• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес Карьера

    Жеймс Дайсон ва унинг 5126 та омадсизлиги: қандай қилиб оддий муҳандис энг муваффақиятли бизнес империя қура олди?

    Жеймс Дайсоннинг биринчи ихтиролари қандай эди? Унинг компанияси Вилли-Вонканинг шоколад фабрикасига нимаси билан ўхшайди? Британиялик ихтирочи яратган машҳур фен ва самолёт ўртасида қандай умумийлик бор?

    Қандай қилиб CAD (Автоматлаштирилган лойиҳалаш тизими) ўрнига қалам чизмалари тарафдори бўлган ва пулдан кўра инновациялар ҳақида кўпроқ ўйлайдиган муҳандис муваффақиятли бизнес империялардан бирини қура олди?

    Қайиқ, аравача, чангюткич — Dyson қандай яратилган?

    Жеймс Дайсон 1947 йилда Норфолькда туғилган. Мактабни тугатган йигит қаерда ўқишни билмай, муҳандислик ва дизайн соҳасини танлайди, бу унга барча ижодий амбицияларини амалга ошириш имконини беради, деб ўйлайди ва хато қилмайди. У Қироллик санъат коллежига ўқишга киради, бу ихтирочининг тақдирида бурилиш нуқтасига айланади: биринчидан, у ерда фаолият соҳасини тўғри танлаганини тушунади, иккинчидан, Дирди Хиндмарш — бўлажак рафиқасини учратади. Улар 1968 йилда студентлик чоғларида унаштирилади.

    Дайсон фаолиятини Rotork компаниясида, тажрибалардан қўрқмайдиган одам — Жереми Фрай бошчилигида бошлайди. Айнан устозидан ёш Жеймс ихтирочиликнинг асосий тамойилларини ўрганади: хатолардан хулоса чиқариш, тажрибага ишониш ва ҳар доим янги ғояларни излаш. Коллежнинг сўнгги курсида Дайсон унинг жамоаси билан Sea Тruck деб номланган конструкцияни яратади — бу шиша толали кичик тез юрар қайиқ бўлиб, у жиҳозланмаган қирғоққа ҳам чиқа оларди. Бироқ Фрай ва шуҳратпараст ўқувчининг йўллари тезда ажралади, чунки ёш йигит оддий одамларнинг кундалик ҳаётини яхшилайдиган нарсаларни яратишни хоҳлаётганди.

    Унинг шунга ўхшаш биринчи лойиҳаси Ballbarrow — ғилдирак ўрнига шар ўрнатилган пластик аравача бўлиб, бу юк оғирлигини тенг тақсимлаш ва аравачани янада ҳаракатчан барқарор қилиш имконини берарди. Ихтиро Британия дизайн кенгаши мукофотига сазовор бўлади, аммо кенг жамоатчилик томонидан яхши қабул қилинмайди.

    Якуний моделни яратиш учун анча кўп вақт керак бўлади, бу вақт давомида дизайнерни рафиқаси маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлайди: Дирди жўжа боқиб, сабзавот етиштиради, расм дарсларини ташкил қилади, эрига кредит олиш учун уйни гаровга қўйишга рухсат беради.

    Ажабланарлиси шундаки, навбатдаги ихтиро қопсиз келажак чангюткичи катта шов-шувга сабаб бўлмайди: ватани Англияда барча ишлаб чиқарувчилар ва дистрибюторлар Дайсонга рад жавобини беришади. Муаммонинг ечими Японияда топилади: айнан у ерда муҳандислик мўжизаси биринчи марта эътиборга тушади. Бир неча йил ўтгач, 1991 йилда Жеймс ўз компаниясини очади.

    Кейинчалик иш анча тезлашади: хавфсиз вентиляторлар, қўл қуритгичлар, чангюткич роботлар ва, албатта, фен ва стайлерлар бутун дунё бозорини эгаллаб олади.

    Ҳар бир янги лойиҳа ишлаб чиқариш тизимини бутунлай ўзгартиришни талаб этарди. Жеймс ўзини аввало муҳандис деб биларди, шунинг учун фирмасининг асосий мақсади инновацион технологияларни яратиш, улардан фойда олиш эмас.

