• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Тожикистон

    Тожикистондаги Роғун ГЭС мутахассислари қанча ойлик олади?

    Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Роғун ГЭСда 16 мингга яқин мутахассис ишлаши, 99 фоиздан ортиғи Тожикистон фуқаролари эканини айтиб, уларнинг ойлигини очиқлади. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.

    Фото: Озодлик радиоси

    Эмомали Раҳмон Сўғд вилоятига ташрифи чоғида бу ҳақда маълумот берган. Гидроэлектр станциясининг асосий қисми ер остида қурилгани боис ишчилар Роғун ГЭСда 300 метргача чуқурликда ишлайди.

    Тожикистон президенти мутахассислар 10-15 минг сомонийгача маош (11-17 миллион сўмдан зиёд) олишини маълум қилди. Гидроэлектр станцияси қурилишига жорий йилда 5 млрд сомоний ажратилган. Расмийлар 2,2 миллиардни хориждан, қолганини эса ички манбалар ҳисобидан жалб этиш ниятида.

    2023 йилда Роғун ГЭС қурилишига Тожикистон бюджетидан 5,2 миллиард сомоний сарфланган, бу режадан 2,7 миллиард сомонийга кўпдир. Мамлакат энергетика идоралари Роғун ГЭСни амалга ошириш учун ҳар йили 1 миллиард долларга яқин маблағ ажратиш керак, деб ҳисоблайди.

    Мирзиёев Роғун ГЭС қурилишига хавотир билдирганди

    2016 йил Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев тожикистонлик ҳамкасби Қоҳир Расулзодага Тожикистоннинг Роғун ГЭСни қуриш режасига нисбатан хавотир билдирилган мактуб юборганди. Унда улкан ГЭС мажмуаси қурилиши учун танланган майдоннинг сейсмиклиги Рихтер шкаласи бўйича 9−10 балл бўлган тоғ ҳудудида экани таъкидланган.

    “Тожикистон ҳукумати мамлакат энергия таъминотидаги мушкул муаммоларни Тожикистон ҳудудидаги кўп сонли дарё ва сув манбаларидан фойдаланган ҳолда кичик ва ўрта ГЭСлар қуриш йўли билан ҳал этиши мумкин деб ҳисоблашга барча асосларимиз бор. Бизга маълумки, бундай истиқболли дастур Тожикистонда аллақачон амалга оширилмоқда”, — дейилган мактубда.

    Ўз навбатида, эксперт Роғун ГЭС қурилишида Ўзбекистоннинг хавфсирашлари ва хавотирларига қулоқ тутишга чақирган. Жумладан, “Марказий Осиё сув-энергетика манбалари ва сувдан фойдаланиш муаммоларини тадқиқ қилиш институти” халқаро жамоатчилик фонди эксперти Зулфия Марат тегишли фикрни билдирган.

    “Йирик ГЭСларни минтақадаги яқин қўшнилар иштирокисиз қуриш фақат низо потенциалининг ўсишига олиб келади, бу турли экстремистик кучларнинг ривожланиши эҳтимоли бор бўлган шароитларда ўта хавфли. Электр энергияси сотувидан тушадиган ҳеч қандай эҳтимолий даромад аҳил қўшничилик алоқалари ўрнини боса олмайди”, — деган Зулфия Марат.

    Эксперт минтақадаги барча давлатлар молиявий кучларини бирлаштирсагина, Тожикистондаги Роғун ГЭСни ҳам, Қирғизистондаги Қамбарота ГЭСни ҳам қуриш муаммолари самарали ҳал қилиниши мумкинлигини айтган. 

    “Ўзбекистон Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудларидан олинадиган сув ресурсларига боғланиб қолган. Роғун ГЭС қурилиши ҳам мамлакатнинг сув балансини бузиши мумкин”, — деган Россия президенти ҳузуридаги қишлоқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси (ФЕСН РAНХиГС) ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси доценти Игор Загарин.

