• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Карьера

    Дунёдаги энг ёш миллиардер болалар қандай кўринишга эга?

    Замонавий болалар учун мантиқ худди шундай ишлайди: улар 24/7 офисда бўлишни, даромадларини тадбиркор амакиларига беришни хоҳламайдилар. Кўпчилик ёшлигидан блог юритишни бошлайди ва улардан катта миқдорда пул ишлаб олади. Албатта, бу ёш истеъдодлар чўққиларни забт этаётган ягона соҳа эмас, аммо айнан блог юритиш улар орасида устунлик қилади.

    Жордан Кейси, Жонни Сива, Настя Радзинская
    Фото: Legion Media / Getty Images

    Келинг, бу мақомга эрта ёшда эришган миллионерлар ҳақида сўз юритамиз, деб ёзади Wday нашри.

    Жоэл Жонни Сива, блогер

    Жоэл рақсга тушади, қўшиқ айтади, актриса ва таниқли блогер. Унинг онлайн аккаунтига 8 миллиондан ортиқ фойдаланувчи обуна бўлган. 2021 йил январь ҳолатига кўра, Жоэлнинг бойлиги 12 миллион долларга баҳоланмоқда.

    Жоэл Жонни Сива
    Фото: Legion Media

    Қизча Небраскада туғилган ва бир нечта рақс реалити-шоуларида иштирок этиши туфайли машҳур бўлган. 12 ёшида у рақамли “Bumerang” қўшиғини чиқарди, унинг видеоси 810 миллиондан ортиқ томоша қилинди. 13 ёшида Жоэл омманинг “севимли вирусли мусиқа санъаткори” сифатида нуфузли мукофотга сазовор бўлди.

    Жордан Кейси, дастурчи

    Жордан ҳақиқий даҳо. 9 ёшидан бошлаб у дастурлаш билан фаол шуғулланади. 12 ёшида у iTunes-да муваффақиятли — энг кўп сотилган ўйинни яратди.

    Жордан Кейси
    Фото: Tristan Fewings / Getty Images

    Жордан ўсмирлик чоғида ўзининг Casey Games компаниясига асос солган ва IOS учун мобил иловаларни ишлаб чиқишни бошлаган. Ҳозирда у лойиҳани ва бир нечта стартапларни бошқаради. Бунда унга ота-онаси ёрдам беради.

    Жорданинг иқтисодий даромади сир сақланади. Бироқ у миллионер эканлигини яширмайди.

    Изабелла Баррет, модель

    Изабелла моделлаштириш бизнесига жуда эрта кириб келган. 4 ёшида у ўзининг биринчи миллионини ишлаб топди, 11 ёшида эса халқаро гўзаллик танловларида кўплаб ғалабаларга эришди.

    Изабелла Баррет
    Фото: Lars Niki / Getty Images for Cosmopolitan NYFW

    Шу билан бирга Изабелла нафақат модель ва қўшиқчи, балки ёш тадбиркор ҳамдир. 6 ёшида қизалоқ Glitzy Girl бренди остида болалар учун косметика ва заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш бўйича бизнесни йўлга қўйди. Табиийки, бу унинг ота-онаси кўмагида амалга ошди.

    Ҳозирда Изабелла ҳисобида 2 миллион доллардан ортиқ маблағ бор. Ота-онаси ўз орзуларини амалга ошириши ва келгусида ўзини чекламаслиги учун қизининг келажагига пул сарфлашларини тан олишади.

    Леанна Арчер, тадбиркор

    Тўққиз ёшидан бошлаб Леанна катта бувисининг оилавий рецепти асосида ўзи ихтиро қилган лаб бўёғини сотади. Маҳсулот сотуви ошганида қиз ўзининг косметика тармоғини кенгайтирди.

    Леанна Арчер
    Фото: Bennett Raglin / Getty Images

    Бугунги кунда унинг компанияси йилига 100 минг доллардан ортиқ даромад келтиради ва бойлиги 3 миллион долларга баҳоланади. Бундан ташқари, Леанна Гаитилик болаларни қўллаб-қувватловчи The Leanna Archer Education Foundation ташкилотига асос солган.

    Настя Радзинская, блогер

    Настя Радзинская
    Фото: Wday

    Настя Радзинская исмли қиз бор-йўғи 9 ёшда, бироқ бир неча йил олдин у 12 миллиондан ортиқ обуначига эга Like Nastya канали туфайли машҳур интернет юлдузига айланди. Ўз видеоларида бола совғаларни очади, ўйнайди, дўконларга ташриф буюради. Қизнинг оиласи биргина рекламанинг ўзидан ойига 5 миллион рубль ишлаб топади.

    Никита Смирнов, SMM мутахассиси

    Яна бир ёш россиялик миллионер. У “ВКонтакте” ижтимоий тармоғида профилларни тарғиб қилади. Ўз бизнесини 12 ёшида бошлаган болакай 14 ёшида гуруҳларни реклама қилишни бошлади ва 16 ёшида 1 миллион рубль ишлаб топди.

    Никита Смирнов
    Фото: Wday

    18 ёшга тўлганда йигит ойига 1 миллион рублга яқин маош ола бошлади, ҳозир у 20 ёшда, даромади эса ойига 2 миллион рублни ташкил этади. Никита янада юқори даромадлар учун ҳаракат қилишда давом этмоқда, Никита 30 календарь кунига камида 1 миллион доллар топишни мақсад қилган.

    Эмиль Мотика, тадбиркор

    Эмил Мотика
    Фото: Wday

    Эмил молиявий саводхонлик бўйича мутахассис. У 9 ​​ёшида майса ўриш бизнесини бошлаган. Вақт ўтиши билан бола иш кўламини кенгайтиришга муваффақ бўлди. 13 ёшида у 8 минг доллар кредит олди ва профессионал майса ўрадиган ускуна сотиб олди. 18 ёшида Эмил ўзининг Motycka Enterprises компаниясига асос солган ва бир мавсумда 100 минг доллар ишлаб топган. Бугунги кунда бу бизнес Мотикага миллионлаб даромад келтиришда давом этмоқда.

    05.07.2023, 17:40   Изоҳ (0)   21600
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Йилига 28 млн доллар топадиган 8 ёшли блогер: Like Nastya қандай қилиб машҳурликка эришди? (фото)

    28.11.2022, 16:21

    “Ҳар ким бой бўлиши мумкин”: Ҳинд миллиардерининг ҳаётингизни ўзгартириб юборадиган 5 та сири

    02.07.2023, 21:59

    Президент бўлиш осон эмас: Соғлиғидаги муаммолар ташқи кўринишига ҳам таъсир қилган АҚШ президентлари (фото)

    23.06.2023, 16:38

    Бизнесдаги хатоликлар: катта омадсизликдан кейин бойиб кетган миллиардерлар

    12.06.2023, 11:20

    Ҳокимият уларнинг қўлларида: Бутун дунёни бошқарадиган бешта оила (фото) 

    05.06.2023, 19:20

    Иордания қироли Абдулла ва унинг суюкли қироличаси Рания: ҳақиқатга айланган шарқона эртак

    03.06.2023, 13:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00

    iPhone эгаларини Android фойдаланувчиларига қараганда интернетда алдаш осонроқ — тадқиқот

    Лайфстайл | 2 август, 21:45

    Камбоджа Трампни тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод сифатида кўрсатди

    Дунё | 2 август, 21:25

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Божхона қўмитаси Қирғизистон чегарасида тирбандлик юзага келишидан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 2 август, 21:00

    Трамп Оқ уйда ҳашаматли тантаналар зали қуриб, уни АҚШга совға қилмоқчи

    Лайфстайл | 2 август, 20:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.