• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Yandex Uzbekistan хайрия ташкилотларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Саховатли ноябрь” акциясини бошлайди

    Yandex Uzbekistan компанияси ноябрь ойи давомида “Саховатли ноябрь” хайрия акциясини ўтказади. Ҳар бир фойдаланувчи жума кунлари Yandex Go хизматлари орқали буюртмалар бериб, ушбу ташаббуснинг бир қисмига айланиши мумкин бўлади. 

    Компания барча такси ва етказиб бериш тарифларида ҳар 10 км учун хайрия ташкилотларига 50 сўм ўтказади. Шунингдек, Yandex Go “Емак” хизматида жума куни 60 000 сўмдан ошиқ буюртмалар учун фондларга 500 сўмдан ажратилади. 

    Йиғилган маблағлар “Она Уйи”, “Teach for Uzbekistan”, “ОNА”, “SHAROIT PLYUS” каби хайрия ташкилотларига тенг миқдорда тақсимланади.

    “Teach for Uzbekistan” ташкилоти директори Умида Йўлдошева шундай деди: “Сифатли таълим болалар учун яхши келажак сари муҳим қадамдир. “Саховатли ноябрь" акциясида иштирок этиш кўпроқ одамларни бизнинг мақсадларимизга  жалб қилишга ёрдам беради. Yandex Uzbekistan компаниясига тақдим этилган имконият учун, ушбу лойиҳада қатнашаётган инсонларга эса қўллаб-қувватлаганлари учун миннатдорчилик билдираман”.

     “Она Уйи” Халқаро фондининг Ўзбекистондаги филиали раҳбари Гулноза Ғафурова эса шундай деди: “Биз ҳар бир онанинг қўллаб-қувватлашга муносиб эканлигига ва ҳар бир боланинг оилада улғайиш имкониятига эга бўлишига ишонамиз. Ушбу акцияда иштирок этаётган ташкилотлар қаторидан жой олганимиздан хурсандмиз. Yandex Uzbekistan ва унинг фойдаланувчилари билан биргаликда камроқ болалар Меҳрибонлик уйларига тушишига эришишимиз мумкин”.

    Yandex Uzbekistan томонидан ташкил этилган “Саховатли ноябрь” акцияси мамлакатда учинчи марта ўтказилмоқда. Бу компаниянинг нодавлат ташкилотларни қўллаб-қувватлаш лойиҳаларидан биридир. Компаниянинг бир нечта ҳамкор ташкилотлари ходимлари ва уларнинг ҳомийлари Yandex Gо доирасида доимий амал қилувчи хайрия дастури асосида бепул такси ва етказиб бериш хизматларидан фойдаланиб келмоқда. 

    2023 йил “Саховатли ноябрь” акцияси доирасида тўпланган хайрия маблағлари “SHAROIT PLYUS”  ташкилотига ногиронлиги бўлган инсонлар учун компьютер хонаси ва тикув цехи биносини капитал таъмирлаш харажатларини қисман қоплаш имконини берди. “Капалак Болалар” ташкилоти эса тиббий саводхонлик бўйича семинарлар ўтказди.

    “ОNА” фонди эса йиғилган маблағни талабалар учун стипендия тўловлари ва таълим муассасаларини қўллаб-қувватлашга йўналтирди. 2023 йил “Саховатли ноябрь” акцияси натижасида Yandex Uzbekistan компанияси хайрия ташкилотларига жами 101 миллион сўм маблағ ўтказган.

    2024 йилда тадбирда иштирок этган хайрия ташкилотлари ҳақида:

    - Ўзбекистондаги "Она Уйи" Халқаро фондининг филиали ижтимоий етимликнинг олдини олиш мақсадида фаолият юритади ва янги туғилган чақалоқлар ҳамда ёш болали оналарни қўллаб-қувватлайди. Филиалнинг ресурс марказлари қийин ҳолатга тушиб қолган оилаларга фарзандини ташлаб кетмасликка ёрдам беради. Ўзбекистонда 2 шаҳарда 3 та марказ фаолият юритиб, оилаларга комплекс ёрдам кўрсатади.

    - "Teach for  Uzbekistan" – Ўзбекистонда мактаб таълими ривожи ва қўллаб-қувватланишига ёрдам беришни асосий мақсад қилган янги форматдаги нотижорат ташкилот. У чет эл ва маҳаллий нуфузли университетларнинг истеъдодли битирувчиларини мутахассислар етишмаётган ҳудудий мактабларда STEM фанлари  ўқитишга тизимли жалб қилади. Бу ташаббус ҳар бир боланинг салоҳиятини очиб беришга ёрдам бериш орқали мамлакат ривожига ҳисса қўшадиган етакчилар  жамиятини яратишга интилади.

    - “ОNА” жамоат фонди қийин вазиятга тушиб қолган аёллар ва болаларга ёрдам кўрсатади. Фонд тиббий ёрдам, ҳуқуқий кўмак беради ва ижтимоий мослашувга ёрдамлашади. Лойиҳалар орасида жарроҳлик операциялари учун тўлов, кўп болали оналарга ёрдам ва ёш аёллар учун таълим грантлари бор. Шунингдек, “ОNА” шифохоналар шароитларни яхшилайди ва узоқ ҳудудларда тоза сув билан таъминлаш дастурларини амалга ошириб, бутун мамлакат бўйлаб минглаб инсонларга ёрдам беради.

    - "SHAROIT PLYUS": Тошкентдаги ногиронлиги бўлган инсонлар жамоат бирлашмаси. Шароит Плус ногиронлиги бор инсонлар ва уларнинг оилаларига ижтимоий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатади. Ташкилот ногиронлиги бор кишиларни замонавий касбларга ўргатади, уларнинг ишга жойлашишига кўмаклашади ва инклюзия соҳасида лойиҳаларни амалга оширади. Ташкилотнинг миссияси — ногиронлиги бор инсонлар ва уларнинг оилалари жамият ҳаётида тўлақонли иштирок этиш учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларга эга бўладиган тўсиқсиз ва инклюзив жамият яратишдир.

    31.10.2024, 15:45   Изоҳ (0)   2133
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ноябрдан табиий газнинг ижтимоий норма миқдори оширилиши маълум қилинди

    31.10.2024, 15:29

    Шавкат Мирзиёев Карманада қурилаётган йирик кимё технопаркида бўлди

    31.10.2024, 15:21

    Ўзбекистонда кўпхотинлиликни тарғиб қилишда жазоланганлар сони маълум қилинди

    31.10.2024, 15:10

    Эрон ва Ўзбекистон савдо ҳажмини 10 баробар оширмоқчи 

    31.10.2024, 14:24

    Яқин минтақада бундай корхона йўқ. Президент Навоийда водород пероксиди ишлаб чиқарувчи заводда бўлди

    31.10.2024, 14:04

    Қашқадарёда судма-суд юриб, ҳуқуқини ҳимоя қилишга уринаётган тадбиркор-фермер қамоққа олингани айтилмоқда

    31.10.2024, 13:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда “отпуска”даги ўқитувчилар мактаб таъмирлаётгани айтилмоқда

    Ўзбекистон | 2 август, 20:44

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Рекорд сармоялар: гигант технологик компаниялар 2025 йилда сунъий интеллект учун 115 млрд доллар сарфлади

    Дунё | 2 август, 20:40

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.