• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    “Аср тўйи” бўлиши кутилаётган ҳиндистонлик миллиардернинг соҳибжамол рафиқаси — Радҳика Мерчант ҳақида нималар маълум?

    Радҳика Мерчант — фармацевтика “қироли” Вирен Мерчантнинг соҳибжамол қизи ва катта санъат ишқибози. Тез орада у Ҳиндистоннинг энг бой одамлари оиласига келин бўлади.

    Бўлажак қайнотаси Мерчантнинг Анант Амбани билан бўладиган тўйига шунчалик кўп пул сарфладики, у Осиёнинг энг бой одами унвонидан маҳрум бўлиб, биринчиликни Гаутам Аданига бой берди.

    Бугун бутун дунё бу оиланинг тўй олдидан ўтказаётган тантаналари ва либосларини муҳокама қилмоқда, одамлар эса тўйни интиқлик билан кутмоқда. Куёвнинг семизлиги ҳамда “Соҳибжамол ва махлуқ” деган ҳақоратли сўзлар билан одамларнинг масхара қилишларини қиз парвойига ҳам келтирмайди. У Анантни қандай бўлса, шундайлигича севади.

    Радҳика Мерчант 1994 йил 18 декабрда ишбилармонлар оиласида туғилган. Унинг ота-онаси миллиардерлар Вирен ва Шейла Мерчант — дунё миқёсида таблетка ҳамда капсулалар ишлаб чиқарувчи Encore Healthcare компаниясининг асосчиларидир. Бугунги кунда бу соғлиқни сақлаш соҳасидаги бутун бир экотизим бўлиб, у ҳар бир кишига тўлиқ тиббий хизматларни тақдим этади.

    Радҳика онаси билан

    Мерчантлар оиласи ҳеч қачон бойлиги билан мақтанмаган. Айтиш жоизки, 2017 йилгача одамлар Радҳиканинг кимлигини ҳам билмас эди. У опаси Анжали билан учта элита мактабида ўқиган ва кейинчалик Нью Ёрк университетининг Сиёсатшунослик ва иқтисод факультетини тамомлаган.

    Радҳика опаси Анжали билан

    Унинг опаси соч парвариш қилиш клублари тармоғининг ҳаммуассиси, шунингдек, ўзларига тегишли бўлган оилавий компания директори. Радҳика хорижда стажировкадан сўнг оилавий бизнесга маркетинг бўйича директор сифатида қўшилади. Бир нечта манбаларда Анант Амбани билан болалигидан танишлиги ҳақида маълумот берилган, аммо бу ҳақиқат эмас.

    Мутахассисларнинг таъкидлашича, Амбанилар барча фарзандлари биринчи муҳаббати билан турмуш қурган оиланинг идеал қиёфасини яратиш учун қўлларидан келганча ҳаракат қилмоқда. Аслида, бундай никоҳ фақат катта ўғли Акаш ва Шлока Меҳтага насиб қилган. Амбаниларнинг ягона қизи Иша эса синфдошини жуда яхши кўрарди, лекин ота-онаси уларнинг бирга бўлишига рухсат бермайди ва қизига бошқа куёв топишади.

    Кенжа ўғлига ҳам келинни ўзлари топган — улар гўзал Радҳикани танлашади. Кўплаб бой ва машҳур оилаларнинг меросхўрларидан фарқли ўлароқ, у Дҳирубҳай Амбани халқаро мактабида ўқимаган ва умуман ёпиқ турмуш тарзини олиб борган.

    Қиз ёшлик даврларида ҳам тенгдошлари билан яқин бўлмаган, зиёфатларга бормаган. Анант билан ҳам фақат 2017 йилда ота-онаси орқали танишган.

    Радҳика қайнона ва қайнотаси билан

    Қиз 8 йил давомида бҳаратанатям услубида профессионал тарзда рақсга тушишни ўрганади ва ёшлигида ўзи ҳам классик раққоса бўлган бўлажак қайнонаси —Нита Амбанининг қалбини забт этади. Нита бўлажак келинини яхши кўради ва ҳозирдан Радҳикани ўзи бошқараётган барча ижтимоий лойиҳаларини давом эттиришга тайёрламоқда.

    Кичик ўғлига Reliance Industries оилавий компаниясининг энергия йўналишини ишониб топширган Мукеш Амбани уни уйлантириш вақти келди, деб қарор қилади. Анантнинг ўзи India Today нашрига берган интервьюсида ҳеч қачон оила қуриш ҳақида ўйламаганини очиқ тан олади.

