• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Синфдош қизлар расмини интернетда тарқатади, ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаса-да, мактабга машинада келиб-кетади». Андижонда ўқитувчиси томонидан калтакланган ўқувчи ҳақида

    Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманидаги 64-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси ушбу муассасанинг 10-синф ўқувчиси А.И.ни калтаклагани ҳақида хабар тарқалди. Воқеа тафсилотини ўрганган «Дарё» мухбири билан суҳбатлашганларнинг айтишича, бунга ўқувчининг синфдош қиз расмини интернетда тарқатгани сабаб бўлган.

    Ўқувчини калтаклаган ўқитувчининг айтишича, унда болани тартибга чақириб қўйиш истаги бўлган ва у билан суҳбат ўтказган. Аммо ўқувчининг гап қайтариши ортидан жаҳли чиқиб, ўзини ушлаб туролмаган.

    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    «Бу ўқувчи билан бундай вазият юзага келиши биринчи маротаба эмас, бу аввал ҳам бўлган. Ўзи мактабга кам келади. Олдинлари ҳам у билан шунга ўхшаш муаммолар бўлган-да, ўқитувчилар томонидан тартибга чақирилган эди. Аввалроқ ҳамкасбимизнинг қизи сурати ҳам ижтимоий тармоқларда тарқатилгани, бу ҳолатдан қизнинг аҳволи ёмонлашгани, синфдошлари орасида турли гап-сўзларга қолгани, аёлнинг ўзига ҳам 10-синф ўқувчилари ‘интернетга кирмаяпсизми, кирсангиз қизингизнинг расмларини кўриб оласиз’, дея пичинг ҳам қилишганини эшитгандим. Аввалига ўқитувчига бундай гапларни айтаётган болани тартибга чақириб қўймоқчи бўлдим. Кейин ўзимга ҳам бир неча бор гап қайтаргани учун жаҳлим чиқиб, ўзимни ушлаб туролмасдан уриб юбордим. Ўшанда хона улар айтгандек қулфланмаган эди», — дейди ўқитувчи.

    Ўқувчини калтаклаган ўқитувчи.

    Ўқувчини калтаклаган ўқитувчи.
    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    Мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Анвар Аъзамжоновнинг айтишича, ўқувчи ва унинг ота-онаси билан олиб борилган тушунтириш ишларига қарамасдан ҳеч қандай натижа бўлмаган.

    Анвар Аъзамжонов.

    Анвар Аъзамжонов.
    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    «Ушбу ўқувчимиз билан аввал ҳам бир неча бор тушунтириш ишлари олиб борилган. Негаки, унда кўп бора дарсларга кеч қолиш ёки умуман келмаслик, келса ҳам ўқув қуролларини тўлиқ олиб келмаслик, дарсдан кетиб қолиш ҳолатлари кузатилган. Ўқувчимизнинг ота-онасини ҳам чақиртириб, тушунтириш ишлари олиб борилганига қарамасдан бу ҳолатлар такрорланиб келмоқда. Тенгдошларига нисбатан шўхроқ, ўқитувчи танбеҳ берганда хўп деса ҳам ўз билганидан қолмайдиган бола. У телефондан фойдаланмаслик тўғрисида ҳам огоҳлантирилган, аммо фойдаси бўлмаган», — дейди Анвар Аъзамжонов.

    Мактабнинг физика фани ўқитувчиси Миродил Жўраевнинг маълум қилишича, ўқувчи мактабга ҳайдовчилик гувоҳномасисиз отасининг машинасида келиб-кетади. Бундан ташқари мактабдаги қизларни суратга олиб синфдош дўстларига тарқатаётгани ҳақида ҳам бир неча бор шикоятлар келиб тушган.

    Миродил Жўраев.

    Миродил Жўраев.
    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    «У бола ҳақида қисқача айтадиган бўлсам, унинг ўқишлари яхши эмас. Чунки, дарсларга кирмайди. Дарсга киришини айтган ўқитувчиларга қўполлик қилади. Баъзан мактабга вояга етмагани ва ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқлигига қарамай отасининг машинасини миниб келади. Биз бир неча марта мактабга машина миниб келмаслигини айтганмиз. Барибир гапимизга кирмайди. Бундан ташқари мактабдаги қизларни суратга олиб синфдош-дўстларига тарқатаётгани ҳақида ҳам бир неча бор шикоятлар келиб тушган. Шундан сўнг, ота-онасини мактабга чақирганмиз, ҳатто тоғаси ҳам келган. Уларга фарзандининг мактаб сумкасини ҳам кўрсатганмиз. Деярли китоблари ва дафтарлари тўлиқ эмаслигини ўз кўзлари билан кўришган. Ўғлининг шу ҳолатда 10-синфда ўқиётгани, бунга интизомий чора кўришлари кераклиги ҳақида тушунтирганмиз. Ўшанда ота-онаси анчагина ваъдалар бериб кетганди. Бироқ вазият ўзгармади. Охир-оқибат шу кўнгилсиз воқеа юз берди», — дейди Миродил Жўраев.

