• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё Тожикистон

    “Бировнинг бўғзини кесган болам эмас”: Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди

    Москва вилояти Crocus City Hall’даги терактда гумонланаётган Тожикистон фуқароларидан бири Далержон Мирзоевнинг ота-онаси журналистлар билан суҳбатда ўғли айбсиз эканини айтди. Рудакий туманида яшовчи 32 ёшли Далержон терактда айбланаётган тўрт нафар асосий шахсдан бири ҳисобланади.

    Фото: Далержон Мирзоев / “РИА Новости”

    Қолган айбланувчилар Саидакрами Рачабализода, Шамсидин Фаридуни ва Муҳаммадсобир Файзовдир. Сўнгги айбланувчи эндигина 20 ёшни қаршилайди, Муҳаммадсобирнинг яқинлари у зиёли оилада улғайгани, бундай ишга қўли бормаслигини айтмоқда.

    AsiaPlus журналистлари Рудакий тумани Лохур жамоати Галахона қишлоғида жойлашган Мирзоевлар хонадонига бориб, яқинлари билан суҳбатлашди.

    Фото: AsiaPlus

    Журналистлар ташрифидан (12 апрель) бир кун олдин расмийлар Далержоннинг онаси 58 ёшли Гулракат Мирзоевани қайта сўроққа тутган. Биринчи сўроқ ўғли ҳибсга олинганидан кейин дарҳол ўтказилган. Иккинчи сўроқ Россия Федерал хавфсизлик хизмати терактда гумонланаётганларни сўроқ қилаётгани акс этган видеони эълон қилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Унда айбланувчилар координаторлари Сайфулло исмли шахс бўлгани, бу иш учун уларга 1 миллион рубль ваъда қилинганини айтган.

    Гулракат Мирзоева журналистлар билан суҳбатни айнан шу видеодан бошлаган. Аёлнинг сўзларига кўра, ўғли рус тилини билмайди, лекин видеода у тайёр матнни ўқиб берган.

    Кўп пул ишлаб топмаган, Тожикистонга қайтишни режалаштирган

    Далержон 10 ёшга тўлганида, 2001 йил оиласи Ҳисордан Галахона қишлоғига кўчиб ўтган. Уларнинг оиласида беш фарзанд – 4 ўғил ва бир қиз бор. Далержон учинчи фарзанд.

    Қариндошларининг айтишича, у мактабни тугатгач, ҳар йили Россияга кетган ва 7-8 ой ишлаган, кейин қайтиб келиб, йўловчиларни ташиш билан шуғулланган.

    2023 йилнинг 17 октябрь куни Далержон Новосибирск шаҳрига ишлаш учун кетган (онаси Далержон нима учун охир-оқибат Москвага кетганини тушунмайди), у ерда ҳайдовчи бўлиб ишлаган, бироқ кўп пул жўнатмаган.

    “Охирги олти ой ичида 2-3 минг сомоний (2 миллиондан салкам 3,5 млн сўмгача) юборди. Агар яхши иши бўлса, пул жўнатарди. Қишлоқда яхшироқ эди, кўпроқ пул топарди”, — дейди яқинлари.

    17 март куни Далержон онасига қўнғироқ қилиб, 20 мартдан бошлаб ҳужжатларининг муддати тугаши, шу сабабдан 25-санагача Тожикистонга қайтишини айтган.

    “У тожикистонликлар чиқариб юборилиши, агар у ҳам депортация қилинса, Россияга қайта олмаслигини айтди. Агар вазият оғир бўлса, қайтиб келиб, шу ерда машинангда (Тожикистонда) ишлайсан, дедим. У қайтиб келаман, деб жавоб берди, лекин 22 март куни бу воқеа содир бўлди”, — дейди Гулракат Мирзоева.
    Фото: Гулракат Мирзоева / AsiaPlus

    У бошқа гумонланувчиларнинг оналари сингари, ўғлининг айбдорлигига ишонмайди.

    “Улар бу айбловни ўғлимни бўйнига қўйишди. Бировнинг бўғзини кесган қуролли одам менинг болам эмас. Ҳужум қилганлар тўладан келган, болам эса ориқ. Уларнинг юриши ва ҳаракатлари ўғлимга ўхшамайди. Менинг ўғлим ҳибсга олингандан кейин ойна ичида кўрсатилди, калтакланган, кўзлари қорайган, қўллари боғланган, бўйнида эса целлофан бўлаги осилиб қолган”, — дейди Мирзоева.

     

    Далержоннинг отаси Барот Мирзоев ҳам ўғлига қўйилган айбловларни тан олмади.

    “Унинг бўйи узун эмас, қўлида автомат ушлаб туролмайди, қандай қилиб бундай ишлар қиларди? Уйга қайтаман деди, кутаётгандик...”, — дейди Далержоннинг отаси.

    Терактдан сўнг Тожикистон расмийлари Далержон Мирзоевнинг ота-онаси, укаси, рафиқаси ва қайнонасини бир ҳафтага яқин сўроқ қилиб, кейин қўйиб юборган. Бу вақт ичида улар рус тилида ҳам ариза ёзган, лекин Россия терговчилари билан ҳеч қачон учрашмаган.

