• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият Лайфстайл Кино

    Анжелина Жоли 49 ёшда: Голливуд юлдузи иштирокидаги энг яхши фильмлар (видео)

    4 июнь куни америкалик кино, телевидение ва овоз актрисаси, кинорежиссёр, продюсер, БМТнинг эзгулик элчиси ва шунчаки мафтункор аёл Анжелина Жоли ўзининг туғилган кунини нишонлади.

    49 ёшли Жоли кино фаолияти давомида “Оскар” мукофоти, уч карра “Олтин глобус” (тарихда уч йил кетма-кет ушбу мукофотни қўлга киритган биринчи актриса) ва икки карра “АҚШ актёрлар кино гилдияси” мукофотини қўлга киритди. Forbes нашри маълумотларига кўра, 2009, 2011 ва 2013 йилларда Жоли Голливуддаги энг кўп маош олувчи актриса деб топилган.

    Актриса дебютини 1982 йилда “Чиқиш йўлини излаб” комедиясида бошлаган. Жолига “Лара Крофт: Даҳма талончиси” ва “Лара Крофт: Даҳма талончиси-2. Ҳаёт беланчаги” фильмларида илк машҳурлик ва шон-шуҳрат олиб келди. Қуйида биз Анжелина Жоли иштирокидаги кино саноатида энг кассабоп лойиҳаларга айланган фильмларни ёдга оламиз.

    “Малефисента”


    Режиссёр Робрт Стромберг томонидан суратга олинган фентези фильм Disney’нинг “Уйқудаги гўзал” мультфильмининг ремейки саналади. Фильмдаги асосий антагонист — Малефисента нима учун ёш ва эзгу паридан қасоскор ва жаҳлдор сеҳргарга айлангани ҳақида сўз боради. Фильмининг премьераси 2014 йил 28 май куни бўлиб ўтди ва глобал кассадаги умумий даромади 500 миллион доллардан ошди.

    “Жаноб Смит ва Смит хоним”

    Режиссёр Даг Лайман томонидан суратга олинган комедия йўналишидаги фильм турли мижозлар учун ишлайдиган ва бир вақтнинг ўзида бир-бирини йўқ қилиш вазифаси юкланган эр-хотин агентлар ҳақидадир. Комедияни суратга олиш майдончасида Голливудда энг кўп муҳокама қилинадиган жуфтлик пайдо бўлган: Бред Питт Женнифер Энистон билан ажрашиб, Анжелина Жолига уйланган. Лойиҳа кассада 480 миллион доллар тўплаган ва ҳанузгача севиб томоша қилинади.

    “Ўта хавфли”

    Россиялик режиссёр Тимур Бекмамбетов томонидан Жеймс Макавой, Морган Фриман ва Анжелина Жоли иштирок этган жанговар фильм премьераси 2008 йилда бўлиб ўтган. Сюжетга кўра, бош қаҳрамон Уэсли Гибсоннинг ҳаёти омадсизлик ва муваффақиятсизликка тўла бўлади. Гибсон болалигида уни ташлаб кетган отасининг шафқатсизларча ўлдирилганини билиб қолгач, ҳаммаси ўзгаради. Энди у ёлланма қотилларнинг яширин жамиятига жалб қилиниб, у ерда тажрибали мураббийлардан дарс олади ва оддий офис ходими бўлган Уэсли ажойиб рефлексларга ва ғайритабиий кучга эга профессионал жангчига айланади.

    “Сайёҳ”

    “Оскар” мукофотига сазовор бўлган фильм режиссёр Флориан Хенкел фон Доннерсмаркнинг эстетик жиҳатдан мукаммал фильми. Суратга олиш ишлари 2010 йилда Париж ва Венецияда бўлиб ўтган. Бош ролларда Анжелина Жоли билан бирга Жонни Депп ҳам иштирок этган.

    “Солт”

    Режиссёр Филлип Нойс томонидан суратга олинган жанговар фильм сценарийси Курт Виммер ва Брайан Хелгеланд томонидан ёзилган. Сюжет аввалида Шимолий Корея қамоқхонасида Эвелин Солт Россия разведкасига тегишли эканлигини тан олиш учун шафқатсизларча сўроқ қилинади. Кутилмаганда, уни озод қилишади ва машҳур арахнолог Майкл Краузенинг саъй-ҳаракатлари билан озод қилинганини билиб қолади. Майкл кейинчалик Эвелин билан турмуш қуради. Уларни олдинда кўплаб машаққатлар кутиб туради. Фильм премьераси 2010 йил 23 июлда бўлиб ўтган.

    07.06.2024, 13:43   Изоҳ (0)   17342
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Анжелина Жоли Брэд Питтни жисмоний зўравонликда айблади

    11.04.2024, 18:51

    Брэд Питт ва Анжелина Жолининг 15 ёшли қизи Вивьен онаси билан спектакль тақдимотига келди (фото)

    16.04.2024, 11:51

    Жаҳон киноси юлдузлари актёр бўлмаганида, қайси касбни танлаган бўларди?

    17.04.2024, 18:17

    Актриса Анжелина Жоли Брэд Питт билан бўлган ажримдан мўмай даромад ишлаб олди

    22.04.2024, 09:51

    Анжелина Жоли, Хью Жекман ва саратонни енгишга муваффақ бўлган бошқа машҳурлар (фото)

    30.05.2024, 16:45

    Бред Питт ва Анжелина Жолининг қизи Шайло отасининг фамилиясидан воз кечмоқчи

    03.06.2024, 15:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эркак 8 йил давомида кўкрагига санчилган пичоқ билан яшаганини тиббий кўрикдагина билиб қолди (фото)

    Дунё | 15 август, 10:09

    Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида икки киши фирибгарлик билан пора олаётганида қўлга тушди

    Ўзбекистон | 15 август, 09:58

    Қозоғистон аҳоли жон бошига ЯИМда Россия ва Хитойни ортда қолдирди

    Дунё | 15 август, 09:56

    Конор Макгрегор UFC рўйхатидан ўчирилгани рад этилди

    Спорт | 15 август, 09:55

    Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида айрим оилаларга ичимлик суви бўйича харажатларни қоплаш учун субсидия ажратилади

    Ўзбекистон | 15 август, 09:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.