• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12917.1
    • RUB160.14
    • EUR14460.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +20°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Карьера

    «Бизнес тренерларга қулоқ солишдан кўра кўпроқ ўқиб-ўрганиш керак». Севимли касбини мустақил ўрганган ёшлар билан «Халқаро таълим» кунида суҳбат

    Глобал ихтиролар қилинаётган ва коинот забт этилаётган бир пайтда бугун жаҳондаги 258 миллион боланинг мактабга бориш имконияти йўқ. 617 миллион ўғил-қиз ўқиш, оддий математик ҳисоб-китоб нималигини билмайди. Бу эса таълим билан боғлиқ ягона муаммо эмас. Коронавирус пандемияси бошқа соҳалар қатори мамлакатларнинг таълим тизимига ҳам жиддий таъсир қилди. Аммо айнан чекловлар мустақил таълим ва қўшимча шуғулланишнинг нечоғлик муҳимлигини англаб етишга имкон берди.

    Таълимни қўллаб-қувватлаш ва бошқаларнинг ҳам бунга бефарқ қарамаслигини сўрайдиган БМТ 24 январни «Халқаро таълим куни» деб эълон қилган. «Дарё» сана муносабати билан аввалига бошқа мутахассисликка ўқиган, бироқ мустақил ўқиб-ўрганиш ортидан ҳозирги касбининг устасига айланган ёшлар билан суҳбатлашди, уларнинг фикр-қарашларини жамлади.

    Давронбек Турдиев, 30 ёш

    Мнемоника бўйича Россия рекордчиси, Ўзбекистон мнемоспорт федерацияси асосчиси

    Фото: Давронбек Турдиевнинг шахсий архивидан

    Фото: Давронбек Турдиевнинг шахсий архивидан

    Асли ўқитувчиман. Лекин 1,5 йил педагог бўлиб ишлаганман, холос. Соҳам бўйича ортиқ ишламаганимга тасодиф сабаб бўлган-ов. Ўша пайтлари маълумотларни эсда сақлашни машқ қилиш ҳоббийим эди, кўпроқ вақтимни шунга сарфлардимам. Кейинчалик шу бўйича Тошкентдан иш таклифи бўлди. Пойтахтга кўчиб келиб, иш бошладим ва шу тариқа ҳаммаси ўзгариб кетди.

    Ҳозирги соҳамнинг сир-асрорларини рус тилидаги китоблар, масалан, Станислав Матвейевнинг «Феноменал хотира» китобидан ўрганганман. Қизиқувчиларга инглиз тилидаги манбалар ҳам кўп. Art of memory сайтидаги маълумотлар, жаҳон чемпионлари билан виртуал мулоқот ҳам фойда берган. Хотирани чархлаш учун ортиқча шароит, нарса талаб этилмайди. Тахминан, ўнтача усулни тўхтамай, тинимсиз машқ қилиб, такрорлаб туриш керак, холос.

    Мустақил таълимнинг фойдаси кўп. Тадбиркор ва муваффақиятга эришган танишларим орасида барини бир чеккадан, бутунлай бошқа соҳадан келиб бошлаганлар анча-мунча топилади. Лекин ёлғиз ўзинг юқори марраларни забт этиш қийинроқ. Ортиқча пул сарфламайсиз, аммо кўп вақт йўқотасиз. Китоб ва интернетдаги манбалардан ўрганиб, умумий тушунчага эга бўлиш, маълумотларни ўзлаштириш мумкин. Лекин энг зўрига айланиш учун устоз керак бўлади. Негаки, ўсганингиз сари кичик деталлар аҳамиятли бўлаверади. Кейин рақобат деганлари ҳам бор.

    Таълим мен учун — инсондаги ижодий хислатларни ривожлантириш усули. У орқали тест ечиш ёки ниманидир шунчаки билиш эмас, ихтиро қилишимиз, қийин ҳолатларда йўл топа олишимиз керак.

    Айрим тренер-маърузачилар «Диплом-у, ўқишнинг кераги йўқ» деб ёшларни сал нотўғри йўлга бошлаяпти. Аммо университетнинг – ҳаёт мактаби эканини инкор этиб бўлмайди. Ёшларга бизнес тренерлар эмас, мутахассисларнинг маслаҳатига қулоқ солишни тавсия этаман бу ўринда. Дейлик соғлик ва парҳез борасида мендан маслаҳат сўрашади, лекин мутахассис бўлмаганим учун нимадир деёлмайман. Мнемоника, яъни эслаб қолиш бўйича тавсия беришим мумкин, аммо бошқа соҳа бўйича эмас.

