• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    «Портлаш эҳтимоли йўқ». «Чернобиль» сериали, ҳақиқат, масъулият ва инсоният ҳақида

    HBO телеканалининг «Чернобил» сериали улкан шовшувга сабаб бўлди. Бунинг боиси нимада, сериалнинг Ўзбекистон учун қандай аҳамияти бор — бу саволларга Эльдар Асанов жавоб қидиради.

    АҚШнинг HBO телеканали ўз шоуларига ниҳоятда жиддий ёндашиши, сюжет мантиқи ва постановка деталлари устида қаттиқ ишлаши билан машҳур. 2000-йилларнинг энг сифатли асарларидан бирига айланган «Назорат» (The Wire) сериали шу канал томонидан ишланган эди. Кейинроқ эса XXI асрнинг энг машҳур сериали — «Тахтлар ўйини» (Game of Thrones) тақдим этилди. Бир муддат илгари телеканал ижодкорлари эндиликда энг мукаммал тарихий сериал номига даъвогар «Чернобиль» телешоусини эфирга узатди.

    Кадр: HBO

    Кадр: HBO

    Беш қисмдан иборат мини-сериал бутун дунёга машҳур бўлди. Лекин мени қизиқтирган нарса — у Ўзбекистонда чинакам шовшув келтириб чиқарди: кўплаб ўзбек блогерлари аллақачон сериалга ўз муносабатини билдирди ва билдиришда давом этмоқда. Сериал Ўзбекистон учун қандай аҳамиятга эга эканлиги ҳақида қуйироқда гаплашамиз. Ҳозир эса унинг кинематографик жиҳатларига тўхталиб ўтсак.

    Сериалнинг ўзига хослиги нимада?

    Сюжетга алоҳида тўхталиб ўтириш, менимча, ортиқча бўлса керак. Номидан ҳам маълумки, сериал Чернобиль ҳалокатига бағишланади. Ўн минглаб одамлар ҳаётини олиб кетган, юз мингларни жисмоний ва руҳий мажруҳларга айлантирган, миллионлаб инсонлар тақдирига таъсир ўтказган бу фожиа замонавий маданиятда ўз ўрнига эга. Чернобиль ҳалокати ҳақида ўнлаб ҳужжатли китоблар битилган, шеърлар, бадиий асарларнинг-ку адоғи йўқ. Хусусан, ёзувчи Дмитрий Глуховский томонидан бошлаб берилган «Метро 2033» постапокалиптик романлар туркуми кўп жиҳатдан Чернобиль фожиасидан илҳомланиб яратилган.

    Шунингдек, кўпгина машҳур компьютер ўйинлари сюжети ва атмосфераси Чернобилдан, тарк этилган шаҳар — Припятдаги тақиқ зонасидан олинган. Ҳужжатли ва бадиий фильмлар, сериаллар, қўшиқларни санаб ўтирсак, вақтимиз етмайди.

    Шу қадар машҳур мавзуга қайта қўл урган сериал ижодкорлари нима иш қилдики, уларнинг меҳнат маҳсули алоҳида эътирофга сазовор бўлди? Наҳотки бу соҳада айтилмаган гап, ёзилмаган факт, кўрсатилмаган саҳна қолган бўлса?

    Биринчидан, сериал ниҳоятда реалистик олингани билан кишини ҳайратга солади. Одатда америкаликлар Россия ёки СССР ҳақида бирор нарса ишласа, бу асар советлар ва руслар ҳақидаги стереотипларга тўла бўлади. Бу стереотипларни ҳазиломуз шаклда «балалайка, айиқ, Russian Vodka, Калашников автомати» деб таърифлашади. Ҳатто пропаганда йўлида эмас, совет тарихига ҳурмат кўрсатиш учун олинган картиналар ҳам бундан мосуво эмас. Сталинград учун жангларда бемисл жасорат кўрсатган машҳур совет снайпери Василий Зайцевга бағишланган «Душман остонада» (Enemy at the Gates) фильмини олайлик. Сталинград ҳимоячилари бўш вақтларида ароқ ичиб, балалайка садолари остида рақс тушади, совет аскарлари эса америкача фикрлайди.

