• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12939.93
    • RUB162.03
    • EUR14725.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +15°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Президентга пора берган бизнесмен, ўз жонига қасд қилган қизнинг онаси, диплом ололмаган тадбиркор: Forbes рўйхатига кирган Жанубий Корея миллиардерлари

    Жанубий Корея гуллаб-яшнаган ҳозирги келажаги учун бир вақтлар афсонавий корпорацияларга асос солган маҳаллий тадбиркорлардан қарздор. Улар “катта оила” деган маънони англатувчи чеболь номи билан машҳур. Биринчи чеболлар 1960 йилларда, Жанубий Корея ҳукумати янги иқтисодий ривожланиш сиёсатини бошлаган пайтда пайдо бўлган. Кўпинча бир оила бошчилигида бир нечта компаниялар бирлашиб, йирик корпорацияларга айланади. Бугунги кореялик миллиардерларнинг кўпчилиги ҳамон шундай йирик оилавий бизнеснинг меросхўрларидир.

    Майкл Бенжу Ким — Осиёдаги хусусий капиталнинг “чўқинтирган отаси”

    • Лавозими: МBК Partners асосчиси ва бошқарувчиси
    • 2023 йилда соф бойлиги: 11,2 миллиард доллар
    • Туғилган йили: 1963 йил

    Ким Жанубий Кореяда туғилган ва Американинг Гарвард бизнес мактабида таҳсил олган. Ўқиш даврида у Америка фуқаролигини олади. У ўз фаолиятини Американинг Goldman Schas инвестиция банкларида бошлаган, кейинроқ Salomon Smith Barney’га ишга ўтган. 90 йилларнинг ўрталарида Тhе Cаrlyle Group молиявий корпорациясининг Осиё бўлими президенти бўлган.

    У “Осиё хусусий капиталининг чўқинтирган отаси” деб аталади. 2005 йилда у шериги билан МBК Partners хусусий инвестиция компаниясига асос солган — МBК унинг исм-шарифининг бош ҳарфлари. Ҳозирда компания 26 миллиард доллардан ортиқ активларни бошқаради. Шунингдек, у ING Insurance Коrea ва Tesco Homeplus супермаркетлар тармоғининг Кореядаги собиқ шўба корхонасига эгалик қилади.

    Ким собиқ бош вазир ва пўлат гиганти Posso асосчиси — марҳум Парк Тежуннинг қизига уйланган. У санъат асарларини коллекция қилишга қизиқади ва Нью-Йоркдаги Метрополитан санъат музейи кузатув кенгаши аъзоси, шунингдек, машҳур филантроп. 2020 йилда унинг Осиё молиявий инқирози давридаги инвестиция банкирининг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи “Таклиф” романи нашр этилган. 2023 йилда Майкл Жанубий Кореянинг энг бой одами деб тан олинган.

    Катта Ли оиласи ёки “Samsung’да ҳамма ўзимизники”

    Ли Чже Ёнг — президентлик сари машаққатли йўл

    • Лавозими: Samsung Electronics президенти
    • 2023 йилда соф бойлиги: 11,2 миллиард доллар
    • Туғилган йили: 1968 йил

    Ли Чже Ёнг — Samsung президенти Ли Гонг Хи ва Хонг Ра Хининг тўнғич фарзанди ва ягона ўғли, унинг бобоси Ли Бюнг Чол компанияга асос солган. Сеул университетида тарих факультетида бакалавр даражасини ва Токиодаги Кеё университетида MBA даражасини олган. Шундан сўнг у Гарвард бизнес мактабида ҳам ўқиган, аммо ҳеч биридан диплом ололмаган, аммо ҳозир у япон ва инглиз тилларини яхши билади.

    2017 йилда Жей Ли Жанубий Кореянинг ўша пайтдаги президентига пора беришда айбланиб, қамоққа олинади. 2018 йилда тадбиркор озодликка чиқади. 2022 йилда президентнинг афв этиш қарори билан унинг жиноий ўтмиши тозаланади ва буни “мамлакат миллий манфаатлари” билан изоҳлайди. 2022 йил октябрда у ниҳоят мамлакатнинг энг йирик концерни раҳбари Samsung Electronics директорлар кенгаши раиси бўлади (отаси вафотидан кейин икки йил давомида бу лавозим бўш эди).

