• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Карьера

    Сайёрадаги энг бой аёл ким ва у қандай қилиб бунчалик бойиб кетган?

    Сайёрамиздаги энг бой аёл кимлигини биласизми? Қуйида жуда катта активларга эга бўлган француз аёли ва унинг қийин оилавий муносабатлари ҳақида маълумот берамиз.

    Франсуаза Беттенкур-Мейерс , 2011 йил август
    Фото: Legion Media

    Франсуаза Беттенкур-Мейерс 2017 йилда онасидан L’Oreal акцияларининг учдан бир қисмини мерос қилиб олади ва Bloomberg маълумотларига кўра, 82,1 миллиард доллар бойлиги билан дунёдаги энг бой аёлга айланади. Оддий миллиардер меросхўрлардан фарқли ўлароқ, бу хоним ўз эътиборини L’Oreal директорлар кенгаши аъзолигига (у бир нечта кенгаш қўмиталарида, жумладан стратегия ва барқарорлик, инсон ресурслари, тайинлаш ва бошқарув) ва ўзининг ёзувчилик карьерасига қаратди. Бадавлат меросхўр юнон мифологияси ва яҳудий-христиан муносабатларидан тортиб эшитиш ва карлик ҳақидаги мавзуларда китоблар ёзган.

    Франсуаза бу ёзда 80 ёшга тўлади. У L’Oreal асосчиси Эжен Шуэллернинг набираси. Бобоси 1908 йилда Ореал деб номланган янги соч бўёғи формуласини ихтиро қилади. Бу ихтиро Шуэллерга катта даромад олиб келади, 1957 йилда унинг бойлиги қизи Лилиан Бетанкурга ўтади. Унинг эри Андре Беттенкур француз сиёсатчиси бўлиб, ҳукуматда вазир ва сенатор бўлиб ишлаган. Бетанкурлар француз жамиятида ўзларининг ҳашаматли базмлари билан машҳур эди.

    Лилиан Беттенкур, эри Андре Беттенкур ва уларнинг қизи Франсуаза Беттенкур, 1988 йил 23 март
    Фото: Legion Media

    Бироқ Франсуаза Беттенкур-Мейерс ҳеч қачон ота-онаси каби ҳашаматли турмуш тарзини олиб бормаган. Унинг севимли машғулотлари — китоб ёзиш ва пианино чалиш бўлган. Vanity Fair нашрига кўра, ўсмирлик чоғидаёқ Франсуазанинг онаси билан муносабатлари яхши кечмаган. “Франсуаза оғир-вазмин эди, — дейди Лилиан Бетанкур, — ҳар доим мендан орқада бўларди”. The New York Times газетасининг ёзишича, она 2009 йилда француз газетасига берган интервьюсида қизини “совуқ бола” деб атаган.

    Бетанкур-Мейерс “Бетанкур иши” деб номланувчи мерос бўйича оилавий суд жараёнини бошлаганида бу муносабатлар кескин нуқтага етади. New York Times газетасининг ёзишича, суд жараёнида Франсуаза онасининг энг яқин дўсти, фотограф Франсуа-Мари Бане Беттенкур хоним билан бўлган “ишқий можароси”дан фойдаланиб, кекса аёлни унга нақд пул, тахминан 1,86 миллиард долларлик санъат ва кўчмас мулк беришга мажбурлаганини даъво қилган. Беттенкур-Мейерс 2007 йил декабрь ойида Банега қарши жиноий иш қўзғатади. Лиллиан қизининг даъвосига қарши чиқади ва активларини ўз хоҳишига кўра Бане билан бўлишганини айтади.

    Лилиане, Андре ва Франсуа Беттенкур Feminissima кўргазмасида, 1987 йил
    Фото: Legion Media

    Бетанкур хоним деменсия ва Альцгеймер касаллигига чалингани, атрофидагилар эса унинг беморлигидан фойдаланганлиги хабар қилинган. Енгилишни хаёлига ҳам келтирмаган Франсуаза Беттенкур-Мейерс Франциянинг ўша пайтдаги президенти Николя Саркози ҳам иштирок этган драматик терговга яна тўққиз нафар айбланувчини қўшади. Собиқ ҳукумат амалдори президентлик кампаниясини молиялаштириш учун Бетанкур пулларини ноқонуний қўлга киритганликда айбланган, гарчи президентга қарши иш далиллар йўқлиги сабабли тўхтатилган бўлса-да. Бане 2015 йилда “аёлнинг ожизлигини суиистеъмол қилиш”да айбланиб, икки ярим йиллик қамоқ ва жабрланувчига 158 миллион евро товон тўлаш жазосига ҳукм қилинган, бироқ кейинчалик апелляция ишида қамоқ муддати ва тўлов бекор қилинган.

    Гарчи Бетанкур-Мейерс суд жараёнидан ғалаба қозонган бўлса-да, кейинроқ гувоҳларга пора бергани ҳақидаги айбловлар учун тергов қилинади. Тергов 2015 йилда Бене томонидан қўйилган жиноий даъвога асосланган эди. Ўшанда Франсуаза гувоҳга берган тўлов қисман ишдан бўшатиш нафақаси, қисман шахсий қарз бўлиб, кўрсатма учун пора эмаслигини айтган. Қарши даъво 2016 йилда махфий келишув асосида ҳал қилинган.

