• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қонхўр ва жаллодга чиқарилган Қутайба ибн Муслим аслида ким бўлган?

    Яқинда Тарих институти директори Азамат Зиёнинг бир суҳбатда Қутайба ибн Муслим ҳақида билдирган фикрлари турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. У сўзларига исбот тариқасида Имом ат-Табарийнинг “Пайғамбарлар, подшоҳлар ва халифалар тарихи” китобини келтирган. Хўш, олимнинг айтган сўзларида қанчалик асос бор? Ислом тарихини ўрганган бошқа олимлар Қутайба ибн Муслим ҳақида қандай фикрда? Қутайба ибн Муслим аслида қандай шахс бўлган?

    “Дарё” ушбу саволлар билан “Ҳасанбой” масжиди имом-хатиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид ва тарихчи Элдар Асановга юзланди.

    Азамат Зиёнинг айтган сўзларида қанчалик асос бор?

    Элдар Асанов, тарихчи:

    — Азамат Зиёни танқид қилаётганларнинг танқидида ҳам маълум бир асослар бор. Улар Азамат Зиёни холис бўлмаганликда айбламоқда. Бироқ танқидчиларнинг ўзи ҳам холис эмас. Улар Қутайба ибн Муслимни оқлашни ва мақташни истамоқда. Аслида бу ҳам нохолислик. Тарих, фан ўлароқ, яхши ёки ёмон деган мезонлар билан ишламайди. Тарихчи “бу яхши, бу ёмон”, деган хулосани бериши керак эмас. У фақат фактларни ўрганиб, бир шахсни тарихда қолдирган изи натижасида ривожланиш ёки таназзул бўлганини айтиши керак. Тарихчидан бундан ортиғини талаб қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ!

    Агар тарихчи бу мезонлардан чиқиб кетса, у тарихчига эмас, балки публицистга айланиб қолади. Азамат Зиё ўз чиқишида публицист нуқтаи назаридан гапирди. Шуни унутмаслик керак, тарих фани бошқа, публицистика ва миллий тарих бошқа! Азамат ака кўпроқ миллий тарих билан шуғулланган. Миллий тарих — маълум мақсад учун ўтмишдан юлиб олинган воқеалар ҳисобланади. Унинг мақсади — жамиятни миллат ўлароқ тарбиялаш. Шунинг учун миллий тарих илмий тарих бўла олмайди. Лекин шу билан бирга миллий тарихни керак эмас деб бўлмайди.

    Азамат Зиёнинг айтган сўзларида ҳам асос бор. Чунки Қутайба ростдан ҳам қурол билан келган ва уруш қилган. Бу факт. Буни ёзма ва археологик манбалар тасдиқлайди! Лекин Қутайба ибн Муслимга жаллод ва қонхўр деб баҳо бериш, бу фақат ҳиссий баҳо ҳисобланади. У киши ўз даврининг одами бўлган. Ўрта асрларда ҳамма шундай урушлар ичида яшаган. Яъни уруш у давр учун нормал ҳолат бўлган. Биз ҳозир XXI асрда, яъни тинчлик замонида яшамоқдамиз. Биз учун тинчлик одатий ҳол ва айнан шунинг учун урушни биз ёмон деб ўйлаймиз. Лекин бугунги ахлоқимиздан келиб чиқиб Қутайбани оқлаш ҳам керак эмас.

    Тарихчи Элдар Асанов
    Фото: “Дарё”
    “Бундан 150 йил олдин туркистонликлар Қутайбани уруш билан келганини нормал қабул қилган. Чунки у вақтларда уруш тирикчиликнинг асосий манбаси ҳисобланган. Бугун биз бизнес ва заводлардан чексиз фойда олишимиз мумкин. Лекин у вақтларда уруш ва савдодан бошқа даромад манбаси бўлмаган. Инсон ҳуқуқлари ва одамни ҳаёти ХХ асрнинг маҳсули. Буни тўғри тушунишимиз керак”, деди тарихчи Элдар Асанов. 

    Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид, “Ҳасанбой” масжиди имом хатиби:

    — Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм! Тарихда ўтган шахсларга бугунги кўз билан баҳо бериб бўлмайди. Бу нарсани тарихчи олимлар жуда яхши билиши керак. Қутайба ибн Муслим ҳақида у киши айтган таъриф воқеаликка зид. Масалан, Иккинчи жаҳон уруши (1939-1945)да қатнашган инсонлар шу вақтгача тақдирланиб келинади. Аслида урушда нима учун аскар тақдирланади? Албатта, қаҳрамонлик, жасорат кўрсатгани учун. Лекин иккинчи томондан қарасангиз улар кўп одам ўлдираётгани учун тақдирланаётган бўлади.

