• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12762.53
    • RUB162.66
    • EUR14978.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Трамп, Маск, Нетаньяху: “Йил одами” учун кимлар даъвогарлик қилмоқда?

    Time журнали “Йил одами-2024” номинацияси учун номзодлар рўйхатини эълон қилди. Рўйхатга АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп, Британия маликаси Кейт Миддлтон, россиялик марҳум мухолифатчи Юрий Навальнийнинг рафиқаси Юлия Навальная ва бошқалар киритилган.

    Time журнали 1927 йилдан буён дунёга энг катта таъсир кўрсатган, хоҳ ижобий, хоҳ салбий бўлсин, шахс, гуруҳ ёки ғояни танлайди. 2023 йилда мазкур унвонга поп юлдуз Тейлор Свифт сазовор бўлган. Ундан олдин эса Украина президенти Владимир Зеленский, миллиардер Илон Маск, АҚШ собиқ раҳбари Барак Обама ва бошқалар лойиқ кўрилганди. Бу йилги 10 номзоддан иборат қисқа рўйхатга қуйидагилар киритилди:

    Камала Ҳаррис

    Фото: AFP

    Таъкидланишича, Ҳаррис 107 кун давомида АҚШ президентлиги учун пойгада қатнашган ва у мамлакат тарихида биринчи аёл президент бўлиши мумкин эди. Аммо у сайловда Трампга мағлуб бўлди. Ҳаррис Байден билан биргаликда 2020 йилда “Йил одами” муқовасида бўлган — бу дуэт Трамп ва собиқ вице-президент Майк Пенсни мағлуб этган йил эди.

    Кейт Миддлтон

    Фото: Getty Images

    Бу йил Кейт Миддлтонга унинг саломатлиги билан боғлиқ муаммолар туфайли эътибор қаратилди. Уэлс маликасида саратон касаллиги аниқланди. Яқинда у кимётерапия курсини якунлади ва ҳатто бир неча бор жамоат тадбирларида кўринди.

    Кейт 2013 йилда Time100 журналининг энг таъсирли шахслар рўйхатига киритилган ва 2011 йилда “Йил одами” номинациясида ғолибликка даъвогарлардан бири бўлган.

    Илон Маск

    Фото: Getty Images

    Дунёнинг энг бой одами бўлган Илон Маск 2024 йил сиёсат оламига кириб келди. У Трампни қўллаб-қувватлади, митингларда иштирок этди, Трампга президентлик дастурини шакллантиришда кўмаклашди. Трамнинг сайловдаги ғалабасидан сўнг Маскнинг таъсири янада кучайди ва у янги идорга ҳамраис этиб тайинлади. Америкалик миллиардер 2021 йилда Time журнали томонидан йилнинг энг таъсирчан шахси деб тан олинганди.

    Юлия Навальная

    Фото: Getty Images

    Россиялик иқтисодчи Юлия Навальная февраль ойида турмуш ўртоғи, мухолифатчи Алексей Навальний вафот этганидан кейин эътибор марказида бўлди. Колониядаги эрининг вафотидан кейин Навальная унинг ишини давом эттиришини айтди. Навальная Россия мухолифатининг “биринчи хоними” деб аталмоқда.

    Биньямин Нетаньяху

    Фото: Бенжамин Нетаньяху / Х

    Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху бу йил дунёдаги “энг нуфузли ва зиддиятли раҳбарлардан бири” бўлди, деб ёзмоқда Time.

    Ғазодаги қурбонлар сони 44 056 нафарга етганига қарамай, Нетаньяху 2023 йил 7 октябрь куни Исроилга ҳужум қилиб 1200 кишини ўлдирган ҲАМАСга қарши урушига нисбатан танқидларга қарамай, бу йил ҳарбий ҳаракатларини давом эттирди, дейилади хабарда.

    Жером Пауэлл

    Фото: Getty Images

    Жером Пауэлл 2018 йилдан буён АҚШ Федерал захира тизимининг раиси бўлиб, ҳам Трамп, ҳам Байден маъмуриятларида фаолият юритмоқда.

    Раис сифатида у 2024 йилги сайловларда энг муҳим масала деб ҳисобланган иқтисодиётга бошчилик қилди. Гарчи Пауэлл бу лавозимга Трамп томонидан номзоди кўрсатилган бўлса-да, сайланган президент ўзининг биринчи ваколат муддати давомида Федерал захирани бир неча бор танқид қилиб, уни ҳаддан ташқари юқори фоиз ставкаларини сақлаб туришда айблаган. Ўшандан бери Пауэлл Федерал захиранинг сиёсий партиялар ва номзодлардан мустақиллиги нақадар муҳимлигини таъкидлаб келмоқда.

