• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    “Аватар: Олов ва Кул” фильми ҳақида нималар маълум: янги қабилалар ва юлдузлар таркиби

    “Аватар” — томошабинлар орасида кенг танилган ва маданий феномен даражасига кўтарилган фильм. Жеймс Кемерон суратга олган ушбу картинада Дейк Салли ҳикояси кўрсатилади. У “аватар” кўринишида Пандора сайёрасига фойдали қазилмалар излаш учун жўнаб, маҳаллий На’ви халқига дуч келади. Уларни яхшироқ тушуниш ва режасини амалга ошириш мақсадида халқ орасига киришга ҳаракат қилади. Аммо унинг режаси ўзгаради, чунки у Пандора сайёрасининг маҳаллий қизи Нейтирига ошиқ бўлади.

    Фото: The Girl

    “Аватар” аввало ўзининг эстетик гўзаллиги билан ажралиб туради: Пандора сайёрасининг манзаралари жуда ҳайратланарли. Эртакнамо ўрмонлар, қоялар ва ҳайвонот олами фильм якунлангач ҳам томошабиннинг хотирасида муҳрланиб қолади.

    Ҳикоянинг иккинчи қисми “Аватар: Сув йўли” — Дейк, унинг рафиқаси ва болаларининг ҳаётига қаратилган. Улар хавф остида қолиб, ўзларини қутқариш режаси устида ишлай бошлашади. Шу мақсадда улар янги “Меткайина” қабиласига бориб, ҳимоя излашади. Воқеалар биринчи фильм воқеаларидан 15 йил ўтгач содир бўлади. Эндиликда улар сувда яшовчи На’ви лар орасида бошпана топади. Фильмда тасвирланган сув ости дунёси эса томошабинни сеҳрлаб қўяди.

    Учинчи қисмда бизни нима кутмоқда

    “Аватар: Олов ва кул” фильми 2025 йил 19 декабрда намойишга чиқади. Учинчи фильм аввалги қисмларга қараганда жиддийроқ ва драматикроқ бўлиши кутилмоқда. Ҳикоя “Сув йўли” воқеаларидан икки ҳафта ўтиб бошланади. Қаҳрамонлар ҳали ҳам Дейк ва Нейтирининг катта ўғли Нетеямнинг вафотидан чуқур қайғуда. Бу йўқотиш эр-хотин орасидаги муносабатларга путур етказди.

    Фото: Фильмдан кадр

    Маълум бўлишича, энди Дейк ва Нейтирининг оиласини янги хавф-хатарлар кутмоқда. Кўк танли одамлар яшайдиган Пандора сайёраси уларга қарши янги душманлар тайёрлаб қўйган. Бу душманлар бош қаҳрамонларни таъқиб қилишади. Улар бу сафар оловли “Манкван” қабиласи билан тўқнаш келади. Бу қабила ўз вақтида ғазабланган табиий офат — вулқон билан юзма-юз келган ва унинг оқибатлари оғир кечган. “Манкван” — Пандора сайёрасидаги ёвузлик тимсоли бўлиб, улар шафқатсиз ва адолатсиз ҳаракат қиладилар. Демак, мухлисларни ниҳоятда драматик воқеалар кутмоқда.

    “Манкван” қабиласидан ташқари, учинчи фильмда яна бир янги қабила — “Тлалим” ёки “Шамол савдогарлари” пайдо бўлиши маълум. Бу қабила ҳаво билан боғлиқ. Бу ерда яшовчи На’ви лар меҳрибонликлари ва яқинларига ёрдам беришга тайёрликлари билан ажралиб туради ва ҳеч қачон ҳеч кимга зарар етказмайди. 

    Фото: The Girl
    “Учинчи қисмда биз атайлаб соддалаштирилган оқ-қора, ёки бизнинг ҳолатда кўк-пушти дунёқарашидан узоқлашмоқчи эдик, ъбарча одамлар ёмон, барча На’ви лар эса яхшиъ деган парадигмадан қочишга ҳаракат қилдик”,  деди Жеймс Кемерон.

    Унинг сўзларига кўра, учинчи қисмнинг муҳим элементи қаҳрамонларнинг ривожланиши бўлади.

    “Биз янги маданиятлар, янги мавжудотларни кўрамиз. Буларнинг барчаси навбатдаги ъАватаръ фильмидан кутган нарсаларингиздир, лекин сериянинг асл мақсади бу фильмлари қаҳрамонлар билан бирга яшаш, уларга ҳамроҳ бўлиб эпик саёҳатга чиқишдир. Мен томошабинларга ҳозиргача суратга олинган энг ҳайратланарли сув ости саҳналарини кўрсатишни эмас, балки қаҳрамонларнинг юраги ва руҳига етиб боришни орзу қиламан. Бу саёҳат бешинчи фильмгача давом этади”, деди Кемерон.

