Футболчиларнинг трансфер қиймати ва статистикасини таҳлил қилувчи Трансфермаркет портали 2025/26 йилги мавсум бошини жароҳат сабабли ўтказиб юборадиган футболчилардан “рамзий терма жамоаси”ни тузди.

Унга кўра, рўйхатга амалдаги “Олтин тўп” соҳиби Родри, шунингдек, “Реал”нинг икки нафар ярим ҳимоячиси ва “Барселона” дарвозабони Марк-Андре тер Штеген каби футболчилар киритилди.
Жароҳат олган футболчилар рамзий терма жамоаси (4-3-3):
Дарвозабон: Марк-Андре тер Штеген (“Барселона”)
Ҳимоячилар: Конор Бредли (“Ливерпуль”), Алесандро Буонджорно (“Наполи”), Ливай Колвилл (“Челси”), Альфонсо Дэвис (“Бавария”)
Ярим ҳимоячилар: Родри (“Манчестер Сити”), Эдуардо Камавинга, Жуд Беллингем (иккаласи — “Реал Мадрид”)
Ҳужумчилар: Деян Кулушевски (“Тоттенҳэм”), Жамол Мусиала (“Бавария”), Габриэль Жезус (“Арсенал”).
Маълумот учун, 15 август куни Англия Премьер Лигаси ҳамда Франция чемпионати, 17 август Испания Ла Лигаси, 23 август куни эса Германия Бундеслигаси ҳамда Италия А Серияси старт олади.
Изоҳ (0)