    У икки марта — 2019 ва 2020 йилларда Time журналининг 100 та энг таъсирли шахслар рўйхатига киритилган ҳамда 2023 йилда “Йил одами” унвонига номзодлар қаторида бўлган.

    Жо Роган

    Фото: Getty Images

    Подкастер Жо Роган учун 2024 омадли йил бўлди. Унинг жорий воқеалар, сиёсат ва у билан боғлиқ барча нарсалар ҳақида ҳикоя қиладиган Жоэ Роган Experience подкасти кетма-кет бешинчи йил Spotifyъда энг яхши подкастга айланди ва ҳар бир эпизод учун ўртача 11 миллион тингловчини тўплади. Сайловдан бир неча кун олдин Роган Трамп билан уч соатлик интервью эълон қилди, кейинчалик Роган уни қўллаб-қувватлади ва баъзи сайловчилар интервью уларнинг қарорига таъсир қилганини айтди.

    Роган — ўз шоусида COVID-19 ҳақида нотўғри маълумот тарқатгани ва ўтмишда ирқий ҳақоратлардан фойдалангани учун салбий муносабатга дуч келган зиддиятли шахс, деб таъкидлайди нашр.

    У 2022 йилда Time100 нинг энг нуфузли шахслар рўйхатига киритилган.

    Клаудия Шейнбаум

    Фото: Global Look Press

    Октябрь ойида Клаудия Шейнбаум Мексика тарихидаги биринчи аёл президент сифатида тарихга кирди.

    Шейнбаум ўз кампаниясини камбағаллар манфаати учун курашга қаратди ва Мексика иқтисодий таназзулдан тортиб уюшган зўравонликнинг ўсишигача бўлган муаммоларга дуч келган бир пайтда ўз лавозимини эгаллади, дейилади хабарда.

    Дональд Трамп

    Фото: УСА Today

    Журнал Трампнинг президентлик лавозимига қайтишини “ҳайратланарли” деб атади.

    У ёш эркак сайловчиларни фаоллаштириш орқали Америка сайловчилар таркибини ўзгартирди. Бу унга ҳал қилувчи ғалабани таъминлади ва ҳар бир иккиланаётган штатни республикачилар фойдасига ўзгартиришга имкон берди.

    Унинг 2024 йилдаги ғалабаси кўп жиҳатдан тарихий аҳамиятга эга: у АҚШ тарихидаги энг кекса президент бўлади ва шу йил бошида Ню-Ёрк суди томонидан 34 та фирибгарлик айби бўйича ҳукм қилинган, бу эса уни президентликка сайланган биринчи судланган жиноятчига айлантирди, дея таъкидлашади мақола муаллифлари.

    Трамп 2016 йилда илк бор президентлик сайловларида ғалаба қозонганида ҳам Time журнали томонидан “Йил одами” деб эътироф этилганди.

    Марк Цукерберг

    Фото: Fortune

    Марк Цукерберг бу йил кузатув остида қолди, чунки миллиардер Facebook, Instagram ва бошқа платформаларга тегишли бўлган Мета устидан ҳукумат назорати билан шуғулланди. Бу йил Цукерберг ва бошқа технологик компаниялар раҳбарлари Сенат суд қўмитасида ижтимоий тармоқларнинг ёшларга таъсири масаласи бўйича сўроқ қилинган.

    2024 йилги сайлов даврида амалдорлар Facebookъда нотўғри маълумотлар тарқалиши ҳақида ташвиш билдирганди. Forbes маълумотларига кўра, декабрь ойига келиб Цукербергнинг соф капитали 210 миллиард долларга етган, бу эса уни дунёдаги тўртинчи энг бой инсонга айлантирган.

    10.12.2024, 15:55   Изоҳ (0)   7047
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Йил одами

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Позициясини эгаллаган снайпер, полда ётган ярадорлар, йиғлаётган Месси — 17 ноябрь суратлари

    17.11.2023, 23:28

    Путин, Си Цзиньпин ва Барби. Тime журнали йил одамига даъвогарлар рўйхатини эълон қилди

    05.12.2023, 09:33

    Путинни ортда қолдирди: Time журнали Тейлор Свифтни “Йил одами” деб эълон қилди

    06.12.2023, 18:50

    Тейлор Свифтнинг гастроли тарихдаги энг кўп даромад олиб келган тур сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига кирди (фото)

    15.12.2023, 11:30

    “Юксалиш” ҳаракати илк бор Марказий Осиёнинг етакчи аёллари рейтингини эълон қилди

    20.12.2023, 09:52

    Назарбоев Москвада Путин билан шахсий учрашув ўтказди

    20.12.2023, 17:55

    2023 йилнинг топ-10 та энг қизиқарли мультфильмлари (трейлер)

    29.12.2023, 15:35

    2023 йил сарҳисоби: Жаҳон шоу бизнесининг энг талабгир хонандалари (фото)

