• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё Тожикистон

    Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Муҳаммадсобир Файзовнинг қариндошлари ўз ҳақиқатлари билан бўлишди

    Москва вилоятидаги Crocus City Hall’даги терактда гумон қилинаётган Тожикистон фуқароларидан бири Муҳаммадсобир Файзов бир ойдан кейин 20 ёшга тўлади. У оиласида 5 ўғилнинг кенжаси бўлиб, акаси Наимжондан ташқари акалари ва отаси каби Россияда ишлаган.

    Муҳаммадсобирнинг қариндошлари, қўшнилари ва маҳаллий имомнинг сўзларига кўра, у диндор йигит бўлмаган, яхши тарбия топган. AsiaPlus нашри терактда айбланаётган йигитнинг яқинлари билан суҳбатлашди.

    Коллаж: “Дарё”

    “Мен нима қилдим?”

    Муҳаммадсобир ҳибсга олинишидан олдин Россиянинг Иваново шаҳридаги салонлардан бирида сартарош бўлиб ишлаган. Айрим мижозлар бу сартарошхонага фақат унинг хизматлари учун келган.

    У 23 март куни 140 дан ортиқ одамнинг ўлими ва юзлаб одамларнинг жароҳатланишига сабаб бўлган Crocus терактида гумон қилинган яна уч тожикистонлик билан бирга ҳибсга олинган. Уни Басманний суд залига ногиронлар аравачасида юзи кўкарган ва калтакланган ҳолда олиб келишган.

     

    Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларига кўра, Муҳаммадсобир қўлга олиш амалиёти чоғида гўёки қаршилик кўрсатган ва шу сабабли бир кўзи жиддий шикастланган. У сўроқ пайтида таржимон ёрдами билан терговчининг биринчи саволига: “Мен нима қилдим?”, дея жавоб берган. 

    Қариндошлари, қўни-қўшнилари, ўқитувчилари Муҳаммадсобир теракт уюштириб, ўнлаб одамларни ўлдирганига ишонмайди.

    Онаси журналистлар билан гаплашишни истамайди

    7 апрель оқшомида Россия Федерал хавфсизлик хизмати терактда гумонланаётганларни сўроқ қилаётгани акс этган видеони кўрсатди. Унда айбланувчилар координаторлари Сайфулло исмли шахс бўлгани, бу иш учун уларга 1 миллион рубль ваъда қилинганини айтди.

    Фото: Фаёзовлар хонадонинг дарвозаси / AsiaPlus

    Тожикистон ҳукумати 8 апрель куни эрталаб Муҳаммадсобирнинг онаси Сайрам Файзовани сўроққа чақириб, тушдан кейин қўйиб юборди. Онанинг сўроқ қилиниши унинг ўғли гапиргани акс этган видеога боғлиқми ёки йўқлиги номаълум.  Бироқ сўроқдан сўнг Сайрам Файзова журналистлар билан гаплашишдан бош тортган ва уларнинг кўз ўнгида эшикни ёпган. Аёл ҳатто уйини суратга олишга ҳам рухсат бермаган.

    Муҳаммадсобирнинг акаси Наимжон қисқагина қилиб , “Биз ҳамма нарсани қонун доирасида айтдик. Ҳаммаси аниқ, бошқа ҳеч нарса дея олмаймиз”, деган.

    “У ҳаммаси аниқ деганда нимани назарда тутгани тушунарсиз. Шу билан бирга у фақат кутяпмиз, дуо қилайлик, нима бўлишини вақт кўрсатади, деб такрорлаган”, — дейди AsiaPlus нашри.

    Наимжоннинг сўзларига кўра, расмийлар Файзовлар оиласи аъзоларидан ҳеч бирини ҳибсга олмаган.

    Россияга бориш мақсади

    Мактабни тугатгандан сўнг Муҳаммадсобир уйда сартарош бўлиб ишлаган ва акалари Россияда қўним топишганидан кейин тахминан 2022 йил — у Ивановога ишлаш учун кетган.

    У яхши ва ақлли бола эди, “йўқ” деган сўзни билмасди, мактабда яхши ўқиди, ўқитувчилар унинг устидан шикоят қилишмаган, — дейди Муҳаммадсобирнинг бувиси 76 ёшли Тожинисо Файзова. 

    Айбланувчининг онаси 26 март куни Озодлик радиосига берган интервьюсида ўғли ва бошқа оила аъзолари оиланинг иқтисодий муаммоларини ҳал қилмоқчи бўлиб, Россияга жўнаб кетганини айтган.