    Аксар спикерлар исталган саволга жавоб бериб кетишини кузатаман. Ҳар соҳанинг ўз мутахассиси, ўқиган-уққани бор. Машина бузилдими – устанинг, тадбиркорлик қилмоқчимисиз – танлаган йўналишингизнинг эгаси билан гаплашинг, фикр-маслаҳатини эшитинг.

    Мадина Нурман, 28 ёш

    Фотомухбир

    Фото: Мадина Нурманнинг шахсий архивидан

    Фото: Мадина Нурманнинг шахсий архивидан

    2017 йили Жаҳон тиллари университетининг Халқаро журналистика факультетини тамомлаганман. Ҳозирги соҳамга мутлақо тасодиф сабаб кириб келганман, умуман, фотомухбир бўлиб ишлайман, деб мақсад қўймагандим. Фотография билан боғлиқ сир-асрорларни эса кўпроқ амалиётда, яъни бевосита расмга олиб юриб, йўл-йўлакай ўрганганман. Ўзим билмаган техник томонларини қўшимча равишда YouTube’даги исталган фото саҳифалардан излаб кўраман. Янги ракурсларга эҳтиёж сезсам, Instagram’да машҳур фотографларнинг саҳифаларини кузатиб ўтираман. Айнан бирор мутахассисни мисол қилиб келтира олмайман, сабаби, ҳар бир саволимга турли-туман манбалардан жавоб олганман.

    Таълимни жамият ҳаётида иштирок этадиган шахс бўлиб шаклланишимизнинг бошланғич нуқтаси, деб биламан. Мустақил таълим олган кўплаб self-made (ўзини кашф қилган) одамларни танийман. Инсон бирор соҳага жиддий қизиқса, мустақил таълимми ёки оддий – фарқи йўқ, барибир, уни ўзлаштиради. Ҳаммаси ўзимизга боғлиқ, деб ўйлайман. Яъни агар чинданам ўша билимга эҳтиёж сезсак, ҳар қандай маълумотни бемалол ўзлаштирамиз.

    Фикримча, бирор соҳада энг зўр бўлишингиз учун ментор ёки ўқитувчига эҳтиёж йўқ. Ҳозирда мустақил таълим платформалари жуда кўп, улар ёшларнинг айнан ўзи ўрганиши учун яратилган. Талабдан келиб чиққан ҳолда таклиф юзага чиқишини инобатга олсак, демак, даврнинг ўзи шуни тақозо қиляпти. Аммо яна қайтараман, бирор соҳага жиддий қизиқсаккина яхши ўзлаштирамиз. Акс ҳолда, барибир, кимгадир юзланишга тўғри келади. Чунки аксар кишиларнинг психологияси шунақа: кимдир туртки бермаса, ҳеч бир иши ўхшамайди. Шахсан ўзим сал-пал дангасаман. Шуни ҳисобга олиб, мендан ҳамиша маслаҳатини аямайдиган яқин одамимга тинмай мурожаат қиламан.

    Агар ҳамма гап дипломда бўлганида, ҳозир ишсиз ёки муваффақиятсизларнинг ўзи бўлмасди. Назаримда, мустақил ва анъанавий таълимдан чиққан кадрларнинг бир-биридан мутлақо фарқи йўқ. Муваффақиятга эришишда таълим эмас, кўпроқ интилувчанлик хусусияти биринчи ўринда туради, деб биламан. Албатта, агар дипломсиз бирор ишда «кўтарила олиш» мумкин эмас, деган стереотипларга содиқ инсонлар бўлса, унда диплом учун ўқишлари мумкин. Ҳар кимнинг ўз танлови бор. Яна бир мисол, мана, журналистика йўналишида ўқидим, дипломим бор, аммо факультетда фотографияни ҳеч ким бизга ўргатмаган. Фотожурналистликдаги муваффақиятларимда анъанавий таълим назариясининг роли йўқ. Эҳтимол, амалиётнинг ўрни бордир, бироқ унинг замирида кўпроқ индивидуал меҳнатим ётади. Агар кимдир аксини исботлай оламан деса, қаттиқ адашади.