    Фильм жамоаси ва янги қаҳрамонлар

    Аввалгидек, фильм устида режиссёр, продюсер ва сценарий муаллифларидан бири сифатида Жеймс Кемерон ишламоқда.  Бироқ аслида “Аватар” сценарийлари устида бутун бир ижодий гуруҳ ишлаган. Унга “Денгиз юрагида”, “Юра даври дунёси”, “Маймунлар сайёраси: Янги салтанат” ва “Армагеддон” каби фильмларнинг муаллифлари ҳам кирган.

    Бизга аллақачон таниш бўлган актёрлар ўз ролларига қайтишади:

    • Сем Уортингтон (Дейк Салли)  “Виждон амри билан” фильмидаги роли билан машҳур,

    • Зои Салдана (Нейтири) — “Галактика қўриқчилари” юлдузи,

    • Сигурни Уивер (Грэйс Огустин) — “Ташқи дунё” ва “Қувувчилар” фильмларидан танилган,

    • Бритен Далтон (Лоак) — “Жиноятни ўрганиш” сериалида суратга тушган,

    • Жек Чемпион (Майлз) — “Қасоскорлар: Якун” фильмидан,

    • Стивен Ланг (Майлз Куоритж) — “Ўлим водийси” сериалидан,

    • Кейт Уинслет (Ронал) — “Титаник” юлдузи,

    • Клиф Кёртис (Тоновари) — “Енгилмас” сериалидаги роли билан машҳур.

    Ушбу актёрларнинг барчаси янги фильмда яна ўз ролларини ижро этади.

    Фото: The Girl

    Янги актёрларсиз ҳам иш битмайди. Уларнинг орасида Уна Чаплин “Тахтлар ўйини” бор, у асосий антагонистик ролда — “Манкван” қабиласи раҳбари сифатида намоён бўлади. Варанг — шафқатсиз клан ҳукмдори бўлиб, доим фойда излайди ва кўринишидан жуда ғазабланган ва тақдирдан норози. У Жейк ва Нейтири душманларидан бири бўлиб, айнан унинг билан улар юзма-юз келишлари керак бўлади.

    Энг содиқ мухлислар учун бонус: учинчи қисм ҳақидаги 3 та асосий фан назариялари

    1. Асосий қаҳрамоннинг ўлими. Ҳа, ҳаёт бундай ҳолатга тайёрламаган, лекин афсуски, интернетда Жейк Саллининг вафот этиши ҳақида миш-мишлар тарқалмоқда. “Аватар: Олов ва кул” фильмида овозли ҳикоячи ўзи Жейк эмас, балки Жейк ва Нейтирининг ўғли Лўак бўлади. Албатта, актёрнинг учинчи қисмдан кейин тарк этиши ҳақида 100 фоиз гапириш мумкин эмас, аммо қарама-қарши фикр билдириш ҳам ҳали эрта. Олдинда тўртинчи ва бешинчи қисмлар бор.

    2. “Манкван” қабиласи одамлар билан ҳамкорлик қилади. Мухлислар Варангнинг алангапурковдан фойдаланаётганини пайқашди, бу эса қабила раҳбари одамлар билан таниш ва ҳатто шахсий манфаатлари учун улар билан ҳамкорлик қилиши мумкинлигини англатади.

    3. Эйва — Пандора сайёрасидаги табиат ва На’ви халқини бошқарувчи худо. Аммо трейлерда кўрсатилган Варангни кўриб, мухлислар сайёрада бошқа худолар ҳам борлиги ҳақидаги назарияларни илгари сурмоқда.

    13 август, 17:13   Изоҳ (0)   426
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #«Аватар»#фильм#актёр

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Беларусь ва Россия ядро қуролидан фойдаланишни режалаштириш бўйича машғулот ўтказади

    Дунё | 13 август, 19:40

    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

    Реклама | 13 август, 19:30

    Асоссиз ечиб олинган пуллар бугун кун охиригача солиқ тўловчиларга қайтарилади — Солиқ қўмитаси 

    Иқтисодиёт | 13 август, 19:24

    Руҳий қашшоқлик нима ва ундан нега зудлик билан қутулиш керак?

    Маслаҳатлар | 13 август, 19:22

    Қозоғистон ҳукумати Каспий денгизи муаммоларини ўрганиш учун 560 минг доллар ажратди

    Дунё | 13 август, 19:10

    Болани асалари ёки ари чақса, нима қилиш керак? Педиатр тушунтирди

    Маслаҳатлар | 13 август, 19:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.