• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Уилл Смит 55 ёшни қарши олди: Голливуд юлдузи иштирокидаги энг яхши фильмлар

    25-сентябр куни актёр Уилл Смит 55 ёшини нишонлади. Шу муносабат билан актёр иштирокидаги энг яхши фильмлар рўйхатини туздик.

    “Али”, 2001 йил

    Режиссёр: Майкл Манн

    Бош ролларда: Уилл Смит, Жейми Фокс, Жон Войт

    Фото: Фильмдан кадр

    Кассиус Клей — ёш ва умидли боксчи Сонни Листон билан жанг қилади. Сюжет нафақат унинг карьераси, балки ижтимоий фаолияти атрофида ҳам ривожланади. Шунингдек, ижодкорлар бош қаҳрамон Муҳаммад Алига айланган босқични ҳам эътибордан четда қолдирмаган. Қизиғи шундаки, Смит дастлаб бу ролга рози бўлмаган, аммо спортчининг ўзи уни кўндирган. Актёр кўп ойлар давомида рингда машқ қилди, унинг саъй-ҳаракатлари бесамар кетмайди — мазкур роли учун у “Оскар” мукофотига лойиқ кўрилади.

    “Бахт ортидан қувиб”, 2006 йил

    Режиссёр: Габриэль Муччино

    Бош ролларда: Уилл Смит, Жейден Смит

    Фото: Фильмдан кадр

    Фильм энг муваффақиятли брокерлардан бирига айланган ва энг йирик инвестиция компанияси асосчиси бўлган ёлғиз ота Крис Гарднернинг ҳаётий ҳикоясига асосланган. Аммо фаолиятининг бошида у ҳам пул билан боғлиқ муаммоларга дуч келади. Крис маош тўланмайдиган олти ойлик стажировкадан ўтади, у ерда 19 та рақобатчини мағлуб этиши керак эди. Бош қаҳрамонни Уилл Смит, унинг ўғли образини эса актёрнинг фарзанди Жейден ўйнаган. Лойиҳа Смитга иккинчи “Оскар” номинациясини олиб келади, ўғли эса МTV мукофотига сазовор бўлади — ёш истеъдод “Йил ютуғи” деб топилади.

    “Мен афсонаман”, 2007 йил

    Режиссёр: Френсис Лоуренс

    Бош ролларда: Уилл Смит, Элис Брага

    Фото: Фильмдан кадр

    Фильм воқеалари пост-апокалиптик Нью-Йоркда бўлиб ўтади. Инсониятнинг ярми ҳалок бўлган, қолган ярми зомбиларга айланган. Фақат Роберт Невиллгина иммунитети сабаб тирик қолган. Ёлғизликни енгиш учун у оддий турмуш тарзини олиб боришга ҳаракат қилади, шунингдек, зарарланган одамларда синов ўтказиб, вакцина ихтиро қилишга ҳаракат қилади. Бир кун унинг тажрибаси кутилмаган натижани беради — энди бош қаҳрамон ёрқин келажакка умид қилиши мумкин.

    “Етти тақдир”, 2008 йил

    Режиссёр: Габриел Муччино

    Бош ролларда: Уилл Смит, Росарио Доусон, Вуди Харрельсон

    Фото: Фильмдан кадр

    Таъсирли ва фожиали фильмда етти кишининг ҳаётини сақлаб қолган Тим Томас ҳақида ҳикоя қилинади. Вақт ўтганига қарамай, қаҳрамон ҳали ҳам виждон азобидан қутулолмайди. Бундан қутулиш учун эса “қарз тўлаш” режасини ўйлаб топади. Тим органлар донорига айланади. Бироқ у фақат иккинчи имкониятга лойиқ бўлганларни танлайди. Бош қаҳрамон унда яшаш истагини уйғотадиган янги бемор билан учрашганда ҳаммаси ўзгаради.

