Коронавирус инфекциясига чалинган пойтахтлик бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Учтепа туманида яшовчи 64 ёшли Б.К. исмли эркак 2020 йил 1 июлдан Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси реанимация бўлимида юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, қандли диабетнинг 2-тури, нафас етишмовчилигининг 1-2-даражаси, шунингдек, сурункали буйрак етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб келган.

2 июль куни ундан COVID-19 инфекциясига намуна олинган ва касаллик тасдиқланган. Охирги 8 йил давомида у паркинсон касаллиги билан диспансер назоратида бўлган. Бундан ташқари, бемор 2019 йил 1 июль куни бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши ишемик турини ҳам ўтказган.

Сўнгги кунларда бемор бир неча марта мутахассислар томонидан консултация қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилганига қарамасдан аҳволи кескин оғирлашган.

Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга карамай бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

64 ёшли эркак Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этган 42-бемор бўлди.

Бунгача Ўзбекистонда 41 киши коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида: