• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино Шоу-бизнес

    Ейилмайдиган нонушта, тез портлайдиган машиналар, механизмли бомба: фильм ва сериаллардаги сийқаси чиққан клишелар

    Кино ҳар доим ҳам реалистик бўлиши шарт эмас. Айниқса, гап жанговар, фантастик ёки қўрқинчли жанрлар ҳақида кетса. Бироқ вақти-вақти билан режиссёрлар эътиборни тортиш, томошабинни қўрқитиш ёки шунчаки фитна яратиш учун бир хил усуллардан фойдаланади. Уларнинг баъзилари аллақачон клише ва дидсизлик рамзига айланган.

    Ҳеч ким нонуштасини емайди

    Бош қаҳрамон эрталаб ишга ёки ўқишга тайёрланиб, хонасидан чиқади. Албатта хотини ёки онаси нонушта тайёрлаб қўйган бўлади. Нонушта оддий тухум ёки сули бўтқаси эмас, балки мевалар, тостлар, мураббо ва бошқа ширинликлар бўлган учта таомдан иборат.

    Аммо қаҳрамон жуда шошилади, шунинг учун бир бўлак нонни тишлаб, қаҳвадан бир қултум ичади ва уйдан чиқиб кетади. Ҳар сафар овқатга деярли қўл урилмайди.

    Қизиғи шундаки, 1985 йилда Тим Бёртон ўзининг биринчи “Пи-Вининг катта саргузашти” фильмини худди шундай саҳнадан бошлаган. Фақат бундай қилиш қаҳрамон хатти-ҳаракатларининг ғалатилиги ва мантиқсизлигини таъкидлайдиган пародия эди.

    Нафақага чиқиш — муаммо

    “Мен бу бемаънилик учун қарилик қиламан”, деганди бир вақтлар “Ўлим қуроли” фильми қаҳрамони. Аммо кўплаб фильмлардан маълумки, кинода истеъфога чиқиш мумкин эмас. Ҳатто Девид Финчернинг ажойиб “Етти” триллерида ҳам Морган Фримен қаҳрамони пенсияга чиқишидан бир ҳафта олдин бир қатор қотилликларни тергов қилишга киришади. Кўп ҳолларда эса истеъфога чиқишдан олдинги охирги иш бутунлай ўлимга олиб келади.

    Машиналар ҳар нарсадан портлаб кетади

    Кино оламида автомобиллар нималардан ясалишини тахмин қилиш ҳам қўрқинчли. Албатта, агар машинага бомба қўйилса, у портлайди, шу билан бирга бензин ва мой ёниб кетади.

    Бироқ экранларда ўқ узилса ҳам автомобиллар парчаланиб кетади. Баъзи фильмларда эса машиналар тўқнашувдан ёки жарликка қулашдан портлайди. Эҳтимол, уларда ўз-ўзини йўқ қилиш тугмачаси бордир, акс ҳолда буни бошқачасига тушунтириб бўлмайди.

    Ақл бовар қилмайдиган портлашларни “Тиғиз вақт”, “Уддалаб бўлмас топшириқ 3” ва албатта “Форсаж” фильмларида кўриш мумкин.

    Ёвузлар маккорона режаларини айтиб беради

    Жангари ва саргузашт фильмлардаги антагонистларнинг хатти-ҳаракатларига эътибор берганмисиз? Бош қаҳрамонни қўлга олиб, бошига тўппонча тираб туради. Тепкини босишнинг ўзи кифоя — душманидан қутулади.

    Аммо ундай бўлмайди, ижобий қаҳрамон шунчаки ўлиши мумкин эмас. Шунинг учун ёвуз одам дунёни забт этиш режалари ҳақида батафсил ҳикоя қила бошлайди. Баъзан уни қандай тўхтатиш мумкинлигини ҳам тушунтириб беради. Бу орада Жеймс Бонд, Итан Хант ёки ҳеч бўлмаганда Остин Пауэрс ёрдамга келади ёки ўзи тузоқдан чиқиб, ғалаба қозонади. Бу клишедан деярли барча 007 агенти ҳақидаги классик фильмларда фойдаланилган.

