• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Намангандаги ўқувчиси синф раҳбари томонидан аёвсиз калтакланган мактаб жамоаси шок ҳолатида. Вилоятда пешқадам саналадиган мактабда ҳали бундай ҳодиса кузатилмаганди (видео)

    «Дарё» ва унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида Наманган шаҳридаги мактаблардан бирининг ўқитувчиси ўқувчини аёвсиз калтаклагани акс этган видео эълон қилинди. «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев воқеа жойига бориб, вазиятга аниқлик киритишга уринди.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

    Мазкур воқеа жорий йил 13 октябрь куни Наманган шаҳрининг Давлатобод туманидаги 58-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида рўй берган. Мактабнинг 5-синфида ўқийдиган қизлар синф раҳбарлари бўлган география фани ўқитувчисига синфдош бола устидан шикоят қилади. Педагог болага танбеҳ берган пайт орадан гап қочади. Шундан сўнг 27 яшар ўқитувчи йигит ҳиссиётлари ва қўлига эрк беради.

    Бу ўқитувчини ишга олганимизга роса бир йил бўлганди. Олдинги фаолият олиб борган жойларидан яхши тавсиялар беришган, қолаверса, ўзимизда психолог билан суҳбатдан ўтган. Бу синфни ўқув йили бошида қабул қилиб олган ва ҳозиргача ҳаммаси яхши кетаётганди. Синфдош қизлар ва боланинг ўртасидаги можарога аралашганидан сўнг шундай хунук ҳолат юз берган. Калтакланган боланинг синглиси ҳам шу мактабда ўқийди. Уларнинг ота-онасидан ўзим ҳам, ўқитувчи йигит ҳам қайта-қайта кечирим сўрадик. Чунки ўзимизнинг ҳам фарзандларимиз бор, бўлиб ўтган воқеадан ота-она қанчалик даражада ранжиганини жуда яхши тушунамиз, — дейди мактаб директори Қобилжон Мирзабоев.

    Қобилжон Мирзабоев, Давлатобод туманидаги 58-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби директори.

    Қобилжон Мирзабоев, Давлатобод туманидаги 58-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби директори.
    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

    Қайд этиш жоизки, 58-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби Намангандаги энг нуфузли мактаблардан бири саналади. Ўтган ўқув йилидаги мактаблар рейтингда мамлакат бўйича 5-ўринни эгаллаган.

    Мактабдаги ўқитувчиларнинг 40 фоизи олий тоифали педагоглар, ўқувчилар эса Косонсой, Учқўрғон, Поп каби чекка туманлардан ҳам келади. Битирувчиларнинг олий таълимга кириш қамрови бўйича ҳам вилоятда юқори ўринларни бирини эгаллайди.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов
    Бўлиб ўтган воқеадан ўзим ҳам, мактаб жамоаси ҳам шок ҳолатида. Чунки ўқитувчи ҳеч қачон тажовузкор кайфиятда бўлмаган, ўша вазиятда ўзини бошқаролмагани учун минг пушаймон. Биз ўзимиз ҳам қаерда қандай хато ўтганини қайта-қайта таҳлил қиляпмиз. Ўша кундан бери тинчимиз бузилган, кимга нима дейишни билмаймиз. Чунки юз берган ҳолат педагогнинг касб этикасига мутлақо тўғри келмайди. Ўқувчи барибир ўқувчи, бола барибир бола. Шундай нуфузли даргоҳга ярашмайдиган ва мактаб тарихида умуман кузатилмаган ҳодиса юз берди. Бундан ниҳоятда афсусдамиз, — дейди директор.

    Гулида Обидова, Наманган шаҳар ИИО ФМБ вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш гуруҳи катта инспектори, подполковник

    Гулида Обидова, Наманган шаҳар ИИО ФМБ вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш гуруҳи катта инспектори, подполковник
    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

    Наманган шаҳар ИИО ФМБ вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш гуруҳи катта инспектори, подполковник Гулида Обидованинг айтишича, мактабда юз берган воқеа юзасидан мурожаат келиб тушган заҳоти таълим муассасасига келиб, ўқитувчи ва жабрдийда боланинг ота-онаси билан суҳбатлашган, вазиятни ўрганган ва муҳокама йиғилиши ўтказган. Тўпланган материаллар эса тергов гуруҳига тақдим этилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акромов

    Мавзуга доир:

    • «Американинг Филаделфиясидаги мактабда шундай фикрласангиз ўқувчининг ўзи пешонангиздан отарди». Вазирлик масъулининг Намангандаги мактаб воқеасига муносабати муҳокамаларга сабаб бўлмоқда
    • Наманганда ўқувчисини урган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    15.10.2022, 19:11   Изоҳ (0)   72243
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда коллеж ва техникумларга кириш имтиҳони жавоблари эълон қилинди

    15.10.2022, 18:40

    «Айрим ёшларимиз мушакларим бақувват, қоматим келишган бўлсин деб, зарарли воситалар қабул қилаётгани ачинарли» — соғлиқни сақлаш вазири

    15.10.2022, 18:30

    Мирзиёев Туркиядаги кон портлаши муносабати билан Эрдўғонга таъзия йўллади

    15.10.2022, 18:09

    Қаршида жарима майдончасидан машинасини олиб қочган ҳайдовчи топилиб, машина яна майдончага тиқилди

    15.10.2022, 17:32

    Сурхондарёда боғдаги 14 туп Зарафшон арчалари таг қисмидан кесилгани аниқланди

    15.10.2022, 16:52

    «Чотқол» қўриқхонасига ўрнатилган фотоқопқон қор қоплонини суратга олди

    15.10.2022, 16:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Покистонда кучли ёмғир ва кўчкилар оқибатида камида 160 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 15 август, 20:39

    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

    Реклама | 15 август, 19:30

    Фарғонада божхона пости раҳбари 5 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 15 август, 20:16

    Трамп жорий қилган тарифлар Япония автосаноатини инқироз ёқасига олиб келди

    Авто | 15 август, 20:10

    Хитойда роботлар олимпиадаси бошланди

    Дунё | 15 август, 19:56

    Жағдаги ҳуснбузарлардан қандай қутулиш мумкин? 9 та оддий қоида 

    Гўзаллик | 15 август, 19:35

    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

    Реклама | 15 август, 18:11

    “Махсустранс 2022−2023 йилларда 45 млрд сўм зарар кўрган” — Шавкат Умурзоқов

    Ўзбекистон | 15 август, 19:21

    Ўзбекистонлик талабалар бир вақтда 2 мингта робот ясаб Гиннес рекордини янгиламоқчи

    Ўзбекистон | 15 август, 19:05

    Ўзбекистонда кунлик иш ҳақи тўлаш тартиби жорий этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 18:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.