Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидаги мактабда ўқувчи ўқитувчи томонидан калтаклангани кўринган видео тарқалди. Масъулларнинг билдиришича, калтакланган ўқувчи воқеаси вазирликнинг ҳудудий бошқармаси бошлиғи назоратига олинган.
Ҳолат Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, вилоят ИИБ назоратига олинган. Ўрганишлар якуни юзасидан расмий муносабат билдирилишини маълум қиламиз, — дейилади масъулларнинг бу ҳақдаги дастлабки маълумотида.
Видеодан англашилишича, калтакланган ўқувчи бошланғич синфда таҳсил олади. Ўқувчисини калтаклаётган ўқитувчи аввалига синфхонага кимнидир таклиф қилиб, ўқувчини айнан унинг кўз ўнгида калтаклайди.
Зўравон ўқитувчи ўқувчисига куч ишлатиши давомида ёнидаги суҳбатдошига ниманидир тушунтиришга уринганини кўриш мумкин.
Аввалроқ Тошкентдаги мактабда ўқувчи йигит синфдошлари томонидан калтакланиши оқибатида операция қилингани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)