    Бир сўз билан айтганда, америкалик киноижодкорлар бошқа давлатлар, хусусан, руслар ҳақида кино ишлаганда кўп ҳолларда деталларга эътибор қаратиб ўтирмайди, «бу бадиий ижод, демак, бадиий тўқима мумкин» қабилида иш тутади. Лекин бадиий ижод намунасида реал ҳаёт ҳаққоний акс этиши, тасвир тарихан аутентик бўлиши тўқимани сайқаллайди, унинг эртак эмас, ҳақиқатга алоқадор бадиий фикр эканлигини кўрсатиб беради.

    Кадр: «Kinoman.uz»

    Кадр: «Kinoman.uz»

    «Чернобиль» ижодкорлари буни теран англаганини тушуниш қийин эмас. Америкалик ижодкорлар совет турмуш тарзини, маиший ҳаётини шу қадар синчиклаб тиклаганки, бирорта жиддий камчилик топиш қийин. Шаҳарлар қиёфаси, уйлар, шифохоналар архитектураси ва ички кўриниши, уйлардаги ва давлат идораларидаги мебел, мебел устидаги кулдон, ваза, стакан, деворлардаги гулқоғоз ва плакатлар, ошхона буюмлари, одамларнинг кийимлари, ҳатто қаҳрамонларнинг уйидаги ахлат челаги ҳам айнан ўтган асрнинг 80-йилларидаги СССРни гавдалантиради; номи келтирилмайдиган бир эпизодик персонаж фарзандига узатаётган печенье ҳам ўша йилларга хос; машиналарнинг авторақамлари айнан Украина ССР, Киев области учун тақсимланган реал авторақамлардан олинган. Тарихий ҳаққонийликка ишқибоз нозиктаъб синефил ўрта асрлар дастурхони устида Starbucks’дан келтирилган қаҳва идишини кўриб қанчалик асабийлашган бўлса, аёл қаҳрамонларнинг 80-йилларга хос соч турмагини кўриб шунчалик қониқиш ҳосил қилади.

    Камчиликлар йўқ эмас, албатта. Кимлардир русча ароқ ичиш маданияти тўғри акс эттирилмаганига урғу берди, масалан. Нима бўлганда ҳам, ҳатто россиялик ижодкорлар ҳам совет даврини бу қадар ҳаққоний акс эттирганини эслай олмайман.

    Иккинчидан, ижодкорлар тил экспериментларидан воз кечган. Одатда бирор давлат ёки халқ турмушини акс эттириш учун америкалик киночилар қаҳрамонларни ўша халқ тилида гапиришга мажбур қилади. Барча актёрларни Россиядан олиб келиш қийинлиги туфайли Голливуд юлдузлари қийналиб-қийналиб русча гапиришига тўғри келади. Бу эса фильмга ҳаққонийлик бағишламай, аксинча, уни пародияга айлантириб қўяди. Шу боис «Чернобиль» ижодкорлари барча қаҳрамонларни инглизча гапиртириб қўяқолган. Айни дамда, уларнинг суҳбатларида советча дунёқараш ва тушунчалар акс этишига эътибор қаратган.

    Учинчидан, воқеалар кетма-кетлиги, тарихий фактлар жуда батафсил ва мумкин қадар тўғри ёритилган. Деярли барча қаҳрамонлар (шу жумладан номи эсланмайдиган кичик образлар) реал прототипга эга. Масаланинг илмий томонида айрим хатолар борлиги, баъзи тарихий фактлар бузилгани (мисол учун, кончиларнинг қип-яланғоч бўлиб ишлаши) ҳақида ёзилди; бадиий тўқима ҳам кам эмас. Шунга қарамай, сериал Чернобиль фожиаси ҳақида тўлақонли маълумот беради.

    Кадр: HBO

    Кадр: HBO

    Ниҳоят, «Чернобиль» ҳақиқий эпопея тарзида суратга олинган. Эпопеянинг ўзига хослиги шундаки, унда битта аниқ бош қаҳрамон бўлмайди, ўнлаб, юзлаб одамларнинг кечинмалари воситасида бутун бир давр ёки жамият тақдири чизиб берилади. Эпопея бадиий ижоднинг энг мураккаб жанри бўлиб, унча-мунча қаламкаш унга яқинлашишга журъат эта олмайди. Киночиларга-ку йўл бўлсин — вақт нуқтаи назаридан чекланган фильмларда ўнлаб одамларни кўрсатиб, уларнинг характерини очиш ва тақдирини охиригача кўрсатиш деярли имконсиз. Лекин «Чернобиль» мини-сериали қандайдир йўл билан бунинг уддасидан чиққан ҳамда беш соат ичида ўнлаб образларни тўла очиб бериб, тугал ҳикояларни томошабинга тақдим эта олган.

