Украина қуролли кучлари Астрахан вилоятидаги “Оля” денгиз портига ҳужум қилди. Мазкур порт Эрондан Россияга қурол-яроғ етказиб бериш учун фойдаланилган. Бу ҳақда Украина армияси Бош штаби маълум қилди.

Портдаги Shahed дронлар учун бутловчи қисмлар ортилган “Порт Оля 4” номли кемага 14 август куни зарба берилган.
Мудофаа кучлари Россия босқинчиларининг ҳарбий салоҳиятига путур етказиш ва Россияни Украинага қарши қуролли тажовузни тўхтатишга мажбурлаш чораларини кўришда давом этмоқда, дейилади Украина Бош штаби баёнотида.
Россия ҳукумати ва Россия Мудофаа вазирлиги портга қилинган ҳужум ҳақида маълумот бермаган. Россия ҳарбий идорасининг 15 август кунги ҳисоботида фақат Қалмоғистон ҳудуди устида уриб туширилган дрон ҳақида сўз борган.
Порт Киевдан узоқлиги 2 000 километр, Одессадан (денгиз устидан учганда) 1 400 километр, босиб олинган ҳудудлар орқали тўғридан-тўғри эса тахминан 900 километр масофада жойлашган. Астрахан вилояти губернатори Игор Бабушкин “Оля” порти ва кема ҳужумга учрагани ҳақидаги хабарга изоҳ бермади.
Изоҳ (0)