    Ишга бундай муносабат баъзан муваффақиятсизликка олиб келарди. Масалан, иккита айланувчи барабанга эга бўлган Cоntrarotator кир ювиш машинаси юқори нархи туфайли омадсизликка учрайди. Бироқ Дайсон учун ишдаги энг муҳим қоида хатолардан қўрқмасликдир — мағлубиятдан кейин муваффақиятли лойиҳалар келади ва у Буюк Британиянинг 5-энг бой одамига айланади.

    Dyson’да ишлаш тамойиллари

    Dyson’даги тартиблар кўп жиҳатдан Вилли Вонканинг шоколад фабрикасидаги ишга ўхшайди: ақл бовар қилмас технологиялар, ғайриоддий тадқиқот лабораториялари ва компания бош офисига ташриф буюрган журналистлардан бирининг сўзларига кўра, “кўплаб бахтли одамлар” мавжуд.

    Бунинг учун ҳақиқатан ҳам барча шароитлар яратилган: Жеймс Дайсон ходимларининг турли хил ташаббусларини қўллаб-қувватлаш учун маблағини аямайди. Бренд эгаси муҳандисликни ижодий жараён сифатида кўради, шунинг учун фирмада тақиқланган ягона нарса бу — ғалати ёки бир қарашда кулгили туюлган ғояни эътибордан четда қолдиришдир.

    Dyson’да Supersonic фенини яратиш ишлари эндигина бошланганида бу аҳмоқона ишдек туюлганди: ахир қандай қилиб маиший техника ишлаб чиқарадиган заводларда соч парвариши учун қурилмалар яратилиши мумкин? Гўзаллик соҳаси компаниянинг ўша пайтдаги фаолиятидан жуда узоқ эди. Бироқ бир неча йил ўтиб, мингдан ортиқ хомаки вариантлар ва 50 миллион фунт стерлинглик сармоядан сўнг, мукаммал маҳсулот яратилади. Ҳозирда бренд 200 дан ортиқ лойиҳа устида ишламоқда. 

    Бизнесменнинг шахсий ҳаёти ҳам компания ишига катта таъсир кўрсатади. Ҳеч кимга сир эмаски, унинг бренд ранглари сифатида фуксия ва графит танланган, чунки бу рафиқасининг севимли ранглари. Айнан аёли туфайли машҳур фен яратилади: севимли рафиқаси бошини қуритар экан, у билан гаплашишнинг иложи йўқлиги Дайсоннинг жаҳлини чиқарарди, шунинг учун у овозсиз фен яратишга қарор қилади. Унинг ортидан Dyson’га янги машҳурлик тўлқинини олиб келган стайлер, тароқ ва соч дазмоли келади.

    Шуниси эътиборга лойиқки, бизнесменнинг ҳатто алоҳида кабинети йўқ: унинг столи фирманинг бош муҳандислари ишлайдиган хонада жойлашган. Доимий муҳокама шароитида энг доҳиёна фикрлар туғилади.

    Жеймс Дайсоннинг фикрича, барча чизмалар аввал қўлда яратилиши, кейин CAD’да моделлаштирилмасдан картон ва пластилинли макетларга айланиши керак. Ихтирочининг фикрича, илова, албатта, жуда кўп фойдали маълумотларни беради, лекин расмнинг фақат бир қисмини кўриш имконини беради, ҳақиқий муҳандис эса тасодифга ва ўз фантазиясига ишонишни билиши керак.

    Кўп жиҳатдан Dyson фалсафаси аллақачон маълум бўлган нарсаларни ноодатий қўллашга асосланади. Масалан, стайлернинг асосини ХХ асрнинг 30 йилларида румин олими кашф этган физик ҳодиса — Коанд эффекти ташкил этади. Ҳаво оқими у айланиб ўтаётган объектга “ёпишиб қолади” — насадка атрофида ҳалқа ҳосил бўлади. Қизиғи шундаки, дастлаб бу таъсир самолётнинг кўтариш кучини ошириш учун авиацияда қўлланилиши керак эди.

