• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Тожикистон

    Экологлар: “Роғун ГЭСни максимал баландликда қуриш хавф туғдиради”

    Экологлар Тожикистондаги Роғун гидро электр станциясини (ГЭС) баландликда қурмасликни сўради. Акс ҳолда бу қўшни республикалар аҳолисига ҳам хавф солади. “Чегара билмас дарёлар” халқаро экологик коалицияси Жаҳон банки директорлар кенгаши аъзоларига бу борада ҳисобот йўллади.

    Фото: Тожикистон президенти матбуот хизмати

    Ҳисобот муаллифларига кўра, Вахш дарёсидаги Роғун ГЭС қурилишини якунлашда Тожикистон энергетикасининг ривожланиш йўллари ва унинг табиат ҳамда жамиятга таъсирини синчковлик билан таҳлил қилиш зарур. Бунинг ёрдамида лойиҳани самарали якунлаш, баландлиги 335 метр бўлган тўғонни қуришда 6,4 миллиард долларлик сармояни оқилона сарфлаш мумкин.

    Тўғон баландлиги муаммони ҳал қилмайди

    Экологлар фикрига кўра, агар Роғун ГЭС дунёдаги энг баланд тўғон сифатида қурилса, у мавжуд асосий муаммоларни ҳал қилмайди. Жумладан, Тожикистонда электр энергияси узилишлари камида 2036 йилгача давом этади. Шунингдек, максимал ҳажмдаги сув омбори қурилиши экологик хавфларни оширади, бу эса ЮНЕСКО нинг “Тигровая Балка” давлат қўриқхонаси тўқайзор ўрмонларига, Вахш дарёсидаги йўқолиб бораётган осётр балиқларининг охирги популяциясига ҳамда Тожикистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Афғонистондаги 7 миллиондан ортиқ одамга салбий таъсир кўрсатади. Ушбу ҳудудлар аҳолиси ўзларининг фаровонлиги учун суғорма деҳқончиликка таянади.

    Фото: Тожикистон президенти матбуот хизмати

    Баландлиги пастроқ тўғон кўпроқ фойда келтиради

    Ҳисоботда таъкидланишича, маблағларни баландлиги пастроқ бўлган тўғон қурилишига сарфлаш ва тежаб қолинган маблағларни қуёш энергиясига йўналтириш орқали салбий оқибатларни камайтириш мумкин. Тўғон баландлигини 70 метрга қисқартириш 40 мингга яқин одамни кўчириш заруратини олдини олади. Бу ҳозирги режалаштирилган кўчириш ҳажмининг учдан бир қисмига тенг.

    “Чегарасиз дарёлар” коалициясининг дастлабки баҳолашларига кўра, қуёш энергиясини ривожлантириш ва Роғун ГЭСни кичикроқ ҳажмда қуриш орқали 2030–2031 йилларга келиб, қишки электр танқислигини тўлиқ бартараф этиш мумкин. Бу ёндашув Тожикистоннинг энергетика тизимини кучайтириб, иқтисодий ва экологик хавфларни камайтиради ҳамда иқлим ўзгаришларига мослашувчанлигини оширади.

    Роғун ГЭС ёхуд Тожикистоннинг “аср лойиҳаси”

    Фото: “ТАСС”

    Роғун ГЭС Душанбедан 110 км узоқликда Вахш дарёсида жойлашган бўлиб, минтақадаги энг йирик иншоот ҳисобланади. Уни қуриш 1976 йилда бошланган, аммо СССР парчаланганидан сўнг қурилиш тўхтатиб қўйилганди. Кейинчалик Тожикистон ўз маблағлари ҳисобидан ва халқаро жамғармалар ҳамда ташкилотларнинг маблағларини жалб қилган ҳолда, лойиҳада кўзда тутилган 600 МВт қувватга эга ГЭСларни қуриш бўйича ишларни давом эттирди.

    6 та агрегатдан ҳозирча иккитаси ишга туширилди. Учинчиси 2025 йилда ишга туширилиши режалаштирилган. 335 метр баландликдаги гидроэлектр тўғони дунёдаги энг баланд тўғон бўлади.

    Мирзиёев Роғун ГЭС қурилишига хавотир билдирганди

    2016 йил Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев тожикистонлик ҳамкасби Қоҳир Расулзодага Тожикистоннинг Роғун ГЭСни қуриш режасига нисбатан хавотир билдирилган мактуб юборганди. Унда улкан ГЭС мажмуаси қурилиши учун танланган майдоннинг сейсмиклиги Рихтер шкаласи бўйича 9−10 балл бўлган тоғ ҳудудида экани таъкидланган.