    Соат механизмли бомбада экран бўлиши керак

    Кинода ҳамма нарсани портлатишни яхши кўришади. Қаҳрамон ортида бомба портлайди, аммо у эътибор бермай олға кетаверади. Ёки ёвуз одам соат механизмли бомба қўяди, ижобий қаҳрамон уни зарарсизлантиради.

    Биринчидан, бундай бомбада ҳар доим экран ёки ҳеч бўлмаганда сиферблат бўлади, унда томошабин ва қаҳрамон портлашгача қанча вақт қолганини кўришлари мумкин. Бундан ташқари, параллел монтаж ва бошқа кадрлар туфайли бомбанинг таймери кўпинча фильмнинг ҳақиқий хронометражига тўғри келмайди. Бир дақиқалик экран вақти давомида рақамлар саноқли сонияларга ўзгариши мумкин.

    Дўсти учун рингда ўч олиши шарт

    Бош қаҳрамон агар жанг санъати устаси бўлса, қандайдир мусобақада қатнашади, ёки яқин дўсти, қариндошига тайёргарлик кўришда ёрдам беради. У ўзига тўлиқ ишонган ҳолда рингга чиқади, лекин тўсатдан ёмон одам пайдо бўлади, у ҳар доим қоидаларга риоя қилмайди.

    Дўсти йиқилади, балки бутунлай ўлгандир. Энди бош қаҳрамон машқ қилиши ва ёвузни мағлуб этиши керак. Нафақат спорт ёки дунёни қутқариш, балки ўртоғи учун ўч олади.

    Қаҳрамонлар ё жуда секин, ё жуда тез уришади

    Фильмда ҳаяжонли жанг саҳнасини кўрсатиш осон иш эмас. Ҳамма нарсани жуда динамик тарзда, лекин шу билан бирга томошабин деталларни кўрадиган қилиб бериш керак. Бундан ташқари, каскадёрларни яшириш керак — ахир ҳамма актёрлар ҳам трюкларни ўзлари бажармайди.

    Шундай қилиб, муштлашув саҳналарида иккита энг кенг тарқалган муаммо мавжуд. Биринчиси — жанг пайтида деярли ҳар сонияда монтаж стикерлари ясалади ва ҳамма нарса тартибсиз милтиллашга айланади.

    Иккинчиси, режиссёрларнинг секин суратга олишга бўлган муҳаббати. Бир вақтлар “Матрица”да “ўқ тезлиги” технологиясини кўрсатишганди. Энди ҳамма ундан ёки оддийгина слоумоушндан фойдаланади. Аммо ҳамма нарса меъёрида бўлгани маъқул: Зак Снайдернинг “Адолат лигаси”, “Исёнкор ой” ва бошқа фильмларида секинлаштирилган кадрлар вқеаларнинг деярли чорак қисмини ташкил қилади.

    20.11.2024, 14:56   Изоҳ (0)   5751
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд#фильмлар#сюжет

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Портлаш эҳтимоли йўқ». «Чернобиль» сериали, ҳақиқат, масъулият ва инсоният ҳақида

    07.06.2019, 09:43

    Тошкентда премьераси бўлиб ўтган «қисқа метражли» фильмлар нега қисқа метражли эмас?

    13.07.2019, 19:33

    Экрандаги муҳаббат: бир неча бор севишганлар ролини ижро этган Голливуд юлдузлари (фото)

    13.10.2020, 12:59

    Машҳур образларни яратишда ҳаётини хавф остига қўйган актёрлар (фото)

    12.03.2021, 19:59

    Уилл Смит 55 ёшни қарши олди: Голливуд юлдузи иштирокидаги энг яхши фильмлар 

    26.09.2023, 11:44

    Голливуд юлдузларининг томошабинлар ҳафсаласини пир қилган роллари (фото)

    18.04.2024, 09:49

    Анжелина Жоли 49 ёшда: Голливуд юлдузи иштирокидаги энг яхши фильмлар (видео)

    07.06.2024, 13:43

    Голливуднинг Шон-шараф хиёбонида Бетменнинг юлдузи ўрнатилади

    18.09.2024, 18:05

    Раж Капурнинг невараси, Саиф Али Хоннинг рафиқаси, маҳоратли актриса Карина Капур 44 ёшда (фото, видео)