    Жеймс Дайсоннинг ғайрат-шижоати, муҳандисликка бўлган алоҳида ёндашуви ва одатий ҳаётини соддалаштиришга интилиши унга ноёб компания яратиш имконини берди. Унинг ихтироларида ретрофутуризм ҳақидаги орзулар моддиятга айланди.

     

    26.11.2024, 09:45   Изоҳ (0)   8778
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #карьера#ихтиро#технология#Дайсон

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Идиш ювадиган машина, болалар таглиги: Уй бекаларининг миллионлаб даромад олиб келган ихтиролари

    24.11.2020, 19:59

    «Бизнес тренерларга қулоқ солишдан кўра кўпроқ ўқиб-ўрганиш керак». Севимли касбини мустақил ўрганган ёшлар билан «Халқаро таълим» кунида суҳбат

    24.01.2022, 16:59

    Фото: Олий маълумотга эга бўлмай ҳам улкан муваффақиятга эришган машҳурлар

    14.08.2022, 19:57

    Digital детокс: гаджетларга тобеликдан халос бўлишнинг 8 усули

    21.12.2022, 17:54

    Қандай қилиб муваффақиятли инсон бўлиш ҳақида машҳурлардан 10 та маслаҳат 

    07.03.2023, 09:28

    Сайёрадаги энг бой аёл ким ва у қандай қилиб бунчалик бойиб кетган?

    01.05.2023, 22:00

    Дунёдаги энг ёш миллиардер болалар қандай кўринишга эга?

    05.07.2023, 17:40

    Ўзингга ишон: имконсиз нарсанинг ўзи йўқлигини исботлаган машҳур фильм қаҳрамонлари

    28.08.2024, 13:33

    Бадавлат бўлишдан аввал қашшоқликда кун кечирган 5 нафар машҳур миллиардер

    29.10.2024, 12:55

    Қаҳрамон, исёнчи аёллар: Африканинг энг нуфузли қиролича ва маликалари

    28.10.2024, 14:58

    Минимализм ёки бефарқлик: нима учун бадавлат инсонлар доим оддий кийинади? 

    29.10.2024, 10:40

    Уч ёшда мактабга чиққан, ўзга сайёраларга саёҳатни орзу қилган. Миллиардер Илон Маскнинг болалиги қандай ўтган? 

    29.10.2024, 16:35

    “Мардикорлик қилганимдан уялмайман” — институтдан йиқилган, пулсизлик сабаб хонанда бўлолмаган, ягона ўзбек аёл қизиқчиси Маҳфуза Шербоева 37 ёшда (фото)

    01.11.2024, 10:58

    Қайнонаси билан тил топиша олмаган, ортиқча вазни сабаб танқидларга учраган ҳинд киноси юлдузи Айшвария Рай 51 ёшда (фото)

    04.11.2024, 15:35

    Бир неча йил сарфламайсиз: йирик лойиҳалардан қолишмайдиган қисқа турк сериаллари (трейлер)

    07.11.2024, 15:35

    Мэттью Макконаҳи 55 ёшда: севимли актёр ижросидаги 5 та машҳур фильм

    07.11.2024, 14:15

    АҚШ биринчи хоними Мелания Трамп Оқ уйга қайтишни хоҳламаслигининг 4 та жиддий сабаби

    09.11.2024, 10:26

    Голливуд киносаноатида ишлайдиганлар қанча маош олади? 

    12.11.2024, 20:55

    Ҳамма нарсадан чарчаганлар учун: ҳаётга ва ишга иштиёқ уйғотадиган корейс сериаллари

    21.11.2024, 09:55

    Подиумдаги фожиалар: карьераси давомида турли қийинчиликларни бошидан кечирган жаҳонга машҳур супермоделлар

    25.11.2024, 17:55

    “Ишдаги ишқ”, “Бриллиант қўл”, “Ы операцияси”: афсонавий фильмлардаги кўпчилик пайқамаган деталлар

    25.11.2024, 11:45

    “Монополия” ўйнаш мумкин эмас: Кейт Миддлтонга тақиқланган 10 та одатий нарса

    25.11.2024, 12:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.