    Ишбилармон доираларда Ли ўзининг хотиржамлиги ва хушмуомалалиги билан машҳур. Электрон почта хабарларига шахсан ўзи жавоб беради, журналистлар билан дўстона ва очиқ мулоқот қилади. Унинг 2009 йилда ажрашган собиқ рафиқаси Лим Серен Daesang Group раисининг ўринбосари. Жуфтликнинг икки нафар фарзанди бор, улар концерннинг келажакдаги меросхўрлари ҳисобланади. 2023 йилда тадбиркор Майкл Кимдан кейин мамлакатнинг иккинчи энг бой одамига айланди.

    Ли Бу Жин — дадасининг қизи

    • Лавозими: Шилла меҳмонхоналар тармоғи ижрочи директори
    • 2023 йилда соф бойлиги: 3,8 миллиард доллар
    • Туғилган йили: 1970 йил

    Ли Бу Жин — Ли Гун Хининг қизи ва Ли Чже Ённинг синглиси. Маҳаллий матбуот уни бизнесдаги дастлабки кўникмалари учун “Гонг Хининг ёш версияси” деб атаган. Бу Жин фаолиятини 1995 йилда Samsung Wеlfare Foundation’да бошлаган. 2010 йилдан бери у Samsung Group таркибига кирувчи Шилла ҳашаматли меҳмонхоналар тармоғини бошқариб келади. Компания, шунингдек, мамлакатда бож олинмайдиган етакчи оператор ҳисобланади. Ли Бу Жин кетма-кет ўн йил давомида Forbes талқини бўйича дунёдаги энг кучли аёллар рўйхатига киритилган.

    Бу Жин 1999 йилда севиб турмушга чиқади: унинг танлагани Им У Чже келиб чиқиши оддий оиладан бўлгани ва Samsung шўба корхонасида хавфсизлик ходими сифатида ишлагани учун матбуотда “Жаноб Золушка” лақабини олади. Эр-хотин 2012 йилда ажрашади, Ли ажрашиш шартномасининг бир қисми сифатида собиқ эрига 7,6 миллион доллар тўлаши керак эди. Аммо ўша пайтгача ўзини тутиб олган “Золушка” унга қарши даъво аризаси билан 1,1 миллиард доллар талаб қилади. Натижада собиқ турмуш ўртоқлар активларни тақсимлашда 12,1 миллион долларга келишиб олади. 2023 йилда Бу Жин Forbes маълумотларига кўра Жанубий Кореянинг энг бой одамлари ўнталигига кирган.

    Хонг Ра Хи — Samsung Group президентининг беваси

    • 2023 йилда соф бойлиги: 4,9 миллиард доллар
    • Туғилган йили: 1945 йил

    Хонг Ра Хи Samsung Group директорлар кенгаши раиси Ли Кун Хининг беваси. У Samsung санъат музейи директори эди. 2020 йилда вафот этган эри Ли Кун Хи Жанубий Кореядаги энг бой одам бўлган. Бироқ Хонгнинг ота-онаси ҳам нуфузли одамлар: отаси медиамагнат ва Кореянинг энг йирик газеталаридан бири Чунъан Илбо ношири. Акаси Хонг Сеок Жо эса энг йирик чакана савдо тармоғининг раҳбари.

    Эр-хотиннинг икки қизи бор эди. Катта қизи Ли Со Хён Samsung Wеlfare Foundation фондини бошқаради ва бойлиги бўйича Кореяда 12-ўринда туради. Аммо кенжа қизи Ли Юн Хьюн 2005 йилда Америкада ўқиётганда жонига қасд қилади. Ўша пайтда у 26 ёшда эди. Баъзи маълумотларга кўра, бунга отасининг бадавлат оиладан бўлмаган йигитга турмушга чиқишига рухсат бермагани сабаб бўлган бўлиши мумкин. Маълумотнинг аниқ тасдиғи йўқ — оила бундай қайғули воқеанинг асл сабабини ҳеч қачон ошкор қилмаган.