    Қутайба ибн Муслим фиқҳ илмини жуда яхши билган. Нотиқ инсон бўлган. Шунинг учун аскарлари, ҳатто туркларнинг кўпи у кишини яхши кўрган. Тўғри, Қутайба ибн Муслим жангчи инсон бўлган. Бироқ шу билан бирга илм аҳлига ҳурмати баланд бўлган ва ўзи ҳам илмга қизиққан.

    Азамат Зиё ўз гапларига асос сифатида ат-Табарийнинг “Пайғамбарлар, подшоҳлар ва халифалар тарихи” асарини келтирган. Унинг китобида Қутайба ибн Муслим ҳақида яна қандай маълумотлар учрайди?

    Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид:

    — Имом Табарий муҳаддис, муфассир, тарихчи, ислом оламидаги йирик алломалардан бири бўлган. Ислом уламолари ёзган китобларни ўрганишнинг ўз қоидалари бор. Менинг билишимча, ислом тарихини ўрганишда асл манбаларга мурожаат қиладиган тарихчи йўқ. Имом ат-Табарийнинг китобларини ўқиган инсонлар асл манбани ўқиганми? Агар улар Табарийни китоб ёзиш борасидаги айтган қоидаларини инобатга олганида, натижа бундай бўлмас эди. Имом ат-Табарий “Пайғамбарлар, подшоҳлар ва халифалар тарихи” китобининг муқаддимасида ўқувчига хитоб қилиб шундай дейди:

    “Бизни бу китобимизни ўқийдиган ўқувчи билсинки, мен ёзган тарихий воқеаларимга ўз фикримни қўшмасдан ёздим. Эшитганларимни ёздим, ўқувчининг ўзи бу хабарларни таҳлил қилиб олсин”.
    Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид, “Ҳасанбой” масжиди имом хатиби:
    Фото: “Дарё”

    Шунинг учун ҳам у киши ўз китобларида бир-бирига зид бўлган хабарларни келтиради. Имом ат-Табарий ўзи келтирган ривоятларга камдан-кам муносабат билдирган. Доим у киши бу хабарни фалончидан эшитдим деб, хабарни ўзини ёзиб кетган. Дастлаб, ҳадис ва тарихга оид хабарлар қоғозга туширилганида, таҳлил қилинмаган. Табарий бир инсондан эшитдим деб ёзиб кетаверган. Лекин у одам ким? Манбани ишончли эканлигига тўхталмайди.

    Элдар Асанов, тарихчи:

    Қутайба ибн Муслим фақатгина бизни минтақа учун аҳамиятли шахс ҳисобланади. Бўлаётган баҳслар баҳонасида унинг ролини ошириб юбормаслик керак. У халифалик миқёсида унчалик йирик шахс бўлмаган. Қутайба яшаб ўтган даврда қанчадан қанча буюк инсонлар ўтган. Масалан, унинг ўзи Ироқ ноиби ал-Ҳажжож ибн Юсуфга бўйсунган. Шунинг учун Қутайба ибн Муслимга кескин катта рол берилмаган.

    Имом ат-Табарий ўз китобида ҳамма нарсани борича ёзиб кетган. Яъни фалон жойда қон тўкилди, фалонча одам ўлди, деб ёзган. Бу ўша давр учун нормал ҳолат бўлган. Мана шу нарсани биз унутмаслигимиз керак. Агар ҳозирги ахлоқимиз билан баҳо берсак, у давр одамларини тушунмаслигимиз мумкин.

    Picture background
    Араб суворийлари
    Фото: Дзен

    — Мовароуннаҳр ҳудудида исломнинг ёйилиши борасида ҳам турлича қарашлар мавжуд. Аслида бу ҳудудларда ислом қандай ёйилган?

    Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид:

    — Айрим манбаларда Қутайба ибн Муслим келгач, бу ердаги халқларни пул билан мусулмон қилди, деган иддаони қилишади. Эмишки, масжидга кирган одамларга 3-4 танга берилган ва одамлар шунинг учун исломни қабул қилган. Манба сифатида Имом Табарий ва Ибн Касирнинг китобларини келтиришади. Ман шу ривоятларни топиб ўргандим. Талқин умуман бошқа бўлган. Бу ерда инсонларга пул берилмаган, шунчаки динга киргани учун тортиқ қилинган. Аслида улар чин қалбдан мусулмон бўлишган. Ҳозир ҳам бир инсон иймон келтириб мусулмон бўлса, хурсандчилик қилиб бир тўн кийдирамиз. Шунга ўхшаб озгина совға берилган.

    Нима, одамларни куч билан динга киритса бўлмасмиди? Масалан, коммунистлар бир кишини хонага олиб кириб “худо борми ёки йўқ” деб сўроқ қилиб, бор деган барчани қатағон қилган. Шундай қилса бўлмасмиди, ахир қўлида куч бор эди? Исломда бундай услуб бўлмаган!