    Бир ҳовлида тўрт оила яшаймиз. Мен ва уч нафар келиним. Улар ер сотиб олмоқчи эдилар. Муҳаммадсобирнинг акаларидан бирининг ўғли Хитойда ўқийди. Муҳаммадсобир ҳам у ерга ўқишга бораман, деди. Отаси унга пул йиғиши кераклиги, бу унинг ўқишини давом эттиришига ёрдам беришини айтди. У ҳақиқатан ҳам чет тилини ўрганишни хоҳларди. Ҳеч қандай назоратда бўлмаган. Топган пулларини отасига жўнатиб турган. Сўнгги икки-уч ҳафта ичида унга нима бўлганини билмайман. Отасининг рухсатисиз телефон ҳам сотиб олмаган, — дейди Муҳаммадсобирнинг онаси.

    Фото: Муҳаммадсобир ўсиб-улғайган кўча / AsiaPlus

    Муҳаммадсобир маошидан норози бўлган

    Иваново вилоятидаги My Style сартарошхонасида Муҳаммадсобирга иш берган шахснинг сўзларига кўра, унинг ишида камчилик бўлмаган. 

    Муҳаммадсобир Файзов ўз ишининг устаси эди, кўплаб мижозлар айнан у учун келади, ишдан кетганида мижозлар ҳам келмай қўйди, — дейди у.

    Бироқ онасининг сўзларига кўра, “ўғли маошидан унчалик мамнун эмасди, камлигини айтарди. У сартарошликдан кетиб, Петербургда мева сотишини айтган”.

    Сайрам Файзова ҳар куни эрталаб ва кечқурун Муҳаммадсобир билан телефон орқали мулоқот қилган, терактдан бир кун олдин гаплашганида ўғли “ҳаммаси яхши”лигини айтган. Файзовлар оиласининг қўшнилари Муҳаммадсобирни босиқ, хушмуомала, йигит сифатида таърифлаб, зиёли оилада улғайгани учун бундай ишга қўл уришига ишонмасликларини билдирди.

    Қўшниларидан 73 ёшли Мамлакат Собированинг айтишича, Муҳаммадсобир фарзандлари билан бирга катта бўлган.

    “Кўз ўнгимда улғайган, болаларим билан ўйнаган. Бирор нарса сўрашса, югуриб келиб ёрдам берарди. Биз билан дўконга борган, бозорликни уйгача кўтариб келган. Унинг ота-онаси ҳам яхши инсонлар. Воқеа содир бўлганидан хабар топгач, оила аъзоларининг қайғусига шерик бўлдик. У бу ишни қилганига ишонмайман”, — таъкидлайди у.

    Файзовлар уйи ёнида жойлашган дўконлардан бирининг сотувчиси Зулайҳо Толибова ҳам Муҳаммадсобир хушмуомала, одобли, катталарни ҳурмат қиладиган йигит бўлганини айтди.

    Шахсан мен унинг шундай иш қилганига ишонмайман. Оиласида ҳеч ким бошқалар билан ёмон муносабатда бўлмаган, қўшниларига ёмонлик қилмаган, — дейди у.

    Сарикишти маҳалласидаги “Амир Ҳамза” жоме масжиди имом-хатиби Саидраҳмон Ҳабибовнинг Аsia-Plusга маълум қилишича, Муҳаммадсобир баъзан масжидга ҳар ҳафта исириқ, тасбеҳ ва бошқа нарсаларни сотган акасига ёрдам бериш учунгина келган.

    Фото: AsiaPlus
    “Уларнинг отаси ва ака-укалари намоз ўқиш учун масжидга келган, лекин мен бу болани намоз вақти кўрмаганман. Улар яхши одамлар. Болаларнинг аксарияти олий ўқув юртларини битирган. Бу йигит шундай иш қилганига ишонмайман. Уларнинг оиласи диндор эмас, фақат намоз ўқийди”, — деди Ҳабибов.
    Фото: Саидраҳмон Ҳабибов / AsiaPlus

    Зиёли оилада улғайган

    Отаси ўқитувчи, онаси кутубхоначи бўлган. Муҳаммадсобир Рудакий туманидаги 74-мактабни тамомлаган. Отаси ва онаси узоқ йиллар шу мактабда ишлаган. Онаси аввал ўқитувчи, кейин эса мактаб кутубхоначиси сифатида фаолият юритган. Отаси эса рус тили ўқитувчиси бўлган.

