Дунёнинг энг бой одами, SpaceX компанияси асосчиси Илон Маск бўлажак президентлик сайловларида АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байденга овоз беришни режалаштирмаётганини айтди.
Тадбиркор Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида Оқ уйнинг амалдаги эгасини қўллаб-қувватлашни истамаслиги ҳақида ёзган.
Миллиардер ўзининг CNBC телеканалига берган интервьюсига бағишланган пост остида тегишли изоҳни эълон қилди. Журналистлар билан суҳбат чоғида Маск 2020 йилги сайловларда Байденга овоз берганини тан олди.
“Бу сафар Байденга овоз беришимни тасаввур қила олмайман”, деди тадбиркор.
АҚШда президентлик сайлови 2024 йил 5 ноябрга белгиланган. Дональд Трамп мазкур сайловда Республикачилар партиясидан номзодини илгари сурган. Унга амалдаги давлат раҳбари Жо Байден рақобатчи бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)