    Йирик фожиалар, катта урушлар, узоқ давом этган ижтимоий-сиёсий воқеалар жуда ноқулай кинематографик материал ҳисобланади. Олти йиллик Иккинчи жаҳон урушини, уч йилга чўзилган Уотергейт можаросини икки-уч соатда жонлантиришнинг имкони йўқ, имкони топилганда ҳам, бу жуда зерикарли фильм бўлади. ФИФАнинг юз йиллик тарихини 110 дақиқага сиғдиришга уринган «Бирдам ҳиссиётлар» (United Passions) фильми танқидчилардан «ноль» баҳо олгани бежиз эмас. Шу туфайли кинематографда одатда битта-иккита образ бош қаҳрамон сифатида танланиб, уларнинг тақдирига урғу берилади, уруш ёки сиёсий можаро эса фон бўлиб хизмат қилади.

    «Чернобиль» эса кўплаб катта-кичик образларни кадрга сиғдириб, фожианинг кўламини намоён эта олган, у миллионлаб одамларнинг тақдирига таъсир кўрсатганини томошабинга етказа олган.

    Кадр, ижро, оператор иши

    Операторлар жуда яхши ишлаган. Қандайдир оригинал операторлик приёмлари қўлланмагани билан, бўлаётган воқеалар жуда аниқ ва тушунарли кўрсатилган. Ҳаракатланувчи, қимирловчи тасвирлар, кескин план ўзгариши, тезлашиш, секинлашиш, қисқа кадр («клиппер») — бундай нарсалар йўқ. Камера бир маромда, секин ҳаракатланиши (ёки жойида ўзгаришсиз туриши) фильмнинг жиддийлигини оширади.

    Айни пайтда, сериалда рамзий кадрлар жуда кўп. Припятликлар ярим тунда тўпланиб, олисдаги аланга гўзаллигидан баҳра олаётганини, илк радиоактив зарралар аёлларнинг сочларига, гўдакнинг беланчагига тўкилаётганини кўриб ҳам завқланасан, ҳам даҳшатга тушасан. Кадрда кўриб турганинг одамлар ўлимга маҳкумлигини, ҳеч нарса уларни қутқара олмаслигини тушуниб, ичинг ағдарилади.

    Кадр: HBO

    Кадр: HBO

    Актёрлар таркиби сараланганда, билиниб турибдики, атайлаб машҳурлар билан ишлашдан воз кечилган. Ўнлаб катта-кичик персонажлар ичидан икки-учта таниш чеҳрани топа олдим. Бу қаҳрамонлар муҳим эмаслигини, асосийси бўлаётган воқеалар эканлигини урғулайди. Кристофер Нолан ўзининг «Дюнкерк» эпопеясида худди шу йўлдан борган эди.

    Шу билан бирга, бир-икки образни айтмаганда, деярли барча актёрлар образга тушган: ғирт советча қиёфалар, қарашлар, ҳиссиётлар ва вазиятга мувофиқ феъл-атвор яхши очиб берилган.

    Бир сўз билан айтганда, сериалнинг ютуғи унинг юлдузли актёрлари эмас, балки нотаниш актёрларнинг маҳоратли ижросидир.

    Постановка ва режиссура

    Юқорида айтганимдек, «Чернобиль» воқеаларни ҳужжатли фильмлар даражасида батафсил кўрсатиб беришга уринади. Бироқ у барибир ҳужжатли фильмга айланиб қолмайди, чинакам бадиий асар сифатида қабул қилинади. Ҳар бир қисм бирор таъсирчан, хавотирли саҳна билан якунланади. Ҳар бир қисм ўз ички тугаллигига эга. Биринчи қисм сўнггида одамлар аллақачон ўлиб бўлганидан, фожианинг кўламидан бехабар бемалол ишга бориб келаётгани кўрсатилади: ҳали Припятда ҳаммаёқ тинч, одатий турмуш тарзи изидан чиқмаган. Иккинчи қисм якунида припятликларнинг «комфорт зонаси», ўрганиб қолган маишатлари бешафқатлик бузиб юборилади: одамлар уйидан, ишхонасидан олиб чиқилиб, эвакуация қилинади. Кечагина ҳеч нарсадан шубҳаланмаган бахтли, бахтсиз, қувончли, ташвишли одамлар бир зумда замона қурбонларига айланади.

