Ўтган йил давомида 350 нафар британиялик миллионернинг умумий бойлиги 16 фоизга ўсиб, 795,4 миллиард фунт стерлингга (1,006 триллион доллар) етди. Шу билан бирга, миллиардерлар сони 177 дан 165 кишига камайди — бу рейтингнинг бутун 36 йиллик тарихидаги энг сезиларли йиллик пасайишдир.
The Sunday Тimes газетаси Буюк Британиянинг энг бадавлат кишиларининг йиллик рейтингини эълон қилди.
Энг бой британияликлар рейтингида биринчи ўринни Hinduja Group молиявий-саноат гуруҳи эгаси Гопи Ҳиндужа ва унинг оиласи (37,2 миллиард фунт) эгаллади.
Иккинчи ўриндан Warner Music Group’ни назорат қилувчи молиячи Сер Леонард Блаватник жой олди (29,2 миллиард фунт). Учинчи ўринда Brothers компанияси асосчилари, ака-ука Девид ва Симон Рубенлар (25 миллиард фунт) бормоқда.
Британия бош вазири Риши Сунак ва унинг рафиқаси Акшата Мерти (651 миллион фунт стерлинг) рейтингда 245-ўринни эгаллаб турибди. Буюк Британиянинг 258-энг бой одами қирол Чарльз III (610 миллион фунт) ҳисобланади.
Рейтингдан, шунингдек, Элтон Жон (291-ўрин, 470 миллион фунт), ёзувчи Жоан Роулинг (175-ўрин, 945 миллион фунт) ва бошқалар ҳам бор.
Изоҳ (0)