    23.09.2024, 17:10

    “Матрица” фильми 25 ёшда: Нeo, Тринити ва фильмдаги бошқа қаҳрамонлар ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    27.09.2024, 10:45

    Сериаллардаги образлари билан танилган бўлса-да, катта кинода ўз ўрнини тополмаган Голливуд актёрлари (фото) 

    27.09.2024, 11:55

    Энг кўп “ўладиган” актёр: машҳур фильмлардаги Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган ғайриоддий ҳолатлар

    03.10.2024, 15:40

    Ҳанузгача “Оскар”га муносиб кўрилмаган Голливуд юлдузлари

    17.10.2024, 14:50

    Жан-Клод Ван Дамм 64 ёшда: машҳур актёр қайси русумдаги автомобилларни бошқаради? (фото)

    21.10.2024, 14:11

    Бутун дунёни мафтун қилган Болливуднинг энг машҳур 5 нафар актрисаси

    03.11.2024, 14:19

    Барча даврларнинг энг яхши актёри ким экани маълум қилинди 

    07.11.2024, 18:49

    Қизиқарли сюжети билан ҳар қандай Голливуд фильмларини ортда қолдирадиган чет эл сериаллари

    07.11.2024, 17:50

    Фильмдаги роли учун жиддий қурбонлик қилган Голливуд актёрлари

    13.11.2024, 09:40

    Шер ўргатувчи, иллюзионист, каратэ устаси: кўпчилик билмаган ажойиб истеъдодга эга Голливуд актёрлари

    11.11.2024, 15:57

    “Сигир соғишим, ўт ўришим мумкин”: “Барби” юлдузи Марго Робби қандай уйда яшайди?

    14.11.2024, 11:20

    Моҳирона ижроси билан Голливудни забт этган корейс актёрлари

    12.11.2024, 12:40

    Голливуд киносаноатида ишлайдиганлар қанча маош олади? 

    12.11.2024, 20:55

    Леонардо Ди Каприонинг гаражига саёҳат: актёр қандай автомобилларга эгалик қилади? (фото)

    14.11.2024, 12:40

    Машҳур фильмлардаги томошабинлар эътиборидан четда қолган муҳим деталлар

    18.11.2024, 11:35

    Қотил ва фирибгарлар орамизда: ҳаёти машҳур фильмларга асос бўлган 4 нафар жиноятчи ҳозирда қандай яшайди?

    19.11.2024, 11:35

    “Оскар”мукофотидан воз кечган ва тақдирлаш маросимига келмаган жаҳон юлдузлари

    18.11.2024, 18:15

    Коктейллардан машғулотларгача: дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?

    19.11.2024, 09:40

    Анжелина Жоли Бред Питт билан судлашиш учун бор-будини сотмоқда

    18.11.2024, 20:02

    “Алвидо, Америка”: Трамп ғалабасидан кейин Қўшма Штатларни бутунлай тарк этишни режалаштираётган Голливуд юлдузлари

    19.11.2024, 10:30

    “Жеки Чанни ота-онаси 200 долларга сотмоқчи бўлган”. Жаҳон юлдузларининг қийинчиликларга таслим бўлмасликка ундовчи ҳикоялари

    19.11.2024, 16:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади



    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда имтиёзли тоифага кирувчилар давлат ҳисобидан даволанадиган касалликлар рўйхати қайта тасдиқланади

    Ўзбекистон | 25 май, 13:22

    Россиянинг Украинага ракета ва дронлар билан қилган ҳужуми оқибатида 10 дан ортиқ одам вафот этди

    Дунё | 25 май, 12:43

    FIFA президенти Клублар ўртасидаги ЖЧда Роналдунинг иштирокига ишора қилди: “Ҳали вақт бор” (видео)

    Спорт | 25 май, 12:39

    Эрта ҳосил ва қиммат нарх: Ўзбекистонда гилос мавсуми бошланди

    Ўзбекистон | 25 май, 12:15

    Россия чемпионатида мавсум якунланди. Легионерларимиз қандай натижа қайд этди?

    Спорт | 25 май, 12:01

    Тирноқларга назар: агар сизда шундай белгилар бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг 

    Гўзаллик | 25 май, 12:00

    Европа Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади — Bloomberg

    Дунё | 25 май, 11:37
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.