    Судда иштирок этган адвокат Vanity Fair нашрига шундай дейди: “Аввал онаси қизини ўлдирди, кейин эса қизи онасини ўлдирди”. 2009 йилдан бери Лилиан ва Франсуаза бир-бири билан гаплашмайди. “Ҳозир қизим билан кўришмаяпман кўришни хоҳламайман ҳам, — деган Бетанкур хоним 2008 йилда берган интервьюсида. — Мен учун у ўлган”.

    Франсуаза Беттенкур-Мейерс ва Лилиан Беттенкур, 2011 йил 24 январь
    Фото: Legion Media

    2011 йилда Лиллиан Бетанкур руҳий саломатлиги ёмонлашгани сабабли оиласи қарамоғига топширилади. Суд жараёнида узоқ вақтдан бери унутилган оилавий сирлар, жумладан Бетанкур-Мейерснинг отаси ва бобоси нацистларга хайрихоҳ бўлганлиги ҳақидаги тахминлар ҳам ошкор бўлади.

    Эжен Шуэллер фашистлар Германиясининг дастлабки йилларида Адольф Гитлернинг “динамизми”ни омма олдида мақтаган ва Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан кейин нацистларнинг ҳамкори сифатида тергов қилинган, шунингдек, республика ҳукуматини ағдариш учун фитна уюштирган махфий жамиятнинг аъзоси бўлган — 1930 йилларда Франция гуруҳни молиялаш ва унга L’Oreal штаб-квартирасида учрашувлар ўтказишга рухсат бериш орқали уларга хизмат қилган.

    Лилиане Бетанкур ва унинг қизи Франсуаза Бетанкур-Мейерс 2012 йил 24 январда Grand Plais’да бўлиб ўтган Париж мода ҳафталигида.
    Фото: Legion Media

    Андре Бетанкур, ўз навбатида, 1940 йилларнинг бошларида немиспараст матбуот учун антисемитизм мақолалар ёзган, гарчи йўналишини ўзгартириб, қаршиликка қўшилган бўлса ҳам. Кейинчалик у Иккинчи жаҳон уруши пайтида ҳарбий хизмати учун мукофотланган ва Франция ҳукуматида хизмат қилган.

    2017 йилда Лиллиан вафотидан сўнг, Франсуаза ўзининг миллиардлаб долларларини ва Беттенкур хоним сўнгги кунларини ўтказган Аrt Dеcо саройини мерос қилиб олади. Уй Парижнинг ғарбий қисмидаги бой шаҳар Неуилли-сур-Сеине шаҳрида жойлашган. Бундан ташқари, у Бриттани қирғоғидаги болалиги ўтган уйга ҳам эга бўлади. Аммо ҳозирда Франсуаза Парижнинг ғарбий чеккасида яшайди.

    Ўтган йиллар давомида француз аёлининг бойлиги кескин ўсди. Bloomberg маълумотларига кўра, Бетанкур-Мейерс нинг соф бойлиги 82,1 миллиард долларга баҳоланиб, у дунёдаги энг бой аёл ва дунёдаги 11-энг бадавлат одам ҳисобланади. У ва оиласи L’Oreal’нинг 33% улушини назорат қилади.

    Жан-Виктор Мейерс , Николас Мейерс , Франсуаза Беттенкур-Мейерс ва унинг турмуш ўртоғи Жан-Пьер Мейерс L’Oreal’да — UNESCO’нинг илм-фан соҳасидаги аёлларни мукофотлаш тадбирида, Париж, 14 март 2019 йил
    Фото: Legion Media

    Франсуаза Tethys оилавий холдинг компанияси бош директори Жан-Пьер Мейерс га турмушга чиққан. Уларнинг Жан-Виктор ва Николас исмли икки ўғли бор. Жан-Виктор 2012 йилда бувисининг ўрнини эгаллаб, онаси билан бирга L’Oreal директорлар кенгашида ишлай бошлади. Компания L’Oreal, Maybelline, Essie, Garnier, Urban Decay Cоsmetics, Lancome ва Кiehl’s каби оммавий брендларга эга.

    Бетанкур-Мейерс , шунингдек, 1980 йилларда асос солган хайрия ташкилоти Бетанcourt-Schueller жамғармаси президенти сифатида ҳам ишлайди. Жамғарма табиий фанлар ва санъат соҳасидаги тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш учун грантлар ажратади.

    01.05.2023, 22:00   Изоҳ (0)   21435
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бир марта кийган пойабзал ини иккинчи марта киймайди: Ҳиндистондаги энг бой одамнинг рафиқаси қандай ҳаёт кечиради?

    17.04.2023, 17:40

    Миллион долларлик гардероб: герцогиня Кейт Миддлтоннинг энг қиммат либослари (фото)

    29.04.2023, 22:35

    Шахмат ўргатиши мумкин бўлган 7 та ҳаётий сабоқ 

    28.04.2023, 18:06

    Миллиардер хонимлар: Forbes-2023 рўйхатидан ўрин олган дунёдаги энг бой аёллар ва уларнинг муваффақият сирлари

    14.04.2023, 14:50

    Нега яҳудийлар жуда бой? Миллиардер бўлиш учун улар амал қиладиган 10 та қоида

    13.04.2023, 09:44

    Нима учун соч тўкилади ва уни қандай тўхтатиш керак? Трихолог жавоб беради 

    04.04.2023, 20:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.