, лекин бир неча учрашувдан кейин ҳаммаси ўзгаради. Энди у одатдаги комфорт зонасидан ҳақиқатан ҳам қониқадими ёки йўқми, ўйлай бошлайди.

    “Кўчманчилар ўлкаси” (2021)

    Фото: Marie Claire

    Френсис Макдорманд ролини ўйнаган бош қаҳрамон эрининг ўлимидек катта жудоликни бошидан кечиради. 60 ёшида ишидан айрилгач, у қадрдон шаҳрини тарк этиб, фургонда яшаб, кўчманчи ҳаёт кечириб, Америка бўйлаб саёҳат қилишга қарор қилади.

    Фильм Американинг одатий қиёфасини эмас, балки бир штатдан иккинчи штатга кўчиб юриб, меҳнат қилувчи оддий аҳолининг ҳаётини ёритади. Фильмда америкалик одамлар умрини чексиз ҳаракатда ўтказадиган оддий меҳнаткашлар нигоҳи билан кўрсатилади.

    “Ҳаммаси ҳар жойда ва бирданига” (2022)

    Фото: Marie Claire

    Эвелин Вонг Америка кир ювиш марказини очади, аммо унинг бизнеси яхши даромад келтирмайди. Бир вақтнинг ўзида аёлнинг солиқ тўловлари билан муаммо юзага келади, фарзандининг тарбиясида кескин ўзгаришлар содир бўлади ҳамда отаси билан муносабатларида қийинчиликларга дуч келади. Бунинг устига, Эвелин турмуш ўртоғидан ажрашади. Бир вақтда бошига турли хил офатлар келган Эвелин тўсатдан ўзида ноодатий кучни кашф этади ва ҳаётини ижобий томонга ўзгартиришга бел боғлайди.

    “CODA: Эшитмайдиган ота-онанинг фарзанди” (2020)

    Фото: Marie Claire

    Қулоғи эшитмайдиганлар оиласи Американинг чекка қишлоғида яшайди. Улар балиқ ови билан кун кечиради. Оиладаги кенжа қиз Руби улар орасидаги ягона эшитувчи одам бўлиб, оиласи ва ташқи дунё ўртасида боғловчи инсон вазифасини бажаради. Қиз хор гуруҳига қўшилиб, қўшиқ куйлашни ёқтириб қолганида унинг ҳаёти кескин ўзгаради. Натижада қиз олдида икки мураккаб танлов туради: оилага доимгидек ёрдам бериш ёки мусиқа карьерасини танлаш.

    2022 йилги “Оскар” тақдирлаш маросимининг энг яхши фильми деб топилган. Бундан ташқаи, картина Gotham Awards, BAFTA, Spirit’s Choice ва бошқа бир қатор мукофотларни қўлга киритган.

    “Уч минг йиллик тилак” (2022)

    Фото: Marie Claire

    Алетея исмли тилшунос мутахассис ўзининг янги маърузалар курси билан Истанбулга учиб келади. Эсдалик совғалари сотиладиган дўконлардан бирида у ичида жин яшайдиган қадимий шиша бутилкани харид қилади. Жин озодликка эришиш учун Алетеянинг учта истакларини бажаришга тайёр туради, аммо доно қиз тилакларни беҳуда сарфламасликка ва бунинг ўрнига жин қандай қилиб бундай ҳолатга келиб қолганини билишга ҳаракат қилади. Шундай тариқа жин ҳаёти ҳақидаги ҳикояни бошлайди.

    “Рассом ва ўғри” (2020)

    Фото: Marie Claire

    Чехиялик рассом Барбора Кисилкова Ослодаги кўргазмада ўзининг иккита ажойиб асар — “Оққушлар қўшиғи” ҳамда “Хлоя ва Эмма” асарларини намойиш қилади. Тез орада иккала расм ўғирланади, аммо жиноятчилар қисқа вақтда қўлга олинади. Барбора жиноятчилардан бири билан учрашади ва унинг суратини чизишга қарор қилади. Суҳбат давомида рассом ҳам, ўғри ҳам кутилмаган қирралари очилади ва улар ўртасида ҳиссий алоқа ҳосил бўлади.