    “Балки у алдангандир”

    Далержон 2017 йилда уйланган, ҳозирда тўрт фарзанд – уч қиз ва бир ўғли, жумладан, 1 ёшга тўлган эгизаклари бор. Воқеадан сўнг хотинининг соғлиғи бирданига ёмонлашган ва у ҳозир ота-онасининг уйида.

    Далержон ўз қишлоғидаги 17-мактабни тамомлаган. Устозларининг айтишича, ўзи аълочи бўлмаса-да, келажакда ҳунар эгаллаши учун ҳозир 10-синфда ўқиётган укасининг ўқишига эътибор қаратган.

    Мактаб директори Маҳбуба Давлетовага кўра, Далержон унга Россиядан бир неча бор қўнғироқ қилиб, укасининг ўқишини сўраган ва “агар укам ҳурматсизлик қилиб, дарс тайёрламаса, айтинг, бунга мажбурлайман”, деб таъкидлаган.

    Фото: Маҳбуба Давлетова

    Давлетованинг ўзи Галахона қишлоғидан, Мирзоевлар оиласини таниши, улар яхши одамлар эканини айтди.

    Тарих фани ўқитувчиси Музаффар Ёқубов Далержон ўртамиёна ўқувчи бўлгани, юриш-туриши ёмон эмаслиги, ўқитувчиларнинг гапига қулоқ тутгани, интизомли эканини билдирган. Далержон жамоат ишларида фаол қатнашгани таъкидланган.

    Фото: Музаффар Ёқубов / AsiaPlus
    “У шундай иш қилишини кутмагандик. Бунга қўли бормасди, лекин одамларни тушуниб бўлмайди. Балки бу ишни пул учун қилгандир, балки алдангандир”, — дейди Ёқубов.

    Ғойиб бўлган ёки ИШИД сафида: Далержоннинг акаси қаерда?

    Далержоннинг акаларидан бири 36 ёшли Равшанжон 2016 йилда бедарак йўқолган. Расмийлар у Сурияга кетгани ва ИШИД сафига қўшилганини айтмоқда, бироқ расмий маълумот мавжуд эмас. Равшанжоннинг қариндошлари у террорчилар сафига қўшилгани ҳақидаги гапларга ишонмайди.

    Гулракат Мирзоеванинг айтишича, ғойиб бўлгунга қадар ўғли Россия шаҳарларидан бирида йўловчи ташиш билан шуғулланган. Шундан сўнг у касалхонада сил касаллигидан даволанган — жами 7 ой, касалхонадан чиқиши биланоқ ғойиб бўлган.

    Фото: Барот Мирзоев ва Гулракат Мирзоева

    Ота-оналарнинг айтишича, Равшанжон йўқолганидан кейин 8 йил давомида Далержон акаси билан мулоқотда бўлмаган. Тожикистон расмийлари ҳозирча Равшанжон Мирзоев ИШИД аъзоси эканини расман эълон қилмаган. 

    “Узоқ бўлмаганида, Далержонни кўрган бўлардик. Лекин биз нима қила оламиз? Ҳеч нарса. Уларнинг тақдирини худога топширамиз, токи уларнинг қалбига раҳм қилишсин ва уларни озод этишсин”, — дейди Далержоннинг онаси.
    Crocus’даги теракт 22 март куни содир бўлган. “Пикник” гуруҳи концерти бошланишидан бир оз олдин автомат билан қуролланган тўрт киши концерт залига бостириб кирган. Аввалига одамларга қарата ўқ узишган, кейин эса бинони ичкаридан ёқиб юборишган. Ҳужум оқибатида 140 дан ортиқ одам ҳалок бўлган, бир неча юз киши турли тан жароҳат ва талафотлар олган. Терактга алоқадорликда айбланиб, бир неча Тожикистон фуқароси қўлга олинган. ИШИДнинг Хуросон бўлими ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олган. Бироқ Россия махсус хизматлари Украинани ҳужумга алоқадорликда айблаган. Расман Украина терактга алоқадорлигини рад этади.

    ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан “террорчилик ташкилоти” деб топилган.

    23.04.2024, 12:59   Изоҳ (0)   27911
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ Россияни айнан Crocus’да теракт бўлишидан огоҳлантирган — WP

    03.04.2024, 10:05

    Crocus City Hall’га ҳужумда 6 нафар бола ҳалок бўлган — The Moscow Times

    03.04.2024, 17:45

    Россия Федерал хавфсизлик хизмати Crocus City Hall’даги терактга алоқадор яна 3 нафар шахсни қўлга олди

    04.04.2024, 19:55

    “Франция Crocus’даги теракт бўйича фойдали маълумотларга эга” — Макрон

    05.04.2024, 16:38

    Crocus’даги терактда айбланаётган Тожикистон фуқароларини сўроқ қилиш жараёни намойиш этилди (видео)

    08.04.2024, 08:50

    Тожикистон Crocus City Hall’га ҳужумда гумонланганларнинг қийноққа солинишини қоралаб чиқди

    13.04.2024, 08:42

    Crocus теракти бўйича айбланаётган икки тожикистонлик ҳибсга олиниши юзасидан шикоят қилди 

    16.04.2024, 16:00

    Crocus’да ишлаган барча мигрантларнинг терактга алоқадорлиги текширилмоқда

    17.04.2024, 08:59

    Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Муҳаммадсобир Файзовнинг қариндошлари ўз ҳақиқатлари билан бўлишди

    18.04.2024, 11:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.