    Каримов қарши бўлган лойиҳа

    Роғун ГЭС тўғонини қуриш 1976 йилда бошланган, аммо Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин тўхтатилган. 1991 йилдан кейин Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов  Роғун ГЭС қурилишига қарши чиққан. У сейсмик жиҳатдан хавфли ҳудудда дунёдаги энг баланд тўғон пайдо бўлишидан хавотир билдирган.

    Ислом Каримов Қирғизистондаги Қамбарота сув тўғони 275 метр баландликда, Роғун 350 метр баландликда қурилаётгани ҳисобга олинса, бу иккала лойиҳа қурилиши бу ерда яшаётган инсонлар ҳаётига таҳдид бўлиши мумкинлигини айтган.

    Ўзбекистон ҳукумати Амударёга келадиган сув тўсилиши орқали қишлоқ хўжалиги жиддий зарар кўриши, шунингдек, минтақада эҳтимолий зилзила тўғонни бузиб, ҳудудларни сув остида қолдириши мумкинлигини инобатга олган ҳолда бу лойиҳага рози бўлмаган.

    ГЭСнинг биринчи агрегати Тожикистон президенти томонидан 2018 йилнинг ноябрь ойида ишга туширилган. Маросимда бир қатор давлатлар, жумладан, Ўзбекистоннинг юқори мартабали вакиллари иштирок этган. Биринчи блок ишга туширилгач, ГЭС мамлакатнинг умумий энергетика тизимига уланган.

    Иккинчи агрегат 2019 йил сентябрь ойида ишга туширилган. Мамлакат мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган тантанали маросимда Эмомали Раҳмон ҳам иштирок этган.

    ГЭС қурилишини ким молиялаштирмоқда?

    Роғун ГЭС қурилиши ҳозиргача фақат давлат маблағлари ҳисобидан молиялаштирилмоқда. 2008 йилдан буён мазкур ГЭС қурилиши учун давлат бюджетидан 35 миллиард сомонийдан ортиқ маблағ ажратилган.

    2022 йилда Жаҳон банки томонидан мувофиқлаштирилган Роғун ГЭС қурилишига халқаро донорлар маблағларини жалб қилиш бўйича консорсиум тузилган.

    • Молия вазирлиги маълумотларига кўра, Осиё инфратузилма инвестициялари банкидан 500 миллион доллар миқдорида имтиёзли кредит жалб этиш бўйича келишувларга эришилган.
    • Бундан ташқари, Ислом тараққиёт банки ушбу объектни молиялаштириш ҳажмини аввал эълон қилинган 150 миллион доллардан 250 миллион долларгача ошириш ниятида.
    • 2023 йил октябрь ойи охирида Саудия тараққиёт жамғармаси ҳам 100 миллион доллар кредит беришга тайёрлигини маълум қилганди.
    10.04.2024, 19:30   Изоҳ (0)   22495
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эмомали Раҳмон Роғун ГЭСининг умумий қийматини эълон қилди

    15.10.2019, 12:45

    Роғун ГЭСни ишга тушириш учун 5 млрд доллар керак бўлади

    18.05.2023, 21:15

    Саудия Арабистони Роғун ГЭС қурилиши учун 100 млн доллар ажратади

    02.11.2023, 20:50

    Тожикистон Роғун ГЭС қурилиши учун 460 млн доллар ажратмоқчи 

    22.11.2023, 20:55

    “Тожикистонда Роғун ГЕСнинг учинчи реактори 2025 йилда ишга туширилади” — Эмомали Раҳмон

    28.12.2023, 15:05

    Роғун ГЕС қурилишини якунлаш ёпиқ режимда ҳал қилиниши мумкин. Экологлар хавотирда 

    24.01.2024, 17:36

    Каримов ва Раҳмон ўртасидаги қарама-қаршилик: зиддият тарихи

    20.02.2024, 20:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.