    Шу чоққача мустақил фикри ёки танлови бўлмаган ёш, яхшиси, ота-онаси, яқинларининг гапига киргани маъқул. Бу тоифа ёшларга бошқа тавсиям йўқ. Агар «Йўқ, менинг ўз мақсад ва режаларим бор», деб билсангиз, кўнглингизга қулоқ тутинг ва билганингиздан қолманг. Ҳозир орзу қилаётган нарсаларингизга жуда тез етасиз, асло шубҳаланманг. Шундай экан иложи борича ўта катта мақсадлар қўйиб, унга эришишга тиришинг.

    Жамшид Холиқулов, 30 ёш

    Fido Studio design компанияси раҳбари, Веб-дизайнер (Product-designer)

    Фото: Жамшид Холиқуловнинг шахсий архивидан

    Фото: Жамшид Холиқуловнинг шахсий архивидан

    Ўзбекистон Миллий университетининг Журналистика факультетида таҳсил олганимга қарамай, ҳозирги асосий фаолиятим UY&UX дизайн ҳисобланади. Талабалик йилларим график-дизайнерликка қизиқа бошладим ва уни ўрганиш жараёнида яхши ўзлаштираётганимни англаб, келажакда касбий фаолиятим журналистика эмас, айнан иштиёқ ва истеъдодимни кашф этишга ёрдам берган дизайнерлик соҳаси билан боғлиқ эканини тушуниб етдим. Шундан кейин ўз устимда ишлаб, мустақил ўрганишда давом этдим.

    Таълим — эркин, мустақил фикрлай олиш. Атрофимиздаги жамоат муҳити. Боғча, мактаблар, коллежлар, университет, театрлар, кинотеатрлар, адабиёт ва санъат асарларининг барчаси таълим. Ҳозирги соҳамни танлашимга хоҳиш, қизиқиш ва яхши даромад сабаб бўлган. Юқоридаги сабаблар доим меҳнат қилишимга йўл очган.

    Мустақил таълим фикримча, инсоннинг шахсий қизиқишидан келиб чиқиб вужудга келади. Лекин бу билан қайсидир даражага етиб кела оласиз, қолганида устознинг ўрни беқиёс. Афзаллиги – соҳага тез кириб борасиз, вақтдан ютасиз, камчилиги – муҳим бўлган фундаментал билимлар қолиб кетиш эҳтимоли юқори. Бу инсоннинг қобилиятига боғлиқ деб ҳисоблайман.

    Бирор соҳада мутахассис бўлиш учун интернетда манба етарлича. Лекин қанча муддат сарфланиши номаълум. 4-5 балки 10 йил сарфланар. Менторни ёки устознинг ўрни етук мутахассис бўлиш йўлингизни қисқартиради, манзилга тезроқ етишингизга сабабчи бўлади.

    Ҳар бир инсоннинг қобилияти ҳар хил. Умумий айтганда, дипломи бор мутахассис устунроқ, сабаби, унинг билимини исботловчи ҳужжати бор. Агар АҚШ ва Европа давлатларини тажрибасига эътибор қаратсак, сиз яхши мутахассис бўлсангиз-у диплом ёки билимингизни исботловчи ҳужжат бўлмаса, сизни тан олишмайди. Диплом – бу илмингизнинг исботи, буни бутун дунё ҳамжамияти тан олгани учун ҳозиргача функциясини яхши бажаряпти. Соҳамни ўрганмоқчи бўлган ёшларга ҳозир ўзим ўтаётган курс ва қуйидаги китобларни ўқишни тавсия қиламан:
    • «About Face: The Essentials of Interaction Design, 4th Edition»;
    • «Burn Your Portfolio: Stuff They Don’t Teach You in Design School, But Should»;
    • «Рамзий фикрлаш ва визуал белгилар»;
    • «График дизайндаги модулли тизимлар. Графиклар, матбаачи ва кўргазма яратувчилар учун қўлланма»;
    • «Дизайнерлар учун ранглар луғати».
    Энди йўлини танлаётган ёшларга маслаҳатим — вақтни кетказмай, тезроқ ўз истеъдодингизни излаб топинг. Бу сиз учун ҳаётда ҳам иш, ҳам ҳобби, яшаш тарзингиз, ижтимоий статусингиз, бахтингиз бўлиб хизмат қилади.

    Мадина Абдуқодирова, 25 ёш

    Маркетолог

    Фото: Мадина Абдуқодированинг шахсий архивидан

    Фото: Мадина Абдуқодированинг шахсий архивидан

    Тошкент Молия институтининг «Солиқлар ва солиққа тортиш» йўналишини тамомлаганимга қарамай, айни вақтда медиа компанияда маркетолог сифатида фаолият олиб бораман. Институтни тамомлаганимдан кейин илк меҳнат фаолиятим банк соҳасида бўлган, аммо жараёнда ўзим учун бирор янгилик кашф қилмаётганимни сезганман. Оддийликдан зерикиш мени қизиқ ва янгидан янги кўникмаларни ўрганиш, бошқа соҳада ўзимни синаб кўришга туртки берган.

