Ҳар бир ёвуз қаҳрамон ортида кучли актёрлик маҳорати ётади. Зеро, ижобий ролларни ижро этиб, томошабинлар эътиборига тушиш осон, ёвуз қаҳрамонларни тасвирлаш эса барча актёрларнинг қўлидан келавермайди. Бугунги қаҳрамонларимиз эса салбий образга киришда катта тажрибага эга.
Уиллем Дефо

Фото: Europa Plus
Унинг биргина ёвуз табассуми томошабинда қўрқув ҳиссини пайдо қилади. Актёр антагонист ролларини шунчалик кўп ўйнаганки, уни меҳрибон образ сифатида ҳатто тасаввур қилиш қийин.

Фото: Europa Plus
“Болалигимда ёвуз қаҳрамонларни энг зўр образлар сифатида кўрар эдим. Улар мен учун фильмнинг энг ёрқин ижодкорлари эди. Мен ҳам айнан салбий ролларда ўз обрўйимга эга бўлдим. Катта киностудиялар мен иштирок этган лойиҳалар муваффақиятини такрорлаш учун янгидан-янги таклифлар бера бошлаши мени қувонтирар эди”, дея эслайди Дефо.
Ҳелена Бонем Картер

Фото: Europa Plus
Актриса Ҳелена Картер экранларда асосан ёвуз аёл образида чиқади. У ҳар қандай жанрдаги фильмларда маҳорат билан рол ижро этишига қарамай, унинг айнан салбий қаҳрамонлари чинакам санъат асари даражасида баҳоланади. Картер “Алиса мўжизалар мамлакатида”ги Қизил малика ва Гарри Поттер франшизасидаги Белатрикс Лестрейж каби роллари билан жуда фахрланади.

Фото: Europa Plus
“Кўчада мени кўриб, таниб қолган ёш болалар мендан қўрқишади, лекин ёнимдан кетмай, менга қизиқиш билан боқишади. Демак, образим шунчалик ёрқин бўлганки, болалар хотирасида муҳрланиб қолган”, актриса.
Хоакин Феникс

Фото: Europa Plus
Истеъдодли актёр нафақат Жокер образи билан, балки бошқа кўплаб роллари билан машҳур. Унинг “Гладитор” фильмидаги Рим императори Коммод образи катта катта кинога кириб келишига сабаб бўлган.

Фото: Europa Plus
Хоакин Феникс ёвуз образларни гавдалантиришда ўзига хос услуби билан ажралиб туради. У характерга чуқур кириш учун ноанъанавий йўллардан ҳам фойдаланади. Ҳамкасбларининг сўзларига кўра, Хоакин суратга олиш пайтида ролга шўнғиб кетиш учун уни сўкиш ва ҳақорат қилишларини сўраган.
Девид Теннант

Фото: Europa Plus

Фото: Europa Plus
Шотландиялик актёр ўзининг ёвуз ва қўрқинчли роллари билан ажралиб туради. Девид Теннант “Доктор ким” сериалида ўнинчи шифокор роли билан танилган. Актёр “Гарри Поттер ва аланга кубоги” фильмида Волдеморт издоши Барти Крауч,“Казанова” сериалида Жако Казанова роллари билан машҳур.
Дональд Сазерленд

Фото: Europa Plus

Фото: Europa Plus
Актёр “Ҳаёт-мамот ўйинлари” фильмининг энг ёрқин ёвуз қаҳрамони бўлган. Актёр фильмдаги ваҳший овозли характердан ўзи ҳам қўрқишини тан олади.
Мадс Миккелсен

Фото: Europa Plus

Фото: Europa Plus
Мадс Миккелсен эзгу образлардан кўра кўпроқ даҳшатли қаҳрамонлар ва антагонистларни ижро этишни афзал кўрганини иккиланмасдан тан олади. Унинг фикрича, яхшилик сари элтадиган образлар томошабин учун кўпинча қизиқарли бўлмайди.
Энтони Хопкинс

Фото: Europa Plus
Актёр ўзининг узоқ йиллик фаолияти давомида 140 дан ортиқ лойиҳаларда рол ўйнаган. У икки марта “Оскар” ва тўртта BAFTA мукофотига сазовор бўлган. 87 ёшли актёр Энтонининг харизмаси томошабинда катта таассурот уйғотади.

Фото: Europa Plus
Актёрнинг шахсан ўзи фахрланадиган антагонист образи ҳақида шундай дейди:
“Кинода мен тасвирлаган энг катта ёвуз одам бу Адолф Гитлердир. Ҳайрон қолишингиз мумкин, лекин ъҚўзилар сукунатиъ менинг севимли фильмларимдан бири эмас. Мазкур лойиҳани мен ҳатто охиригача кўрмаганман”, дея тан олади актёр.
Изоҳ (0)