• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Тожикистон

    Тожикистон Роғун ГЭС учун қўшимча 5,5 миллион доллар ажратмоқда

    Тожикистон ҳукумати Молия вазирлигига “Роғун ГЭС” очиқ акциядорлик жамияти устав фондини тўлдириш учун 60 миллион сомоний (5,5 миллион доллардан ортиқ) маблағ ажратишни топширди. Бу ҳақда AsiaPlus хабар берди.

    Фото: rogunges.tj

    Ҳукумат томонидан 8 апрелда қабул қилинган тегишли қарор мамлакат Адлия вазирлигининг ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинди. Ҳужжатда аниқлик киритилишича, маблағлар Иқтисодиётни ривожлантиришни барқарорлаштириш жамғармаси ҳисобидан ажратилади. Жамғарма бу маблағларни республика бюджетига келиб тушган давлат акциялари бўйича дивидендлар ҳисобидан олади.

    • 2024 йилнинг январь ойида Тожикистон ҳукумати ўз қарори билан ушбу жамғармадан Роғунга 100 миллион сомоний (9,1 миллион доллардан ортиқ) маблағ жўнатиш бўйича кўрсатма берган. 
    • 2023 йилда Роғун ГЭС қурилишига Тожикистон бюджетидан 5,2 миллиард сомоний сарфланган, бу режадан 2,7 миллиард сомонийга кўпдир. Мамлакат энергетика идоралари Роғун ГЭСни амалга ошириш учун ҳар йили 1 миллиард долларга яқин маблағ ажратиш керак, деб ҳисоблайди.

    Роғун ГЭС тўғонини қуриш 1976 йилда бошланган, аммо Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин тўхтатилган. 1991 йилдан кейин Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов Роғун ГЭС қурилишига қарши чиққан. У сейсмик жиҳатдан хавфли ҳудудда дунёдаги энг баланд тўғон пайдо бўлишидан хавотир билдирган.

    Ислом Каримов Қирғизистондаги Қамбарота сув тўғони 275 метр баландликда, Роғун 350 метр баландликда қурилаётгани ҳисобга олинса, бу иккала лойиҳа қурилиши бу ерда яшаётган инсонлар ҳаётига таҳдид бўлиши мумкинлигини айтган.

    Ўзбекистон ҳукумати Амударёга келадиган сув тўсилиши орқали қишлоқ хўжалиги жиддий зарар кўриши, шунингдек, минтақада эҳтимолий зилзила тўғонни бузиб, ҳудудларни сув остида қолдириши мумкинлигини инобатга олган ҳолда бу лойиҳага рози бўлмаган.

    • 2016 йил Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев тожикистонлик ҳамкасби Қоҳир Расулзодага Тожикистоннинг Роғун ГЭСни қуриш режасига нисбатан хавотир билдирилган мактуб юборган. Унда улкан ГЭС мажмуаси қурилиши учун танланган майдоннинг сейсмиклиги Рихтер шкаласи бўйича 9−10 балл бўлган тоғ ҳудудида экани таъкидланган.

    ГЭСнинг биринчи агрегати Тожикистон президенти томонидан 2018 йилнинг ноябрь ойида ишга туширилган. Маросимда бир қатор давлатлар, жумладан, Ўзбекистоннинг юқори мартабали вакиллари иштирок этган. Биринчи блок ишга туширилгач, ГЭС мамлакатнинг умумий энергетика тизимига уланган.

    Иккинчи агрегат 2019 йил сентябрь ойида ишга туширилган. Мамлакат мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган тантанали маросимда Эмомали Раҳмон ҳам иштирок этган.

    ГЭС қурилишини ким молиялаштирмоқда?

    Роғун ГЭС қурилиши ҳозиргача фақат давлат маблағлари ҳисобидан молиялаштирилмоқда. 2008 йилдан буён мазкур ГЭС қурилиши учун давлат бюджетидан 35 миллиард сомонийдан ортиқ маблағ ажратилган.

    2022 йилда Жаҳон банки томонидан мувофиқлаштирилган Роғун ГЭС қурилишига халқаро донорлар маблағларини жалб қилиш бўйича консорсиум тузилган.

    • Молия вазирлиги маълумотларига кўра, Осиё инфратузилма инвестициялари банкидан 500 миллион доллар миқдорида имтиёзли кредит жалб этиш бўйича келишувларга эришилган.
    • Бундан ташқари, Ислом тараққиёт банки ушбу объектни молиялаштириш ҳажмини аввал эълон қилинган 150 миллион доллардан 250 миллион долларгача ошириш ниятида.
    • 2023 йил октябрь ойи охирида Саудия тараққиёт жамғармаси ҳам 100 миллион доллар кредит беришга тайёрлигини маълум қилганди.
    26.04.2024, 16:05   Изоҳ (0)   4653
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Тожикистонда Роғун ГЕСнинг учинчи реактори 2025 йилда ишга туширилади” — Эмомали Раҳмон

    28.12.2023, 15:05

    Роғун ГЕС қурилишини якунлаш ёпиқ режимда ҳал қилиниши мумкин. Экологлар хавотирда 

    24.01.2024, 17:36

    Тожикистондаги Роғун ГЭС мутахассислари қанча ойлик олади? 

    10.04.2024, 19:30

    Тожикистон қимматбаҳо металл ва тошлар экспортини 1251 баробарга оширди

    25.04.2024, 15:05

    Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди

    25.04.2024, 12:39

    “Бировнинг бўғзини кесган болам эмас”: Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди

    23.04.2024, 12:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.