    20.12.2024, 11:40   Изоҳ (0)   8525
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #кино#трейлер

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бир неча йил сарфламайсиз: йирик лойиҳалардан қолишмайдиган қисқа турк сериаллари (трейлер)

    07.11.2024, 15:35

    Салқин куз кунлари оила даврасида томоша қилиш учун 2024 йилнинг энг яхши фильмлари (трейлер)

    11.11.2024, 15:16

    “Доктор Ҳаус” ва “Сабрина кичик жодугар”: машҳур фильмларнинг оригиналидан қолишмайдиган туркча ремейклари (трейлер)

    25.11.2024, 15:46

    Актёр Уилл Смит реал ҳаётдаги инсонларни гавдалантирган қизиқарли фильмлар (трейлер)

    15.11.2024, 19:43

    Ёмғирли ҳавода томоша қилиш учун идеал фильм ва сериаллар (трейлер)

    19.11.2024, 13:45

    Кинотерапия: Ҳар қандай томошабинни йиғлашга мажбур қиладиган фильмлар (трейлер)

    19.11.2024, 19:00

    Кузнинг ёмғирли ҳавосида мириқиб томоша қилиш учун ажойиб сериаллар (трейлер)

    20.11.2024, 18:32

    Голливуд фильмларидан қолишмайди: юқори рейтингларни эгаллаган янги ҳинд фильмлари (трейлер)

    26.11.2024, 09:55

    Нафақат болаларга, балки катталарга ҳам завқ улашувчи мультфильмлар (трейлер)

    28.11.2024, 14:45

    Болливудга бошқача назар: ҳинд кинолари ҳақида тасаввурингизни ўзгартириб юборадиган замонавий фильмлар (трейлер)

    29.11.2024, 13:27

    Қозоғистонлик киноижодкорлар суратга олган энг яхши учта фильм (трейлер)

    02.12.2024, 16:43

    2024 йилнинг энг шов-шувли фильм ва мультфильмлари (трейлер) 

    03.12.2024, 11:59

    Турли гўзаллик танловларида ғолибликни қўлга киритган жаҳон юлдузлари (фото)

    11.12.2024, 13:40

    Шунчаки томоша қилиб бўлмайди: мияни “портлатиб юборадиган” даражадаги кучли фильмлар

    11.12.2024, 18:58

    190 см ва ундан юқори: Голливуднинг новча актёрлари

    10.12.2024, 18:40

    Билл Гейтс тавсия қилади: ҳамма ўқиши керак бўлган бешта қизиқарли китоб

    07.12.2024, 14:10

    Ухлаб қолган болани уйғотиш мумкин эмас: болаларнинг кинода суратга тушиши ҳақида сиз билмаган қизиқарли фактлар

    07.12.2024, 12:35

    Байрамона кайфият бахш этиши кафолатланган Янги йил ҳақидаги янги фильмлар (трейлер)

    07.12.2024, 10:54

    2024 йилнинг энг яхши фильмлари рўйхати эълон қилинди 

    10.12.2024, 10:30

    “Сув париси”, “Мулан”: муваффақиятсизликка учраган Disney фильмлари

    10.12.2024, 13:30

    Қиш ва байрам кайфиятини улашувчи 10 фильм (трейлер)

    10.12.2024, 16:35

    Таниқли санъаткорларнинг фарзанди, актёрнинг рафиқаси, профессионал психолог ва муваффақиятли блогер Муқаддас Саъдуллаева 34 ёшда (фото, видео)

    10.12.2024, 11:30

    Ҳашамат рамзи: Дунёдаги энг қиммат туфли қандай кўринишда ва у қанчага баҳоланган?

    10.12.2024, 12:25

    Алиса Фрейндлих 90 ёшда: уруш даҳшатларини бошдан кечирган, Ленинград қамалидан омон қолган актрисанинг муваффақият ҳикояси

    10.12.2024, 17:35

    Турк актёрларининг “Оскар”и: “Олтин капалак 2024” ғолиблари аниқланди

    10.12.2024, 14:40

    Ҳар бир қисми учун 20 минг доллар: “Муҳташам юз йил” сериалидаги бош қаҳрамонлар қанча гонорар олган? 

    11.12.2024, 12:30

    Ўз вақтида Ҳиндистон ва СССР ўртасидаги маданий кўприк бўлган машҳур актёр Дҳармендра ҳозир қандай кўринишда?

    11.12.2024, 16:50

    Катталар учун: ҳар қандай томошабинни сеҳрли оламга етаклайдиган эртак-фильмлар (трейлер)

    11.12.2024, 15:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Арсенал” Дёкереш трансферини якунлаш арафасида турибди

    Спорт | 14 июл, 14:10

    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

    Реклама | 14 июл, 13:32

    Энг ҳайратланарли якун ва мураккаб сюжетга эга бўлган турк сериаллари

    Кино | 14 июл, 14:02

    Беларусь вертолёти Россия дронини уриб туширди — Украина разведкаси

    Дунё | 14 июл, 14:00

    Ҳафтанинг иккинчи ярмида Ўзбекистонда иссиқ кучаяди

    Ўзбекистон | 14 июл, 13:50

    Ҳиндистон электрни тежаш учун кондиционер ҳароратини чеклайди

    Дунё | 14 июл, 13:45

    Олимлар тарихдаги энг йирик қора туйнуклар бирлашувини аниқлади

    Дунё | 14 июл, 13:40

    Тошкентда машина капотини тирик балиқлар билан безатган фуқаро жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 14 июл, 13:36
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.