    Кадр: HBO

    Кадр: HBO

    Сериал режиссурасининг, сюжетининг асосий ютуғи ҳам балки шундадир: бу ерда ёвуз душман йўқ, уни енгиш учун қаҳрамонлар қон кечиши керак эмас. Лекин ҳар қандай ёвуз душмандан қудратлироқ техноген офат бор. Уни кўриб, ушлаб бўлмайди, уни тўхтатиб бўлмайди, уни бирор мўъжиза тўхтатса ҳам, фильмнинг энг бошида аллақачон барча қаҳрамонлар радиациянинг ўзига тегишли улушини ўпкаларига ютиб бўлган. Фильм ўртасида бирор бурчакдан Супермен учиб келиб, барчани қутқариб қолмаслигини, кадрда амалда ўлимга маҳкумларни кўриб турганингни, уларнинг энг бахтлилари умрининг охиригача мутацион хасталиклардан азоб чекишини англар экансан, реал ҳаёт ҳар қандай хоррор фильмдан чорасизроқ ва қўрқинчлироқлигини тан оласан. Мана ёш ўт учирувчи оиласи бағрида хушбахт — икки соатдан сўнг унинг териси куйиб кетиб, суяги қолади, азобдан бўкириб, ўлдиришларини, қийноқдан қутқаришларини сўрайди. Бирорта фантастик триллер томошабинга бу қадар таъсир кўрсата оладими?

    Кадр: HBO

    Кадр: HBO

    Тарихий жанрнинг даҳшати ҳам шунда — қаҳрамонлар тақдир тегирмонтоши остидан омон чиқа олмаслигини била туриб уларга меҳр қўясан. Беихтиёр Салмон Рушдийнинг бир чизгиси эсга келади:

    ...отам фортнинг нураётган деворидаги эшик тирқишида тонг отишини кутиб турибди... Отам кейинроқ Покистонга кетишида поездда жон таслим қиладиган С.П. Бутт, бир неча йилдан сўнг Флэгстафф-Роуддаги катта уйида оломон томонидан тилка-пора қилиб ташланадиган Мустафо Камол билан ёнма-ён турибди… Отам икки ўлимга маҳкум билан вайроналар панасида турибди.
    «Чернобиль» кескин бурилишлар ва кутилмаган воқеалар негизига қурилмаган. У совуқ ва бешафқат тарихий фактларга асосланади. Ёлғончилик, мансабпарастлик, тилёғламалик, журъатсизлик миллионлаб одамларнинг тақдирини изидан чиқариб юбориши мумкинлигини кўрсатиб беради.

    «Чернобиль», пропаганда ва Хэнлон принципи

    Сериал чиқиши билан Россия расмий телеканаллари жазавага тушиб қолди. Бу каналлар, менимча, Ғарбда Россия айтиладиган ҳар қандай гапни автоматик тарзда пропаганда ва ахборот уруши деб қабул қилишга ўрганиб қолди. Уларнинг таъкидлашича, сериал тарихий ҳақиқатни бузаётган эмиш, Россияни қоралаш кампанияси эмиш.

    Ҳар қанча ҳаракат қилмай, «Чернобил»да бирор-бир пропаганда белгисини, Россия ёки СССРга душманлик кайфиятини топа олмадим. Аксинча, сериал ижодкорлари тарихни жуда чуқур таҳлил қилиш билан бирга Хэнлон принципидан фойдаланган деган таассурот қолди.

    Хэнлон принципига кўра, бирор воқеа сабабларини қидирганда биринчи галда одамларнинг аҳмоқлигига, оддий инсоний хатоларга эътибор бериш лозим. «Чернобил»да айнан шунинг гувоҳи бўламиз: АЭСдаги ҳалокат фитна тарзида, совет ҳокимияти эса ёвуз маҳлуқ қилиб кўрсатилмайди. Олимларнинг хатоси боис эҳтимоли йўқ дейилган портлаш содир бўлади. Олимлар ўзларини оқлаш учун, амалдорлар курсисидан ва бошидан жудо бўлмаслик учун аслида нима бўлгани яширади, вазиятни юмшатишга уринади; энг юқори раҳбарият идеологик рақиби — АҚШнинг нишонига айланмаслик учун ҳақиқатни яширишга, фожиа кўламини кичрайтириб кўрсатишга ҳаракат қилади. Бу ҳар қандай амалдорга, ҳар қандай ҳукуматга хос хатолар бўлса керак. Умуман олганда, ҳукумат ҳам, одамлар ҳам нима бўлганини англаб етмайди, охиригача яхшиликка умид қилади (бу ҳам оддий инсоний феъл-атвор). Пировардида барча ҳаракатга тушади: ҳукумат керакли чораларни кўради, одамлар ўз яқинларини қутқариш учун мислсиз жасорат кўрсатади.