    Шу бола ўқиётган синфга вақтинча синфга раҳбарлик вазифасини бажараётган Муроджон Ғофуровнинг айтишича, ўқувчи кўп бора огоҳлантирилган, бироқ ўз билганидан қолмаган.

    Муроджон Ғофуров.

    Муроджон Ғофуров.
    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    «Бир ярим ойдан бери шу синфга вақтинча синф раҳбарлик қилиб келяпман. Бу синфдаги болалар ўта шўх ва бетартиб бўлиб кетгани учун синф раҳбарликни менга беришганди. Ҳаттоки, синфдаги бир неча бола ўқишни ташлаб, Тошкентга кетиб юборган экан. Уларни чақиртирдим. Орадан 15-20 кунлар ўтгач, бу ўқувчининг тоғаси уйимга келиб, имкон бўлса уни яна Тошкентга олиб кетишларини, мебель цехида ишлаши кераклигини, барибир мактабда ҳам ўқимаётганини айтди. Мен эса бунинг имкони йўқлигини билдирганман. Шунда тоғаси ‘Агар қандайдир йўл-йўриқ бўлса бажарамиз’, деган. Қатъий рад жавобини берганман. Ўз кўзим билан кўрмаганман-у, лекин эшитишим бўйича кечалари ичкилик ичиб олиб бир неча дўстлари билан машина миниб юрар экан. Шахсан ўзим кўп бор огоҳлантирганман. Бу юришингни йиғиштир деганимда ‘Хўп, домла. Бошқа қайтарилмайди’, дейди, аммо юраверади», — дейди Муроджон Ғофуров.

    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    «Дарё» мухбири Шаҳрихон туман марказий шифохонасига бориб, ўқувчи ва унинг онаси билан гаплашишга уринган. Аммо ўқувчининг онаси бошқаларга интервью бериб бўлганлигини, ўғлининг ҳали ёш эканлигини, гап сўз бўлишини истамаслигини айтиб, саволга жавоб беришдан бош тортган.

    Вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳолат мактабнинг педагогик жамоаси иштирокида ўрганиб чиқилган. Ўрганиш якунлари бўйича ўқитувчига интизомий жазо чораси қўлланилган.

    Мавзуга доир: «Ўқитувчи мажбурлаб сув ичирган, аммо барг едирмаган». Андижондаги хўрланган ўқувчи воқеаси ҳақида

    22.04.2022, 10:49   Изоҳ (0)   81625
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзгидромет» 23 апрель учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди

    22.04.2022, 10:25

    Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси Киевда яна тўлақонли фаолият бошлади

    22.04.2022, 09:41

    «Бу атайлаб ташкиллаштирилган акция». Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Тошкентдаги меҳрибонлик уйида содир бўлган ҳолат ҳақида

    22.04.2022, 09:31

    Қамчиқ довонида юк машинаси хандаққа тушиб кетди

    22.04.2022, 08:28

    Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилганларга субсидия бериш тартиби белгиланди

    22.04.2022, 08:13

    Тошкентда сохта «Николай-5» тангаларини 6 минг долларга сотаётган шахс ушланди

    22.04.2022, 07:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фарғонада божхона пости раҳбари 5 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 15 август, 20:16

    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

    Реклама | 15 август, 19:30

    Трамп жорий қилган тарифлар Япония автосаноатини инқироз ёқасига олиб келди

    Авто | 15 август, 20:10

    Хитойда роботлар олимпиадаси бошланди

    Дунё | 15 август, 19:56

    Жағдаги ҳуснбузарлардан қандай қутулиш мумкин? 9 та оддий қоида 

    Гўзаллик | 15 август, 19:35

    “Махсустранс 2022−2023 йилларда 45 млрд сўм зарар кўрган” — Шавкат Умурзоқов

    Ўзбекистон | 15 август, 19:21

    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

    Реклама | 15 август, 18:11

    Ўзбекистонлик талабалар бир вақтда 2 мингта робот ясаб Гиннес рекордини янгиламоқчи

    Ўзбекистон | 15 август, 19:05

    Ўзбекистонда кунлик иш ҳақи тўлаш тартиби жорий этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 18:51

    Трамп ва Путин Аляскадаги саммит якунида ҳеч қандай ҳужжат имзоламайди

    Дунё | 15 август, 18:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.