    Муҳаммадсобирга дарс берган мактаб ўқитувчиларининг “Асиа-Плус”га айтишича, у яхши ўқиган, жамоат ишларида фаол қатнашган. Crocus’даги теракт пайти акс этган видеони кўрган мактаб мудири Абдулазиз Абдусамадов уларнинг собиқ битирувчиси бундай нарсага қодирлигига ишонмаслиги, чунки у зиёлилар оиласида туғилгани, тарбияли бўлганини айтди.

    Фото: Абдулазиз Абдусамадов / AsiaPlus
    “Шахсан мен унинг экстремистик гуруҳларга қўшилганига ишонмайман. Ўқиш даврида диний таълим олмаган, намозга ҳам бормаган, онаси уни доим назорат қилиб, барча ота-оналар йиғилишларида қатнашган”, — деб тушунтирди у.

    Абдусамадовнинг сўзларига кўра, Муҳаммадсобир аниқ фанларга кўпроқ қизиққан ва ҳатто Тиббиёт университетига ўқишга кирмоқчи бўлган, аммо билими етарли бўлмаган.

    Crocus’даги теракт 22 март куни содир бўлган. “Пикник” гуруҳи концерти бошланишидан бир оз олдин автоматик қурол билан қуролланган тўрт киши концерт залига бостириб кирган. Аввалига одамларга қарата ўқ узишган, кейин эса бинони ичкаридан ёқиб юборишган. Ҳужум оқибатида 140 дан ортиқ одам ҳалок бўлган, бир неча юз киши турли тан жароҳат ва талафотлар олган. Терактга алоқадорликда айбланиб, бир неча Тожикистон фуқароси қўлга олинган. ИШИДнинг Хуросон бўлими ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олган. Бироқ Россия махсус хизматлари Украинани ҳужумга алоқадорликда айблаган. Расман Украина терактга алоқадорлигини рад этади.

    ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан “террорчилик ташкилоти” деб топилган.

    18.04.2024, 11:55   Изоҳ (0)   57905
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Путин Тожикистон президенти билан терактни муҳокама қилди

    24.03.2024, 17:40

    “Ўғлим — яхши одам”. Терактда гумонланаётган Алишер Қосимовнинг онаси ўғлининг айбдорлигига ишонмаслигини айтди

    26.03.2024, 16:02

    Тожикистонда Crocus’даги теракт иштирокчилари билан алоқадорликда айбланиб, 9 киши ушланди

    29.03.2024, 16:43

    Тожикистон муфтийси мигрантларга мурожаат қилди 

    31.03.2024, 23:55

    Москвада Crocus теракти бўйича яна бир тожикистонлик ҳибсга олинди

    02.04.2024, 09:17

    Crocus’даги терактдан кейин ҳибсга олинган чеченистонлик полиция бўлимида вафот этди

    02.04.2024, 10:11

    АҚШ Россияни айнан Crocus’да теракт бўлишидан огоҳлантирган — WP

    03.04.2024, 10:05

    Патриарх Кирилл тожикистонликларга мурожаат қилди

    13.04.2024, 10:28

    Crocus теракти бўйича айбланаётган икки тожикистонлик ҳибсга олиниши юзасидан шикоят қилди 

    16.04.2024, 16:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    Жамғармаларни қандай ишлатиш керак: кўчмас мулк ва инвестиция пакетларини солиштирамиз


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди



    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Янги Note 50: метал ҳошияли, супер тезкор 90W зарядлаш, MagCharge симсиз заряд қурилмаси совға сифатида


    “Марказий Осиё – Uzbekistan Airways қанотларида”: Москвада илк йиллик бизнес форум бўлиб ўтди


    Ишончли танлов: Haval М6 ва 0 % дан бошланадиган кредит


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёевнинг Словенияга ташрифи якунланди

    Ўзбекистон | 23 май, 00:13

    Тошкентдаги қурилиш объектида 1,4 млрд сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланилди

    Ўзбекистон | 22 май, 23:50

    Дензел Вашингтон Канн кинофестивалида фотограф билан жанжаллашди

    Лайфстайл | 22 май, 23:40

    Буюк британиялик 500 дан ортиқ ўқитувчи Ўзбекистондаги мактабларга келади

    Ўзбекистон | 22 май, 23:30

    Таиланд суди собиқ бош вазирга 305 млн доллар тўлаш мажбуриятини юклади

    Дунё | 22 май, 23:20

    Шавкат Мирзиёев Словения президенти билан биргаликда қўшма бизнес форумида иштирок этди (фото)

    Ўзбекистон | 22 май, 23:12

    Ўзбекистонлик 1500 дан ортиқ фуқаро Словенияда иш топиши мумкинлиги айтилди

    Ўзбекистон | 22 май, 23:10

    “Дарё” дайжести: 22 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 22 май, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.