    04.01.2024, 18:35

    Jay-Z’дан Бейонсегача: Дунёнинг энг бадавлат санъаткорлари

    05.01.2024, 11:44

    Илон Маск АҚШ президентлик сайловларида Жо Байденга овоз бермаслигини маълум қилди

    22.01.2024, 17:35

    Янги йилни кутиб олган хитойликлар, ҳаракатга келган вулқон, осмонга отилган чалпаклар — ҳафта суратлари

    10.02.2024, 23:18

    Илон Маск эмас: дунёнинг энг бой миллиардери ўзгарди

    05.03.2024, 13:40

    Президентга пора берган бизнесмен, ўз жонига қасд қилган қизнинг онаси, диплом ололмаган тадбиркор: Forbes рўйхатига кирган Жанубий Корея миллиардерлари

    19.03.2024, 13:40

    Дунёдаги энг кекса одам 114 ёшида вафот этди

    03.04.2024, 12:21

    Айзек Азимов — роботлар оламини яратган келажак башоратчиси ва ОИВ қурбонига айланган ёзувчи тақдири

    06.04.2024, 17:01

    Энг бой британияликлар рейтинги эълон қилинди

    17.05.2024, 20:45

    Бутун дунёга эгалик қилган тарихдаги энг бой 9 киши (фото)

    28.05.2024, 09:49

    Ҳабиб Нурмагомедов солиқ идораларидан 397 млн рубль қарздор экани маълум бўлди

    11.06.2024, 15:05

    “Аср тўйи” бўлиши кутилаётган ҳиндистонлик миллиардернинг соҳибжамол рафиқаси — Радҳика Мерчант ҳақида нималар маълум?

    09.07.2024, 09:42

    27 қаватли ҳашаматли уй, 6 қаватли автотураргоҳ, 3 та вертолёт майдончаси: Осиёнинг энг бой оиласи қандай уйда яшайди?

    11.07.2024, 09:40

    Амбанилар сандиғи: Ҳиндистондаги энг бой оиланинг ҳашаматли ва қимматбаҳо тақинчоқлари 

    17.07.2024, 09:32

    Болаликдаги дўстликдан никоҳ онтигача: Анант Амбани ва Радҳика Мерчантнинг ғайриоддий севги ҳикояси

    21.07.2024, 10:25

    Мария Монтессори — дунё болаларига ҳаётини бағишлаб, ўз фарзандини ташлаб кетган аёл тақдири

    27.07.2024, 20:52

    Қонхўр ва жаллодга чиқарилган Қутайба ибн Муслим аслида ким бўлган?  

    14.08.2024, 20:58

    Forbes рейтингига кўра 2024 йилнинг энг бадавлат машҳурлари

    16.08.2024, 10:30

    Дунёнинг энг бадавлат санъаткори Тейлор Свифт қандай уйда истиқомат қилади? (фото)

    20.08.2024, 13:58

    “Абадий ёшлик”: Ёшини ҳеч қачон тахмин қилиб бўлмайдиган Голливуд юлдузлари

    31.08.2024, 17:20

    Питон терисидан туфли, сувости автомобили ва Twitter: Илон Маск миллиардларини яна қандай кўнгилхушликларга сарфлайди?

    04.10.2024, 18:16

    “Мардикорлик қилганимдан уялмайман” — институтдан йиқилган, пулсизлик сабаб хонанда бўлолмаган, ягона ўзбек аёл қизиқчиси Маҳфуза Шербоева 37 ёшда (фото)

    01.11.2024, 10:58

    Умра сафарига йўлланма ва 6 та янги қўшиқ. Улуғбек Раҳматуллаевнинг “кулдириб, йиғлатадиган” концертидан репортаж (видео)

    13.11.2024, 11:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди



    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


     

    Тавсия этамиз

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Калмар ўйини” сериали юлдузи Ли Бён Хон иштирокидаги янги фильм трейлери эълон қилинди (видео)

    Кино | 24 июл, 15:35

    Yandex Uzbekistan дастурлаш мактабига йўл очадиган курсни ишга туширди

    Ўзбекистон | 24 июл, 15:00

    Ўзбекистонда 25 июль куни неча даража иссиқ бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 24 июл, 15:25

    Расман. “Акрон” Шерзод Эсонов билан шартномани бекор қилганини маълум қилди

    Спорт | 24 июл, 15:18

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    Ўзбекистон | 24 июл, 15:15

    “Сиз халқимиз учун яшаяпсиз” — Саида Мирзиёева Шавкат Мирзиёев ҳақида

    Ўзбекистон | 24 июл, 15:01

    Калифорниядаги ҳоббитнинг кошонасини эслатадиган ғайриоддий уйга саёҳат

    Лайфстайл | 24 июл, 14:37
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.