    Чо Жунг Хо — иқтидорли кичик ука

    • Лавозими: Meritz Financial Group президенти
    • 2023 йилда соф бойлиги: 6 миллиард доллар
    • Туғилган йили: 1958 йил

    Чо Жунг Хо — Korean Air’ни ўз ичига олган Hanjin Group асосчиси, марҳум Чо Жунг Хуннинг меросхўри. Унинг отаси бизнесини битта юк машинаси билан бошлаган ва охир-оқибат бутун бир транспорт империясини яратган.

    Жонг Хо ўз фаолиятини Korean Airlines компаниясининг Европа ваколатхонасида бошлаган ва Швейцарияда MBA даражасини олган. 1989 йилда у Жанубий Кореяга қайтиб келади ва Hanjin Group молиявий бўлими Hanjin Investment & Securities компаниясига раҳбарлик қилади. 2002 йилда отаси вафотидан сўнг тўрт ўғил ўртасида отасидан қолган мерос жанжали бошланади. Натижада 2005 йилда у Меritz оилавий холдинг компаниясини тарк этади.

    Жонг Хо бойлик ва муваффақият бобида ҳам акаларидан олдинда: унинг компанияси қиймати 2005 йилдан бери бир неча баробар ошди ва 2023 йилда Жанубий Кореянинг энг бой одамлари орасида 9-ўринни эгаллади. 1987 йилда у Ourhome Group президенти Ку Жа Ханинг қизи ва Samsung асосчиси Ли Бён Чхолнинг набираси Ку Мен Жинга уйланган. Ҳозирда эр-хотиннинг уч нафар фарзанди бор.

    19.03.2024, 13:40   Изоҳ (0)   10939
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Жанубий Корея#президентлар#миллиардер#соф даромад#Forbes

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Улар ҳам “Оскар” совриндорлари: ўз даврида томошабинларни ҳайратга солган, ҳозирда бир оз унутилган 10 та фильм

    16.03.2024, 17:10

    “Оскар”га номзод бўлган биринчи туб америкалик актриса — Лили Гладстоун ким ва у қандай фильмларда роль ўйнаган?

    16.03.2024, 11:10

    Парковка қилиш, бодринг тўғраш ва йиғлашни билмайдиган Голливуд юлдузлари (видео)

    18.03.2024, 15:35

    Фильмдаги қаҳрамонлар психологияси асосида яратилган энг ноодатий либослар (фото)

    18.03.2024, 10:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    “Akkermann цемент” халқаро форуми: қурилиш материаллари соҳасидаги муаммолар кенг таҳлил қилинди


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    InfinBANK Visa Direct орқали халқаро пул ўтказмаларига қўйилган лимитларни оширди 


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    Acıbadem шифохоналар тармоғида қон касалликларини замонавий даволаш усуллари: лейкоз ва бошқа касалликлар


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз

     

    Тавсия этамиз

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жанубий Кореянинг энг машҳур ва бахтиёр 10 нафар жуфтлиги

    Кино | 27 май, 22:20

    Йил бошидан буён чегарадан қарийб 40 кг заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди – Божхона қўмитаси

    Ўзбекистон | 27 май, 22:05

    Назорат кучайса, меҳр камаядими? Олимлар қаттиққўл оналар фарзандига қандай таъсир қилишини аниқлади

    Аёллар саҳифаси | 27 май, 21:40

    Янгийўл тумани ва Янги Тошкент яқинида йирик юк станциялари барпо этилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 27 май, 21:39

    Ўзбекистон Суперкубоги. “Насаф” пенальтидан урилган гол эвазига “Андижон”ни мағлуб этди

    Спорт | 27 май, 21:38

    Ўзбекистонда Яшил иқлим жамғармасининг минтақавий ваколатхонаси очилиши мумкин

    Ўзбекистон | 27 май, 21:25

    Тошкент вилоятида 22 ёшли қизни Россияга фоҳишалик учун олиб кетаётган аёл ушланди

    Ўзбекистон | 27 май, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.