    “Хенкок”, 2008 йил

    Режиссёр: Питер Берг

    Бош ролларда: Уилл Смит, Шарлиз Терон, Жейсон Бейтман

    Фото: Фильмдан кадр

    Ханкок супер қудратга эга. Уни қаҳрамон деб аташ осон эмас, лекин уни ёвуз деб ҳам бўлмайди. У ёввойи турмуш тарзини олиб боради, лекин жамият хавф остида бўлганда, у ёрдамга келади. Бир куни у пиар-менежер Рейни қутқаради ва у миннатдорлик белгиси сифатида Хенкокка имижи устида ишлашни таклиф қилади. Аммо маълум бўлишича, Хенкок сайёрадаги ягона ўзига хос мавжудод эмас — бу унинг атрофидагилар учун катта муаммога айланади.

    “Фокус”, 2014 йил

    Режиссёрлар: Жон Рекуа, Гленн Фикарра

    Бош ролларда: Уилл Смит, Марго Робби

    Фото: Фильмдан кадр

    Бу сафар Уилл Смит мафтункор ўғри Жесс билан учрашадиган фирибгар Ники ролини ўйнайди. Қиз тажрибали фирибгарни унинг устози бўлишга кўндиради. Кўп ўтмай, бош қаҳрамонлар бир-бирларини севиб қолишади, лекин уларнинг ҳар бир ҳаракати яхшиликка олиб келмайди.

    “Қирол Ричард”, 2021 йил

    Режиссёр: Рейналдо Маркус Греен

    Бош ролларда: Уилл Смит, Сания Сидней, Деми Синглетон

    Фото: Фильмдан кадр

    Ушбу фильм бўлмаганида бу рўйхат тўлиқ бўлмасди. Смит яна биографик фильмда теннисчилар Венера ва Серенанинг отаси Ричард Уильямс ролини ўйнайди. Болалигидан у фарзандларини буюк спортчилар бўлишларига ишонтириб ўстирган. Вақт ўтгач, қизларининг каттаси таниқли мураббий Пол Коэн эътиборига тушади. Кичик қизи ортда қолмаслиги учун Ричард барча машғулотларни ёзиб олади ва у билан ўзи шуғулланади. Мазкур рол туфайли актёр истеъдодининг янги қирраларини очиб беради ва буни танқидчилар ҳам, томошабинлар ҳам таъкидлашади. Ушбу роли учун актёр 2022 йилда яна бир бор “Оскар”га муносиб кўрилади.

    26.09.2023, 11:44   Изоҳ (0)   7829
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Машҳур инсонларнинг оналари ким ва улар ҳозирда қандай яшайди? (фото)

    25.09.2023, 14:46

    “Бритни жаноб Спирсга қарши”: Шоу-бизнес юлдузларининг шов-шувли ҳаёти ҳақидаги ҳужжатли фильмлар

    25.09.2023, 12:57

    Голливуд актёрлари томонидан кимошди савдосига қўйилган қизиқарли лотлар (фото)

    25.09.2023, 09:50

    “Араб оламининг Дианаси”: Саудия Арабистони аёллари ҳақидаги стереотипларни ўзгартириб юборган малика Амира ат-Тавил ҳақида 

    26.09.2023, 10:53

    Ҳинд киноси афсоналари — Амитабҳ Баччан ва Раж Капурнинг набираси Агастя Нанда актёрликка қадам қўйди

    26.09.2023, 09:40

    “Такси” фильмидаги комиссар Жибер: Француз актёри Бернар Фарси ҳозир қаерда? (фото) 

    25.09.2023, 16:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Малика Диана вафотининг 30 йиллигига бағишлаб фильм суратга олинади

    Лайфстайл | 25 август, 16:49

    Шавкат Мирзиёев давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 25 август, 16:41

    Ўзбекистонда доллар расмий курси 12 305 сўмгача тушди 

    Ўзбекистон | 25 август, 16:21

    Ўзбекистонда Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги ташкил этилади

    Ўзбекистон | 25 август, 16:12

    “Иван Василевич ўз касбини ўзгартиради” фильми қандай суратга олинган?

    Кино | 25 август, 15:43

    Украина илк бор янги “Нептун” ракетасини намойиш қилди (видео)

    Дунё | 25 август, 15:42

    Тошкентдаги Бўрижар каналига тушиб кетган 17 ёшли боланинг жасади топилди

    Ўзбекистон | 25 август, 15:28

    “Эрон АҚШга итоат этмайди” — Оятуллоҳ Али Хоманаий

    Дунё | 25 август, 15:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.