    Бенжамин Франклиннинг таълимга сарфланган маблағ энг яхши сармоядир, деган фикрига тўла қўшиламан. Яна фикримча, таълим — келажакка элтувчи зинапоя. Усиз эртамиз ва ривожланишни тасаввур этиб бўлмайди.

    Ҳозирги соҳага келиб қолишимни тақдир тақозоси, кейин эса иштиёқ деб биламан. Аввалдан ижодкорлик, бир-биридан қизиқарли лойиҳалар устида ишлаш, турли тажрибага эга инсонлар билан мулоқот қилишни ёқтирганман. Амалиёт, тажриба ва изланишдан тўхтамаслик озми-кўпми ўрнимни топишим ва керакли кадр бўлишимга сабаб бўлди. Мен каби мутахассис бўлишни истайдиганлар учун интернет, хусусан, YouTube’да маълумотлар, китоб дўконларида адабиётлар қалашиб ётибди. Энг асосийси, хоҳиш ва қизиқишнинг борлиги.

    Бошқалар мажбурлагани учун эмас, эртага ўзингизни шу касбда кўрганингиз учун ҳам мустақил ўрганиш, изланишдан тўхтамаслигингиз, қолаверса, ўрганганларингизни ҳаётга ҳам татбиқ этишингиз керак. Танлаган соҳангизда энг яхши бўлиш учун ўз устингизда ишлашдан эринманг.

    Агар иродангиз мустаҳкам экани ва олдингизга қўйган мақсадингизга мустақил эришишингизга ишончингиз комил бўлса, янги манбаларни титкилашга, уларни ёзиб боришга, тажрибалар ўтказиб, натижасига қараб хулоса чиқаришга одатланинг. Ўзингизга муайян вақт қўйиб, маълум вақт оралиғидаги вазифаларингизни ёзиб боринг. Ўзингизга талабчан бўлинг, шу билан бирга, холис баҳо беринг.

    Одамнинг касбий фаолиятида муваффақиятга эришиши билан боғлиқ аниқ формула йўқ. Яъни устоз ёрдамида ёки мустақил ўрганиб ҳам энг зўри ёки энг ёмони бўлиши мумкин. Дипломсиз ҳам муваффақиятга эришган инсонлар атрофимизда кўп. Дипломи бўла туриб, иш тополмай юрганлар ҳам талай.

    Энди мактабни тамомлаётган, кимнинг гапига киришни билмаётган ёшларга яхшилаб таълим олишни, тенгқурларига нисбатан кўпроқ ўрганиш, билимларни ўзлаштиришни маслаҳат бераман. Яна қайси касбни танлашдан қатъи назар, вақтингиз ва хоҳишингиз бор пайтда бошқа тилларни ўрганинг. Ҳозир олган таълимингиз, келажакда мевасини бермай қолмайди.

    Мавзуга доир:

    • «Ижодда виждонимдан бошқанинг олдида ҳисобдор эмасман». Ижод ва илҳом кунида ўзбекистонлик ёш ижодкорлар билан суҳбат
    • «Сендаги устун жиҳатдан манфаати йўлида фойдаланиш дўстлик эмас, шунчаки ҳамкорликдир». Халқаро дўстлар кунида дўстлик ҳақида суҳбатлашамиз
    • Жадидларнинг «мессенжердаги гурунги»: Илм — аҳволимизни ойна каби кўрсатур

    24.01.2022, 16:59   Изоҳ (0)   41354
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский Россия урушни тугатиш учун “нореал” шартлар қўяётганини айтди

    Дунё | 18 май, 23:55

    Россиядаги колониядан туннел қазиб қочган 5 нафар ўзбекистонликка ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 18 май, 23:25

    Суперлига. “Пахтакор” йирик ҳисобда ғалаба қозонди

    Спорт | 18 май, 23:15

    Дунёда 300 млн одам очликдан ўлиши мумкин

    Дунё | 18 май, 23:00

    Суперлига. “Хоразм” “Машъал”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 18 май, 22:18

    Видео: 105 яшар отахонни ҳаж сафарига кузатаётган Наманган ҳокими

    Ўзбекистон | 18 май, 22:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.