• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Юксалиш” ҳаракати илк бор Марказий Осиёнинг етакчи аёллари рейтингини эълон қилди

    “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Ижтимоий-иқтисодий ташаббуслар институти билан ҳамкорликда ҳамда минтақа экспертлари кўмагида илк бор “Марказий Осиёнинг етакчи аёллари” рейтингини тузди.

    Фото: “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати

    Рейтингга киритилган аёллар минтақада турли соҳаларга, шу жумладан, сиёсат, бизнес, таълим, фан, санъат ва ижтимоий масалаларга ижобий таъсир кўрсатган. Номзодлар рўйхати шакллантирилгач, ҳаракатнинг минтақа миқёсидаги экспертлар гуруҳига тақдим этилган. Экспертлар номзодларни ҳам математик, ҳам эмпирик методларга таянган ҳолда саралаган.

    Саралаш жараёнининг биринчи босқичида номзодлар қуйидагиларга қараб баҳоланган:

    • эгаллаб турган лавозими ва қарорлар қабул қилишга таъсир қилиш даражаси (10 балл);
    • иқтибосларда келтирилиши ва таниқлилиги (10 балл);
    • ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ташаббусларни илгари сурганлиги (5 балл).

    Иккинчи босқичда минтақанинг 300 яқин экспертлар иштирокида онлайн овоз бериш жараёни ўтказилган. Овоз берган экспертлар таркибида инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсманлар, минтақанинг етакчи “ақл марказлари” раҳбарлари, парламентарийлар, академиклар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари, халқаро ташкилотлар вакиллари бор.

    Экспертларнинг таъкидлашича, Танзила Норбоева Ўзбекистон тарихида Сенатга раислик қилаётган илк аёл. Бунгача у Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси, бош вазир ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимларида фаолият юритган. “Шуҳрат” медали, “Фидокорона хизматлари учун” ордени, I даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланган. 2019 йилда “Энг фаол давлат арбоби — Ўзбекистонда йил одами” cифатида эътироф этилган.

    Роза Отунбоева Марказий Осиёдаги биринчи аёл президент. Бугунда Қирғиз Республикаси ривожига кўп томонлама ҳисса қўшаётган “Роза Отунбоева ташаббуси” жамоат фонди асосчиси. У етакчилик, дипломатия, фаол фуқаролик ва халқаро ҳамкорлик соҳаларида 35 йилдан ортиқ касбий тажрибага эга. Фуқаролик жамияти, давлат ва хусусий секторлар ҳаётини яхшилашга қўшган ҳиссаси учун Қувайт мукофоти билан тақдирланган.

    Экспертлар, шунингдек, Зироат Мирзиёева раислигидаги “Замин” фонди соғлиқни сақлаш, таълим, ёллар, болалар, ёшлар, ногиронлиги бўлган шахслар ва қарияларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган қатор лойиҳаларни амалга ошириб келаётганини эътироф этган. Биринчи хоним халқаро миқёсдаги йирик анжуманлар, саммитларда фаол иштирок этиб, ижтимоий мулоқотни мустаҳкамлашга, ўзбек жамияти ривожига салмоқли ҳисса қўшмоқда.

    Озода Раҳмон Тожикистон ҳукуматида юқори лавозимлардаги фаолиятидан ташқари, ўзининг хайрия ишлари, мамлакатда аёллар ҳуқуқлари ва таълим соҳасидаги ислоҳотларга таъсир кўрсатиши билан танилган.

    Қозоғистон президенти ҳузуридаги Фанлар академияси президенти Кунсулу Закариё биология фанлари доктори, профессор, Ал-Фаробий номидаги фан ва техника соҳасидаги Давлат мукофоти лауреати. Олима аёл Қозоғистон илм-фанини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган. У COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши ҚазCовид-ин (QazVac) вакцинасини ишлаб чиққан. 200 дан ортиқ илмий нашрлар ҳамда илмий-услубий қўлланмалар, монографиялар, ихтиролар ва меъёрий-техник ҳужжатлар муаллифи.

    Мяҳри Бяшимова Туркманистон ташқи ишлар вазирлигидаги фаолиятидан ташқари, “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш, янги экологик тоза технологиялардан фойдаланишга оид лойиҳаларни фаол илгари суради, бу бўйича БМТнинг юқори даражадаги йиғилишларида иштирок этиб келади.

    Умут Шаяхметова Қозоғистонда аёл бизнес етакчиларидан бири. У бошқараётган Халқ банки Марказий Осиёдаги йирик банклардан биридир. 2023 йилда нуфузли халқаро нашр – International Bankerъга кўра, Шарқий Европадаги энг яхши банк деб топилди. Шунингдек, Қозоғистон Олимпия қўмитаси вице-президенти бўлган биринчи аёлдир.

    Саида Мирзиёева Ўзбекистонда сўз эркинлигини таъминлаш, маданият соҳасини ривожлантириш, шунингдек, гендер тенглиги масалалари бўйича фаоллик кўрсатиб, хотин-қизларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлайди. Жамиятдаги муаммоларни кўтариб, аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатларига муносабатини билдириб келади. Халқаро минбарларда Ўзбекистон номидан сўзга чиқиб, йирик таълимий ва маданий, экологик лойиҳаларни тақдим этмоқда.

    34 ёшли Дунёгўзал Гулманова Туркманистон тарихида парламентнинг энг ёш спикери ҳисобланади. Экспертлар унинг ушбу лавозимга сайланишини мамлакат сиёсий манзарасида муҳим ўзгаришлардан дарак эканини таъкидлаган. Охирги парламент сайловлари натижаларига кўра, депутатларнинг 25,60 фоизини аёллар ташкил этди. Депутатлар таркиби сезиларли даражада ёшарди: қарийб 10 фоизи 30 ёшгача, 40,80 фоизи эса 40 ёшгача бўлган фуқаролардир.

    20.12.2023, 09:52   Изоҳ (0)   40032
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистоннинг истиқболли раҳбарлари рейтинги эълон қилинди

    20.11.2020, 03:55

    Ўзбекистон илк бор дунёнинг энг яхши мамлакатлари рейтингидан ўрин олди

    18.04.2021, 18:12

    Энг кексаси Когонда, иқтисодчилар кўп — “Юксалиш” ҳаракати туман ва шаҳарлар ҳокимлари ҳақида

    02.08.2023, 08:06

    Бухоро тумани собиқ ҳокими Хайрулло Жўраев қамоққа олинди 

    20.12.2023, 08:44

    Ўзбекистонда 15 кунда газ ва электрдан ноқонуний фойдаланганлар давлатга 73 млрд сўм зарар етказди 

    19.12.2023, 22:07

    “Ҳомиладорлар ҳам зинадан чиқиб-тушишга мажбур”. Термизликлар фойдаланишга топширилган 7 қаватли “дом”да лифт йўқлигидан шикоят қилмоқда

    19.12.2023, 21:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.