    “Тожикистон ҳукумати мамлакат энергия таъминотидаги мушкул муаммоларни Тожикистон ҳудудидаги кўп сонли дарё ва сув манбаларидан фойдаланган ҳолда кичик ва ўрта ГЭСлар қуриш йўли билан ҳал этиши мумкин деб ҳисоблашга барча асосларимиз бор. Бизга маълумки, бундай истиқболли дастур Тожикистонда аллақачон амалга оширилмоқда”, дейилган мактубда.
    Фото: Тожикистон президенти матбуот хизмати

    Ўз навбатида, эксперт Роғун ГЭС қурилишида Ўзбекистоннинг хавфсирашлари ва хавотирларига қулоқ тутишга чақирган. Жумладан, “Марказий Осиё сув-энергетика манбалари ва сувдан фойдаланиш муаммоларини тадқиқ қилиш институти” халқаро жамоатчилик фонди эксперти Зулфия Марат тегишли фикрни билдирган.

    “Йирик ГЭСларни минтақадаги яқин қўшнилар иштирокисиз қуриш фақат низо потенциалининг ўсишига олиб келади, бу турли экстремистик кучларнинг ривожланиши эҳтимоли бор бўлган шароитларда ўта хавфли. Электр энергияси сотувидан тушадиган ҳеч қандай эҳтимолий даромад аҳил қўшничилик алоқалари ўрнини боса олмайди”, деган Зулфия Марат.
    17.12.2024, 15:30   Изоҳ (0)   18228
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Роғун ГЭС#«Чегара билмас дарёлар»

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Толибон” қураётган Қўштепа каналидан катта ҳажмда сув сизиб чиқди, у атрофдаги ҳудудларга тарқалмоқда (фото) 

    12.12.2023, 16:50

    Роғун ГЕС қурилишини якунлаш ёпиқ режимда ҳал қилиниши мумкин. Экологлар хавотирда 

    24.01.2024, 17:36

    Амударё ҳавзасидаги ГЭС туфайли Қизил китобга киритилган балиқ турлари қирилиб кетиши мумкин

    12.02.2024, 21:25

    Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда   

    28.03.2024, 19:41

    Тожикистондаги Роғун ГЭС мутахассислари қанча ойлик олади? 

    10.04.2024, 19:30

    Дунё бўйлаб қуёш энергияси гидроэнергетикани ортда қолдирди — ҳисобот

    18.04.2024, 15:44

    Тожикистон Роғун ГЭС учун қўшимча 5,5 миллион доллар ажратмоқда

    26.04.2024, 16:05

    Тожикистон Роғун ГЭСдан олинадиган электр энергиясининг 70 фоизини экспорт қилишни режалаштирмоқда

    21.06.2024, 19:15

    Афғонистондаги вазият Покистоннинг Марказий Осиё билан савдосига тўсқинлик қилмоқда 

    28.06.2024, 14:36

    Марказий Осиё давлатлари энергия манбаларидан умумий фойдаланишни таъминлашга келишиб олди 

    07.08.2024, 22:40

    Роғун ГЭСни қуриб якунлаш қиймати 6,4 млрд долларга кўтарилди

    22.08.2024, 17:44

    Қозоғистон Роғун ГЭСдан электр энергия сотиб олмоқчи

    29.08.2024, 11:40

    Амударёга хавф: “Толибон” қураётган Қўштепа канали Ўзбекистон учун фалокатми?

    06.09.2024, 11:05

    Роғун ГЭС қурилишини якунлашга яна 1,15 млрд доллар жалб қилинади

    30.09.2024, 13:40

    “АИИБнинг Ўзбекистон билан йўлга қўйган лойиҳалари ичида экологик энергия лойиҳалари етакчилик қилмоқда” — Людгер Шукнехт

    04.10.2024, 17:59

    Роғун ГЭС лойиҳасида экологлар ижтимоий-экологик стандартлар бузилганини аниқлади

    23.10.2024, 15:28

    Роғун ГЭСда авария: уч киши ҳалок бўлди

    15.11.2024, 11:08

    Инқироз яқин: Ўзбекистонда сув нархи бензиндан қиммат бўладими?

    19.11.2024, 18:08

    Тожикистон ташқи қарзи миқдори маълум қилинди 

    21.11.2024, 15:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.