    Яна бир ривоятни ҳам нотўғри талқин қилишади. Эмишки, Қутайба ибн Муслим бир куни одамларнинг бут-санамларини йиғиб, ёқиб юборган. Агар шу ривоятнинг асл манбасига мурожаат қилсангиз, ўша воқеадан олдин жанг бўлган. Қутайба жангда ўлжа сифатида қўлга тушган буд-санамларни ёқиб юборган. Чунки буд-санам мусулмон кишига мулк бўлмайди. Шунинг учун ёқиб юборилган.

    Азамат Зиё айтган калла олиш воқеасига ўхшаш бир воқеа Қутайба ибн Муслим Пойкант шаҳрига келганида содир бўлган. Менимча, у киши шу воқеани назарда тутган бўлса керак? Дастлаб Қутайба Пойкант аҳолиси билан сулҳ тузиб, уларга ўз укасини амир қилиб қолдиради. Шундан бир қанча вақт ўтгач, Қутайбага хабар етадики, Пойкант аҳолиси сулҳни бузиб, Қутайба қолдирган одамларни ўлдириб юборган бўлади. Ана шундан кейин Қутайба шаҳар аҳолиси билан қайта жангга кириб, асир тушганларни ўлдиради. Қадимдан асир олинган инсонларни тақдири уруш олиб борувчи одамга ҳавола бўлган.

    Picture background
    Андижондаги Қутайба ибн Муслим зиёратгоҳи
    Фото: “оз.спутникнеwс.уз”

    Элдар Асанов:

    — Қутайба ибн Муслимни босқинчи ва қонхўр дейиш Совет Иттифоқи давридан қолиб кетган. Буни иккита сабаби бор. Биринчиси — марксизмда оддий ишчилар синфи ички эксплуататорлар ва ташқи эксплуататорларга қарши курашиши керак. Ички эксплуататорлар — булар шоҳлар ва феодаллар. Ташқи эксплуататорлар эса босқинчилар. Совет мафкурасига кўра, уларга қарши ҳамиша мардонавор курашиш керак. Шундай бўлганини исботлаш учун эса тарихдан мисоллар келтирилган. Бунга мисол сифатида аҳамонийлар, мўғуллар ва араб босқини келтирилган. Лекин руслар тилга олинмаган. Уларга қарши курашган қаҳрамонларни эса териб-териб олиб чиқилган. Айни шу вақтда Муқанна қаҳрамон сифатида кўтарилган.

    Араблар туркий халқларни бўйсундира олмаган. Туркий халқлар 100 йил давомида арабларга қаршилик қилган. 751 йилда Талас жангида араблар Хитой қўшинларининг устидан ғалаба қозонганидан кейин қарши томон Мовароуннаҳр арабларга тегишли эканлигини тан олади. Ундан кейин мусулмон воизлари турк даштларига бориб, қабилаларни исломга тарғиб қила бошлайди. Айрим турк хоқонлари ислом динини қабул қилади. Шундан сўнг турклар исломни ҳимоя қиладиган асосий кучга айланади. Мисол учун, Сотуқ Буғроқхон Абдулкарим катта авлиё зот ҳисобланади. У киши исломни қабул қилиб, туркий халқларда кенг ёйган ва илк мусулмон турк давлатини яратган шахс ҳисобланди. Менимча, шундай шахсларни кўпроқ олиб чиққанимиз яхши.

    Суҳбатнинг тўлиқ вариантини “Дарё”нинг YouTube’даги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

    Сардор Али тайёрлади

    14.08.2024, 20:58   Изоҳ (0)   32221
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбек халқининг миллий идентификацияси: ўзбек халқининг асл аждодлари кимлар?

    05.03.2024, 21:05

    Убайдуллахон – Мовароуннаҳрни Эрон босқинидан сақлаб қолган ўзбек султони

    01.04.2024, 20:10

    Сенат ялпи мажлисида ички ишлар ходимларини обрўсизлантириш моддаси мавжуд бўлган қонун кўриб чиқилади

    14.08.2024, 17:45

    Шу пайтгача бирорта “ақлли шаҳар” қурмаган АҚШ ширкати Нурафшонда 15 миллиард долларлик Сmart City бунёд этмоқчи

    14.08.2024, 20:35

    Бухоро ва Фарғонада “валютчик”лар ушланди

    14.08.2024, 18:55

    “Эҳтиёжманд инсонларнинг хоҳиши ва имкониятини қўллаб-қувватлаб, ҳаётга, жамиятга олиб кириш зарур” — президент

    14.08.2024, 18:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.