    Кадр: HBO

    Кадр: HBO

    Сериал совет ҳокимиятининг хатти-ҳаракатларига холис баҳо беради, оддий одамларнинг матонатига ҳурмат кўрсатади, айни пайтда томошабинда уларнинг тақдиридан ачиниш ҳиссини жонлантиради. Унда пропаганда йўқ.

    Ўзбекистонда нима гап?

    Тепароқда ҳам айтдим, сериал ўзбек медиасида катта шовшувга сабаб бўлди. Бу кинотанқидчилик деярли йўқ, муаллифлар кино борасидаги фикрларини ўртоқлашиб ўрганмаган бизнинг жамият учун кутилмаган ҳолат бўлди. Бу ижобий ўзгариш бардавом бўлишини, блогерлар ва журналистлар янги фильм ва сериаллар ҳақида ёзиб, жамоатчиликни улар билан таништириб боришни одат тусига айлантиришини хоҳлардим. Қолаверса, секинлик билан айнан кинога ихтисослашган муаллифлар жамоаси пайдо бўлиши керак.

    Лекин айнан шу сериалга эътибор берилишининг, чамамда, бошқа сабаби ҳам бор. Ўзбекистонда Россия билан ҳамкорликда АЭС қурилиши хусусидаги янгиликлар анчадан буён муҳокама марказида. Аввал бошидан лойиҳанинг хавфсизлиги ва кераклиги борасида жиддий шубҳалар янграган эди. Шу аснода HBO’нинг янги сериалида ўзимизга тегишли контекстни топдик. Сериалнинг асосий мазмунидан «АЭС хавфли экан» деган хулоса қилинди, сериал қаҳрамонларининг тақдирида ўзимизни кўриб, даҳшатга тушдик. «Чернобил»дан таъсирланганлар уни томоша қилишга, ибрат чиқаришга ва атом технологияларидан узоқроқ юришга чақира бошлади.

    Кадр: HBO

    Кадр: HBO

    Фикримча, шу туфайли «Чернобиль» ўзбек блогерлари эътирофига сазовор бўлди.

    * * *

    Чернобиль АЭС аварияси тарихдаги энг йирик техноген офатлардан биридир. Чернобиль қаҳрамонларининг хотирасини мангу сақлаш, фожиадан ибрат олиш бутун инсониятнинг бурчидир. Ўзбекистонда АЭС қурилишига келсак... Ростдан лойиҳа хавфлими? Ёки ўзини оқлайдими? Бу саволларга аниқ жавобларни билмайман. Нима бўлганда ҳам, «Чернобиль» фақат сериал эканлигини унутмайлик. Тарих дарслари қанчалик аччиқ бўлмасин, ҳиссиётга берилмай, ақлни бир жойга тўплаб хулоса қилишни энг мақбул йўл деб биламан.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    07.06.2019, 09:43   Изоҳ (0)   119820
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Эрон президенти кортежидаги муаммо сабабли таксида кетишга мажбур бўлди

    18 июл, 09:25

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Трамп дунё императори этиб сайланмаган” — Бразилия президенти

    Дунё | 18 июл, 11:45

    Актёр Том Ҳолланд “Ўргимчак одам” фильмининг янги қисми ҳақидаги тафсилотларни ошкор қилди

    Кино | 18 июл, 11:35

    Исроил Ғазодаги минглаб фуқаролик объектларини бузишга киришди (фото, видео)

    Дунё | 18 июл, 11:18

    Apple тарихдаги энг қиммат iPhone ишлаб чиқаради

    Дунё | 18 июл, 11:06

    Freestyle Chess Grand Slam. Абдусатторов ва Синдоров мусобақанинг чорак финалида мағлубиятга учради

    Спорт | 18 июл, 10:59

    Кони фойда: қовун ейиш учун 9 та асосли сабаб

    Маслаҳатлар | 18 июл, 10:58

    Тошкент шаҳар прокурори вазифасини бажарувчи тайинланди

    Ўзбекистон | 18 июл, 10:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.