    “Болалигимдан мен ҳеч қачон уйланмайман, деб ўйлардим, чунки доимо ҳайвонларга ғамхўрлик қилишни яхши кўрганман ва бутун ҳаётимни уларга бағишлашни хоҳлардим. Аммо Радҳика билан учрашганимдан сўнг, омадим борлигини англадим. У орзумдаги қиз эди — гўзал, меҳрибон, ҳайвонларни ҳам яхши кўради. Соғлиғим билан боғлиқ муаммоларга дуч келганимда у доим ёнимда бўлди. Радҳика менинг кучим ва таянчимдир”.

    Дўстларининг айтишича, Радҳиканинг Анантдан олдин йигити бўлган, лекин Радҳика Анантнинг биринчи ва ягона муҳаббати ҳисобланади. 2018 йилда жуфтликнинг бир хил рангда кийинган сурати ижтимоий тармоқларда тарқалиб, ўзаро муносабатлари ҳақидаги миш-мишларни келтириб чиқаради.

    Бироқ ёшлар ёки уларнинг оилалари томонидан бу хабар тасдиқланмайди. Кейинчалик қиз Анантнинг опаси ва акасининг тўйларида, шунингдек, Амбанининг барча тўй базмларида кўриниш беради, аммо расмий тасдиқ фақат 2022 йил декабрь ойида, ёшлар унаштирилганда пайдо бўлади.

    Улар бир ярим йил олдин унаштирилган, шунда ҳам бир эмас, балки икки марта. Биринчи унаштирув 2022 йилда ўзаро оилавий бўлиб ўтган, иккинчиси 2023 йил январида бўлди. Унда Болливуд машҳурларининг ярми қатнашган. Бир йил ўтгач, Амбани иккита тўёлди базми уюштирди, бу билан ҳаммани ҳайратда қолдирди.

    Амбанилар оиласи март ойида унаштирув маросмини Жамнагарда уч кун нишонлашди. Тадбирда бутун дунёдан 1500 нафар нуфузли кишилар: бизнесменлар, спортчилар, қўшиқчилар ва Болливуднинг машҳур шахслари иштирок этди.

    Май ойида эса 800 нафар меҳмон ва 600 нафар экипаж аъзоси тўй олдидан иккинчи тантана учун ҳашаматли круиз кемасида тўпланишди. Ўрта Ер денгизи круизи меҳмонларни Палермодан тортиб Рим, Портофино ва Каннгача етказиш учун жўнади.

    Радҳика Мерчантнинг оиласи

    Тўй июль ойида бўлиши кутилмоқда ва бу йилнинг энг ҳашаматли тадбири бўлади. Бу тўй аллақачон “Аср тўйи” деб номланмоқда.

    09.07.2024, 09:42   Изоҳ (0)   32500
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Мукеш Амбани#милллиардер#бизнесмен#Антилия#Нита Амбани#Радҳика Мерчант#Анант Амбани

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бир марта кийган пойабзал ини иккинчи марта киймайди: Ҳиндистондаги энг бой одамнинг рафиқаси қандай ҳаёт кечиради?

    17.04.2023, 17:40

    6 млн долларга келган Бейонсе, 100 та шахсий самолёт, 100 млн долларга тушган тўй — Ҳиндистондаги энг бой қизнинг тўйи қандай ўтди?

    05.08.2023, 10:35

    7 млн долларга келган Рианна, 2500 хил таом, тўй олдидан 3 кунлик базм: Осиёнинг энг бой одами ўғлини уйлантирмоқда (фото, видео)

    03.03.2024, 14:40

    Осиёнинг энг бой одами қандай кўринишга эга ва у нима билан шуғулланади?

    12.03.2024, 10:40

    Осиёдаги энг бадавлат одамнинг ёлғиз қизи — Иша Амбани қандай яшайди?

    29.06.2024, 14:25

    Ҳиндистонда йил тўйига тайёргарлик: 27 қаватли уйда бўлиб ўтадиган тадбирга дунёнинг энг бадавлат ва машҳур инсонлари келади (фото)

    08.07.2024, 12:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда мандат эълон қилинди

    Ўзбекистон | 14 август, 08:25

    Афғонистонда уч нафар сеҳргар ҳибсга олинди

    Дунё | 14 август, 08:12

    “ПСЖ” “Тоттенҳэм”ни мағлубиятга учратиб, УЕФА Суперкубоги соҳибига айланди (видео)

    Спорт | 14 август, 07:27

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.